26-03-2018, 19:46
Кўрилди: 512

Қўшкўпир туманида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини амалга ошириш, ижтимоий объектлар, коллеж, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида таълим сифатини янада яхшилаш, маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бориши ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 март куни “Ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш масалаларида жамоатчиликнинг ўрни” масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳамда ушбу масала юзасидан вилоят ҳокимининг ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, ўқув муассасаларининг таълим сифати ва давомати масалалари ҳамда маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг ташкил этилиши юзасидан мавжуд ҳолатни ўрганиб, зарурий чоралар кўриш ва халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида танқидий кўриб чиқилиши юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат 4 та гуруҳ тузилиб, жойларда ўрганиш ўтказилган ҳамда мавжуд ҳолатлар ўрганилган.

Жумладан, 2017 йил 24 март куни Шихмашхад қишлоғида жойлашган 38-сон “Пахтаой” мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ўрганиш учун соат 15-30 да бориб кўрилганида, муассасада хеч ким йўқлиги, ташқари ва ичкарига ўрнатилган кузатув камералари ишламаслиги, бино эшиклари очиқ ҳолатда қолдирилганлиги аниқланган.

“Довуд” маҳалласида жойлашган 36-сонли “Назокат” мактабгача таълим муассасасида хона харорати совуқ бўлиб, мавжуд кўмир захирасидан хоналарни иситишда фойдаланилмаётганлиги аниқланган. Шунингдек, вилоят ишчи гуруҳи ўрганган вақтда тарбияланувчилар сонига краватлар сони тўғри келмаслиги аниқланган. Озиқ-овқат махсулотлари нарматив бўйича тегишли ҳужжатлари тўлиқ юритилмаган. Қолаверса, тарбияланувчилар учун тайёрланган овқат қоровулнинг уйида тайёрланиб келтирилиши, ҳеч қандай норматив ва санитария қоидаларига тўғри келмаслиги аниқланганлиги кўрсатиб ўтилган.

Ших қишлоғидаги 22-сонли “Бинафша” мактабгача таълим муассасасида хоналарнинг дераза ойналари синган, очиқ холатда. Тозалаш ишлари сифатсиз ўтказилган. Бош ошпаз томонидан овқатга ҳар бир тарбияланувчи учун меъёрда қанча миқдорда сабзавот ва гўшт маҳсулотлари ишлатилиши бўйича маълумот мавжуд эмас. Сабзавот ва гўшт маҳсулотлари сарфлаш журнали юритилмаган. Тиббиёт ходими томонидан болаларни кундалик тиббий аҳволини кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмаган, иш журналлари тўлиқ юритилмаган. Мактабгача таълим муассасасида ҳосил бўлган чиқиндилар ҳудуддаги очиқ майдонга ташланган.

Шунингдек, Оқдарбанд қишлоғидаги 18-сонли “Фароғат” номли мактабгача таълим муассасаси биноси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Болалар учун мўлжалланган ўйинчоқлар жуда кам. Деразаларнинг олдида гул мавжуд эмас. Мактабгача таълим муассасаси хожатхонаси ачинарли аҳволда. Ёзги ўйингоҳлар таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Кенагас қишлоғидаги 11-сон мактабда вилоят ҳокимлигининг гуруҳи билан биргаликда 27 март куни ўрганиш ўтказилган. Мактаб ҳудудининг фақат асосий йўл бўйи фасад қисми таъмирланиб, боғ ҳудуди ободонлаштирилган. 28 март куни ўқув мавсуми бошланишига мактабнинг ўқув хоналари умуман тайёр эмас. Хонадаги инвентарлар яқин йилларда таъмирланмаган. Хоналардаги эскириб, муддатини ўтаган турли фойдаланмайдиган инвентарлар яроқсиз ҳолатда, деворий стендлар бетартиб ҳолатда ўрнатилган. “Инглиз тили” машғулоти олиб бориладиган синфда электр жиҳози дераза олдига хавфли ҳолатда ўрнатилган.

Ўзбекёп қишлоғи ҳудудида ишчи гуруҳ томонидан 42-сон мактабда ўтказилган ўрганиш давомида тўгараклар ўз вақтида ўтказилмаётганлиги аниқланган.

Тумандаги 35-сон мактабнинг ҳовлиси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган, мактаб хожатхонаси санитария талабларига жавоб бермаслиги кўрсатиб ўтилган.

Ших қишлоғидаги 49-сон мактаб ҳудудида дарахтларга шакл бериш, оҳаклаш ишлари ташкил қилинмаган. Янгидан дарахт экиш тадбирлари ўтказилмаган. Мактаб спорт залининг том қисмидан ёмғир сувлари ўтган, том ва девор қисмлари жорий таъмирлашга муҳтож. Спорт зални сунъий ёритиш лампалари носоз ҳолатда. Спорт залнинг кийим алмаштириш хоналари етарлича жиҳозланмаган.

Хосиён қишлоғидаги 39-сон мактаб биносининг ташқари қисмида ободонлаштириш ишлари охирига етказилмаган, мактаб ҳудудига яқин жойдаги ариқ ва зовурлар чиқиндилардан тозаланмаган. Мактабнинг 24-сон мактабгача таълим муассасаси билан туташ ҳудуди деворлари таъмирталаб, ахлатлар билан тўлган. Бунга на мактаб маъмурияти на боғча маъмурияти эътибор қаратган.

Оқдарбанд қишлоғидаги 40-сон мактабда ишчи гуруҳ борган пайтда навбатчи йўқлиги, кутубхонадаги адабиётлар билан танишиб чиқилганида, адабиётлар бетартиб жойлашганлиги аниқланган.

Бугунги кунда тумандаги касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларнинг давомати 94-96 фоизни ташкил этаётган бўлсада, 3 нафар ўқувчи ҳозирда чет элга чиқиб кетган.

Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан тумандаги ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари фаолияти ўрганилганида 24 март куни соат 15-20 да Кенагас қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида режа асосида 2 та Биология ҳамда Агрономия фанидан тўгарак машғулотлари ўтказилиши белгиланган. Шундан фақат Биология тўгарагида 3 нафар ўқувчи иштирок этаётганлиги, улар ҳам мавзудан хабардор эмаслиги, ўқитувчлар томонидан тўгарак журналлари юритилмаганлиги гувоҳи бўлинган. Коллежда ўқувчиларнинг кийиниш маданияти ҳам талаб даражасида эмаслиги аниқланган. 

Тумандаги Ғазовот маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг
5-16 гуруҳида 30 ўқувчидан 3 нафари, 4-16 гуруҳида 31 ўқувчидан 3 нафари дарс машғулотларига келмаган. Иккала гуруҳ ўқувчиларида умуман математика-физика дарсликлари мавжуд эмаслиги, фан ўқитувчилари машғулотларга тайёргарликсиз келган, ўқувчиларга уйга вазифалар берилмаган, дафтарлар ўқитувчи томонидан текширилмаган. Хоналарда кундалик санитария-тозалаш ишлари ўтказилмаган. Шунингдек, касб-ҳунар коллежининг ошхона ва ҳожатхоналари санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги, ошхонада сертификатсиз маҳсулотлар сотилаётганлиги аниқланган.

Тумандаги иқтисодиёт ва маиший хизмат касб хунар коллежида ўрганиш куни давомида давомат 92 фоизни ташкил қилган. Ошхонада электр симлари очиқ ҳолатда қолдирилганлиги аниқланган.

Туман ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ишлари бўйича олиб борилаётган тадбирлар ўрганилганда Хосиён қишлоғи “Тегалак” маҳалласи ҳудудидаги ариқларнинг ичи тозаланмаганлиги, чиқиндилар билан тўлиб қолганлиги аниқланган.

“Тегалак” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг ташқи қисмида косметик таъмир талаб ҳолатда, Фуқаролар йиғини ходимларининг хужжатлари ўрганилганда маҳаллада 245 та кам таъминланган оилалаларга ҳомийлар бириктирилмаган. Уюшмаган ёшлар тўғрисида статистик маълумотлар юритилмаган, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида ташаббус кўрсатилмаган. Маҳаллада ўрнатилган ёдгорлик мажмуаси қаровсиз ҳолатга келиб қолган.

Ғозовот қишлоғидаги “Илгалди” ва “Шеробод” маҳалларида ўтказилган ўрганишлар давомида халқ билан мулоқот бўйича ҳудуддаги оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит, аҳолининг кайфиятини ўрганиш бўйича уйма-уй юриш тизими жорий қилинмаганлиги аниқланган. Ваҳоланки, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан хонадонлардаги муаммолар ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинган ҳолда маҳалла, туман, вилоят ва республика даражасидаги муаммолар ажратилиб, маҳалла кесимида ҳал қилинадиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасибелгиланиб, ижроси назоратга олиниши лозим.

Маҳаллада аҳоли билан уйма-уй юрилмаганлиги, муаммолар аниқланиб, бартараф этилмаганлиги натижасида, бугун қишлоқда жорий йилнинг 3 ойи давомида 7 та жиноят қайд этилган.

Ўрганилган маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳам қониқарсиз ҳолатда, жумладан Ших қишлоғи Боғзор маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилган Жумабаева Шодия Бекчанбой қизининг 2017 йил 22 февралдаги “Фуқаролик паспорти масаласи тўғрисида”ги, Ёшлик маҳалласига мурожаат қилган Отаев Махмуднинг 9 мартдаги “Қўшнисининг ноқонуний қурилиши масаласи тўғрисида”ги мурожаати бўйича фуқаролар йиғини ҳеч қандай муносаб билдирмаган. Ушбу маҳаллаларда ижро интизоми ҳам қониқарсиз ҳолатда эканлиги қайд этиб ўтилган.

Ўртаёп қишлоғи Уйғур маҳалласида аҳолининг 21 та мурожаати, Зарбдор маҳалласида 27 мурожатига жавоб хати қайтарилмаган.

Ёшлик маҳалласида юқори ташкилотлардан келган хатларни қайд қилиш журнали юритилмаган. Юқори ташкилотлардан келган хатларда раиснинг муносабат белгиси мавжуд эмас.

Қишлоқ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, хусусан кам таъминланган оилалар орасидан энг ночор сифатида аниқланган 100 та хонадонга туман раҳбарлари масъул сифатида бириктирилган. Шунингдек, ҳар 25-30 та хонадонган 1 тадан масъуллар бириктирилиб, аҳоли хонадонларини тартибга келтириш бўйича вазифалар белгилаб берилган. Орадан бир ойдан кўпроқ муддат ўтишига қарамасдан ҳануз мазкур масалага лоқайдлик билан қараётган масъуллар борлиги, маҳаллаларда энг ночор оилаларнинг уйларини ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларига амалий ёрдам кўрсатиш учун бириктирилган айрим масъуллар ҳали ўша бириктирилган хонадоннинг холидан хабар олмаганлиги 30 март куни ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган.

Хусусан, Кенагас қишлоғида яшовчи кам таъминланган оила Хасанбой Машариповнинг оиласига бириктирилган 9-сон мактаб директори Ф.Бобожонова, Қотоғон қишлоғи Араблар маҳалласида яшовчи Отажанова Ражаббиби хонадонига бириктирилган туман электр тармоқлари идораси раҳбари О.Оллаёров, Янгилик қишлоғи “Ёвғир” маҳалласида яшовчи Яқубова Бикажон хонадонига бириктирилган “Адиз Шохрух фермер” хўжалиги раҳбари Э. Юсупов, Сапаев Шихназар хонадонига бириктирилган “Шабнам Улишбек Гулзода” ф/х раҳбари С.Рахимовлар хонадонларга амалий ёрдам кўрсатмаган, бирор марта бориб холидан ёрдам сўрамаган.

Шунингдек, ҳар бир қишлоқда битта кўчани намунавий ҳолатга келтириш юзасидан вазифалар белгилаб берилган бўлишига қарамасдан Хайробод қишлоғи Хайробод маҳалласи раиси Эгамберган Бакиев, Хонобод қишлоғи Кўкдом маҳалласи раиси Озод Саидов, Ғозовот қишлоғи Илгалди маҳалласи Хайитбой Нурметов, Янгилик қишлоғи Янгилик маҳалласи раиси Шерзод Абдуллаевларнинг ишида ташаббускорлик кўринмаётганлиги қайд этиб ўтилган.

 Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлардаги қишлоқ врачлик пунктларининг фаолиятини ўрганиш бўйича тумандаги Охунбобоев қишлоқ врачлик пунктида ўрганиш ўтказилган, пунктда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар бўйича маълумотлар илиб қўйилмаганлиги, беморларга кўрсатиладиган пуллик ва пулсиз хизматлар рўйхати мавжуд эмаслиги, маънавият бурчаги ташкил этилмаганлиги, қон ва сийдик таҳлили хоналарида хона ҳавосини зарарсизлантирувчи бактериоцид лампа вақтида ишлатилганлигини қайд қилиш журналлари юритилмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, тумандаги А.Қурбанов қишлоқ врачлик пунктида бино ҳамда инвентар ва тиббиёт жиҳозлари эскирган, ҳожатхона санитария талабларига жавоб бермайди, атрофлари девор билан тўлиқ ўралмаган, девори бор қисми ҳам таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Қишлоқ врачлик пунктида юритиладиган эмлашни рўйхатга олиш китобида кўпчилик беморларга ишлатилган бир марталик шприц ва дориларни чиқим қилинганлигини тасдиқловчи имзолар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ишчи гуруҳлари томонидан ўрганилиб, билдириб ўтилган камчиликлар аслида юқоридаги идора ташкилот ва муассаса раҳбар ва ходимларининг кундалик амалга ошириши лозим бўлган вазифалар ҳисобланади.

Бу ҳолатлар аксарият туман ташкилотлари ва муассасалар раҳбарларида дахлдорлик ҳиссининг йўқлиги, ўзибўларчиликка берилганидан далолат эканлиги қайд этиб ўтилди. Мавжуд ҳолатларни эътиборга олиб ҳар бир раҳбар талабчанликни, масъулиятни, маданиятни ўзидан бошлаши, ҳар бир тизимда раҳбар, ички имкониятлар билан бартараф этиладиган оддий камчилик ва муаммоларни бартараф эта олмайдиган бўлса, ундай раҳбар фаолиятига ўта танқидий баҳо бериб, қаттиқ чоралар кўриш лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтилди.

Туман ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги “Ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш масалаларида жамоатчиликнинг ўрни тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижроси ҳамда туманда ижтимоий объектларнинг ҳолати ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш натижалари, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида таълим сифатини янада кучайтириш, маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бориши борасида қилиниши лозим бўлган вазифаларни атрофлича муҳокама қилиб “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши қарор қилади:

1. Қўшкўпир тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Худаяровнинг кун тартибидаги масала юзасидан қилган маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги аксарият ижтимоий соҳа объектлари, шу жумладан маҳаллаларда ободонлаштириш, кўчат экиш, томорқалардан самарали фойдаланиш ишлари ҳамда мактабгача тарбия муассасалари фаолияти, таълим муассасаларида тўгараклар фаолияти, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жамоатчиликнинг ўрни қониқарли эмаслиги қайд этиб ўтилсин.

 3. Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини таъминлаш ва ташкил этиш бўлими (У.Исмоилов):

туман ҳудудидаги барча мактабларда таълим тизимини янада кучайтириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида уларни тўгаракларга жалб қилиш ҳамда юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича 3 кун муддатда тегишли чора-тадбирлар белгиласин;

барча мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар раҳбарларининг иш фаолиятини танқидий баҳолаб, иш фаолятига бўлган муносабатини ўзгартирсин;

вилоят халқ таълими бошқармаси (Э.Худойназаров) билан келишган ҳолда хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан қараб, юқоридаги камчиликларга йўл қўйганликлари учун қуйидаги масъул раҳбарларга:

38-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси Д.Ўринбаевани вазифасидан озод қилиш;

36-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси З.Матниёзовага,
22-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси Н.Назаровага ва 18-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси С.Оббасоваларга нисбатан интизомий чора кўриш;

11-сон умумтаълим мактабининг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Ахмедовни вазифасидан озод қилиш;

11-сон умумтаълим мактаби директори Х.Рахимбергановга, 35-сон умумтаълим мактаби директори Ф.Искандаровга, 39-сон умумтаълим мактаби директори М.Сапаевга, 40-сон умумтаълим мактаби директори С.Хўсиновга, 42-сонли умумтаълим мактаби директори О.Салаевга ва 49-сон умумтаълим мактаби директори М.Оллабергановларга нисбатан, қонун талаблари асосида, интизомий жазо чораларини қўллашни ва қўлланилган чоралар бўйича туман кенгашига бир ҳафта муддатда ахборот бериш масаласи кўрсатиб ўтилсин.

4. Туман тиббиёт бирлашмаси (О.Матқурбонов) вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (К.Тангриберганов) билан келишган холда:

Охунбобоев қишлоқ врачлик пункти мудири Г.Матёқубова ва А.Қурбанов қишлоқ врачлик пункти мудири Р.Бобоевларга нисбатан, қонуний интизомий жазо чораси қўллашни ва қўлланилган чоралар бўйича туман кенгашига 5 кунлик муддатда ахборот бериш масаласи таклиф қилинсин.

5. “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (С.Яхшимуратов)га Қўшкўпир тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари О.Оллаёровнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараб ҳамда хонадонларни электр энергияси билан таъминлашдаги чеклашларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширмаганлиги, бу юзадан аҳолининг ҳақли эътирозлари ортиб бораётганлини инобатга олиб, вазифасида қолиш ёки қолмаслик масаласини кўриш ва бу юзадан туман кенгашига 5 кунлик муддатда ахборот бериш масаласи кўрсатиб ўтилсин.

6. Хоразм вилояти давлат санитария эпидемиология назорат маркази (Б.Норметов)га Қўшкўпир тумани давлат санитария эпидемиология назорат маркази бош шифокори М.Наврузовнинг ҳукумат, вилоят ва туман ҳокимлиги томонидан берилаётган топшириқларни эътиборсизлик билан қараб, ўз ишига совуққонлик билан ёндашганлиги учун қонун талаблари асосида, интизомий жазо чораси қўллашни ва қўлланилган чоралар бўйича туман кенгашига 5 кунлик муддатда ахборот бериш масаласи кўрсатиб ўтилсин.

7. Тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига:

Хайрабод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Э.Бакиев, Кўктом маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Саидов ва Илгалди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Нурметовлар ўз ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ташаббус кўрсатмаётганлиги, фуқаролар йиғини идорасида ижро интизомининг назорат қилмаганлиги, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг муаммоларини ўрганиш бўйича уйма-уй юриш тизими жорий қилинмаганлигини инобатга олиб вазифасидан озод қилиш масаласи;

Янгилик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ш.Абдуллаев, Шерабод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қ.Дурдиев, Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Э.Ўразов, Боғзор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Боғбеков, Уйғур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Ибрагимов ва Тегалак маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Давлетовлар лозим даражада иш фаолиятларига эътиборсизлик билан қараганликлари учун қонун талаблари асосида, интизомий жазо чораси қўллашни ва қўлланилган чоралар бўйича туман кенгашига 5 кунлик муддатда ахборот бериш масаласи кўрсатиб ўтилсин.

8. Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси (А.Заитов)га Кенагас қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида таълим сифати ва бошқарув тизимини яхши йўлга қўя олмаганлиги, жумладан тўгарак фаолиятининг қониқарсиз ташкил этилганлиги, жорий йилнинг I-чорагининг ўзида коллеж ўқувчилари томонидан содир этилаётган жиноятчилик кўрсаткичларини инобатган олиб коллеж директори З.Хасановнинг ишда қолиш ва қолмаслик масаласини таҳлилий ва танқидий кўриб чиқиб, туман кенгашига 5 кунлик муддатда ахборот бериш масаласи кўрсатиб ўтилсин.

9. Тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари директорлари 3 кун муддатда коллежларда таълим сифатини кучайтириш, бунда аввало ўқувчиларнинг масъулиятини янада оширишни танқидий кўриб чиқиш, тўгараклар фаолиятини янада яхшилаш, ўқув жараёнларини ўқувчиларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда замановий педогогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилишини қатъий назоратга олиш бўйича чора-тадбирлар белгиласин.

10. Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари, қайд этиб ўтилган камчиликларни 3 кун муддатда бартараф қилиб, ўз ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини, томорқадан самарали фойдаланишни тарғиб этиш, манзарали ва мевали кўчат экиш ҳамда иссиқхоналар ташкил этиш ишларини янадан кучайтиришда кенг жамоатчиликни жалб қилишни йўлга қўйсинлар.

11. Қишлоқ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини янада кучайтириш, аҳолининг томорқалардан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлашда мавжуд кредитлар имкониятларидан самарали фойдаланишни тарғиб этиш ва фуқаролар йиғинларига услубий ёрдамлар кўрсатиш бўйича туман кенгаши депутатлари 1-иловага мувофиқ қишлоқ ҳудудларига, қишлоқларда намунавий маҳаллалар ташкил этиш бўйича туман ҳокимининг ўринбсоарлари ҳамда Мувофиқлаштириш кенгаши раиси ўринбосарлари
2-иловага мувофиқ ҳудудларга бириктирилсин.

12. Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлими (Ғ.Давлатов) 5 кун муддатда ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда профилактика инспекторларининг кенг жамоатчилик билан амалга ошириладиган профилактик тадбирларини янада кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва ижросини таъминлаш чораларини кўрсин.

13. Ушбу Қарор “Ҳаёт кўзгуси” газетасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

15. Ушбу Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

                                                 

  Халқ депутатлари туман 

Кенгаши раиси, туман ҳокими                               С.Юсупов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг 2017 йил 31 мартдаги қарорига 1-илова

 

Қишлоқ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини янада кучайтириш, аҳолининг томорқалардан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлашда мавжуд кредитлар имкониятларидан самарали фойдаланишни тарғиб этиш ва фуқаролар йиғинларига услубий ёрдамлар кўрсатиш бўйича шаҳарча ва қишлоқ ҳудудларига бириктирилган Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши депутатари 

 

ТАРКИБИ

 

Ф.И.Ш.

Лавозими

Огрук номи 

Бириктирилган ҳудуди 

1

Султанова Гулбахор Йўлдошевна

Қўшкўпир шахарчаси 2-сон махалла фуқаролар йиғини раиси

1-Қўшкўпир

Қўшкўпир шаҳарчаси  

2

Ибрагимов Ғайрат Махаммадович

Қўшкўпир туманидаги 6-ўрта мактаб директори

6-Айронкул

Янгилик қишлоғи 

3

Нурматов Камоладдин Зарипович

Қўшкўпир туманидаги 36-ўрта мактаб директори

7-Бўрлоқ

Ўзбекёп қишлоғи 

4

Матёқубов Омонбой Юсупович

Қўшкўпир туманидаги 30-ўрта мактаб директори

10-Ғозовот

Ғозовот қишлоғи 

5

Бобоев Бахтиёр Қурбонбовеич

Қўшкўпир туманидаги 26-ўрта  мактаб директори

12-Ших

Ших қишлоғи 

6

Явбосаров Сапорбой

Пенсияда

15-Юкори қалъа

Оқдарбанд қишлоғи 

7

Тиллаева Мехрибон Ботировна

Қўшкўпир тумани "Хаёт кўзгуси" газетаси бош мухаррири

17-Уйғур

Ўртаёп қишлоғи

8

Рахимов Саидназар Шомуротович

"Ғозовот маиший хизмат" касб-хунар коллежи директор ўринбосари

18-Хосиён

Хосиён қишлоғи 

9

Нуруллаев Нураддин

Рахимович

"Нурулло" фермер хўжалиги бошлиғи

20-Хайробод

Хайрабод қишлоғи

10

Ортиков Бектурди

Садуллаевич

"Хамрох" фермер хўжалиги рахбари

24-Кўктом

Хонобод қишлоғи

11

Мискинов Отабек Жобберганович

Қўшкўпир туман “Хадра” қишлоқ фуқаролар йиғини

25-Хадра

Хадра қишлоғи 

12

Болтаев Шухрат Ражабович

Қўшкўпир тумани “Хадра” қишлоғи “Незахос” махалла фуқаролар йиғини раиси

26-Незахос

Шахмашхад қишлоғи 

13

Матёқубова Саробиби Идировна

Қўшкўпир шахарчаси 5-сон махалла фуқаролар йиғини маслахатчиси

29-Довуд

Кенагас қишлоғи 

14

Рўзметов Хайитбой Ражаббоевич

“Ўздавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси бош мухандиси

30-Котоғон

Қотоғон қишлоғи


Батафсил
3-03-2017, 19:38
Кўрилди: 750


2017 йил 01 март

                № 21-58              

Қўшкўпир т.

 

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек бу соҳада депутатлар ва жамоатчилик назоратини самарали амалга 

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолига тиббий хизмат қўрсатиш сифатини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштириш, ҳамда  аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини яхшилашга эришилди.

Жойларда ўтказилган ўрганишлар натижасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг етарли эмаслиги, тиббий кўрикларнинг талаб даражасида ташкил этилмаётганлиги ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи муассасалар, яъни қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техника базасининг ҳолатида, уларни керакли дори воситалари, тиббий буюмлар билан доимий равишда таъминлашда айрим муаммолар борлиги аниқланди. Бундай ҳолат соғлиқни сақлаш муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштиришни, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилишини йўлга қўйишни, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий қилишни тақозо этади.

Жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболларига бағишлаб ўтказилган мажлисларда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ва унга сўзсиз амал қилиниши борасидаги депутатлар ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини такомиллаштириш мақсадида Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши

                                        ҚАРОР ҚИЛАДИ:          

1. Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши ҳузуридаги “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси”нинг (бундан буён матнда туман Кенгаши ҳузуридаги комиссия деб юритилади) таркиби             1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман Кенгаши ҳузуридаги комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан соғлиқни сақлаш соҳасидаги назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширишда уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

ҳудудларда ўтказиладиган ўрганишлар натижасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида аниқланган муаммо ва камчиликларни таҳлил қилиб бориш;

халқ депутатлари туман Кенгашининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунларнинг ижро этилишини, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг бажарилишини таҳлил қилиб бориш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қишлоқ врачлик пунктлари ва поликлиникалар раҳбарларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахбороти юзасидан қабул қилинган қарорларни таҳлил қилиб бориш;

ҳудудларда тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати, соғлиқни сақлаш муассасаларининг фаолияти, аҳолининг дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланиши устидан назоратни янада кучайтириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қишлоқ врачлик пунктлари ва поликлиникалар раҳбарларининг ўз фаолияти тўғрисидаги хисоботларини қўшма мажлисларда эшитиб бориш тизимини жорий этилишини таъминлаш;

сессияларда тегишли раҳбарларнинг ҳисоботи ва ахборотини давлат органлари, корхоналар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида ҳар ойда эшитиш ва муҳокама қилиш тизимини жорий этиш, уларнинг масъулиятини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

сессияларда Қўшкўпир  тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг  ҳисоботи ва ахборотини ҳудуддаги давлат органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида ҳар ойда эшитиш ва муҳокама қилиш тизимини жорий этиш, шунингдек уларнинг масъулиятини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қабул қилинган туман сессияси қарорларини доимий равишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги вилоят комиссиясига тақдим этиб бориш.

4. Ҳудудларга бириктирилган туман Кенгаши ҳузуридаги туман комиссияси аъзоларига аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича фаолиятларини ушбу Қарорда белгиланган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш тавсия этилсин.

5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига:

тегишли ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатаётган қишлоқ врачлик пунктлари ва поликлиникалар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

тегишли ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатаётган қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ жойлардаги поликлиникалар раҳбарларининг ахборотини тегишли фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг кўшма йиғилишларида ҳар 15 кунда эшитиб бориш ва қарорлар қабул қилиш;

соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қабул қилинган қарорларни доимий равишда тегишли халқ депутатлари туман Кенгашига ва туман тиббиёт бирлашмасига тақдим этиш тавсия қилинсин.

6. Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси аҳолига кўрсатилаётган амбулатор-поликлиника ва стационар хизматлари, тиббий-ижтимоий ёрдам, санитария-эпидемиологик ҳолат тўғрисидаги ва бошқа тегишли йўналишларга оид маълумотларни ҳар ойда Халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этиб борсин.

7. Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини вилоят Кенгашининг сессиясида ҳар чоракда эшитишни ташкил этсин.

8. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўзлари сайланган округларда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни назорат қилишга ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан депутат сўровларини юборишга доир ишларни фаоллаштирсинлар.

9. Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг соғлиқни сақлаш соҳаси билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини мунтазам равишда эшитиб борсин.

10. Туман Кенгаши ҳузуридаги комиссия ўз фаолияти тўғрисида ҳар чоракда туман Кенгашининг сессияларида ахборот берсин.

11. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

[/spoiler]

   Сессия раиси:                                                                  С.Рахимов

 

 

 

 

 


Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг

2017 йил 01 мартдаги

№21-58 – сонли қарорига

илова

 

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ  ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ

аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини

янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали

тадбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек бу соҳада

назоратни самарали амалга ошириш бўйича

КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ

 

1.

Тиллаева Мехрибон Ботировна

-

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Қўшкўпир туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, Комиссия раҳбари

2.

Гаппаров Ҳамдам Ғайратович

-

Хоразм вилояти Қўшкўпир туман молия бўлими мудири, Комиссия раҳбари ўринбосари

Комиссия аъзолари

3.

Ибрагимов Ғайрат Махаммадович

-

Қўшкўпир туманидаги 6-сон мактаб директори,               6-Айронкул сайлов округи депутати

4.

Нурматов Камоладдин Зарипович

-

Қўшкўпир тумани 36-умумий ўрта таълим мактаб директори, 7-Бурлоқ сайлов округи депутати

5.

Искандаров Фарход Юлдашевич

-

Хоразм вилоят Қўшкўпир туман 35-ўрта мактаб директори, 8-Ўзбекёп сайлов округи депутати

 6.

Юсупова Мехрибон Қадамовна

-

Қўшкўпир тумани "Ғозовот" қишлоқ врачлик пункти мудираси, 11-Оқ-ёп сайлов округи депутати

 7.

Маткурбанов Алимбай Шахназарович

-

Хоразм вилояти Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

 8.

Матёқубов Руслон Жуманазарович

-

Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти Қўшкўпир туман бўлими бошлиғи

 9.

Матчанов Исломбек Шерипбоевич

-

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти Қўшкўпир туман бўлими раиси

10.

Жуманиёзов Баходир Рўзимович

-

“Нуроний” жамғармаси Хоразм вилояти Қўшкўпир туман бўлими раиси

 

 

 


Батафсил
11-02-2017, 12:41
Кўрилди: 710
Туманни ижтимоий-иқтисодийривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқларива эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш якунларитўғрисида

Батафсил
1-02-2017, 09:29
Кўрилди: 751

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашлари депутатлари

РЎЙХАТИ

 

 

 

Округ номи

 

Ф.И.О

 

Туғилган йили, жойи ва миллати

Маълумоти ва мутахассислиги

 

Иш жойи ва лавозими

Номзодни кўрсатган партия номи

1

1-Қўшкўпир сайлов округи

Султанова Гулбахор Йўлдошевна

1956 йил, Шовот тумани, ўзбек

Олий, педагогика ва бошланғич таълим методикаси

Қўшкўпир шахарчаси “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини раиси

ЎзЛиДеП

2

2-Мустақиллик сайлов округи

Рўзметов Фурқат Нуржанович

1988 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, ўқитувчи

Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши қошидаги  “Ўқув услубий марказ” Хоразм бўлими бош координатори

ЎзЛиДеП

3

3-Янгиёп сайлов округи

Дўсчонов Рўзимбой Худайберганович

1962 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, хуқуқшунос

"Жанубгазқурилиш" очиқ акциядорлик жамияти ҳуқуқий масалалар ва ходимлар ишлари бўйича бўлим бошлиғи

МТДП

4

4-Пахтакор сайлов округи

Ибрагимов Хажибой Давлатович

1957 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, муҳандис

"Қўшкўпир пахта тозалаш" очиқ турдаги акциядорлик жамияти бош технологи

МТДП

5

5-Янгилик сайлов округи

Ражабов Алтибой Бегжанович

1952 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, мухандис-механик

"Маҳалла" хайрия жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раиси в/б

Ўз.ХДП

6

6-Айронкул сайлов округи

Ибрагимов Ғайрат Махаммадович

1974 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, математика ўқитувчиси

Қўшкўпир туманидаги

6-сон мактаб директори

ЎзЛиДеП

7

7-Бурлоқ сайлов округи

Нурматов Камоладдин Зарипович

1968 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Қўшкўпир тумани 36-умумий ўрта таълим мактаб директори

МТДП

8

8-Ўзбекёп сайлов округи

Искандаров Фарход Юлдашевич

1967 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, химия ўқитувчиси

Хоразм вилоят Қўшкўпир туман 35- ўрта мактаб директори

ЎзЛиДеП

9

9-Илгалди сайлов округи

Юсупов Шохназар Қўзиевич

1963 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Ўрта-махсу, хосилот

Қўшкўпир тумани "О.Қурбанов" номли муқобил машина трактор парки раиси

Ўз.ХДП

10

10-Ғозовот сайлов округи

Матёқубов Омонбой Юсупович

1952 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, химия фани ўқитувчиси

Қўшкўпир тумани “Омонбой Ғозовотли” фермер хўжалиги раҳбари

ЎзЛиДеП

11

11-Оқ-ёп сайлов округи

Юсупова Мехрибон Қадамовна

1966 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, даволовчи врач педиатр

Қўшкўпир тумани "Ғозовот" қишлоқ врачлик пункти мудираси

Ўз.ХДП

12

12-Ших сайлов округи

Бобоев Бахтиёр Қурбонбовеич

1968 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, физика ва математика фани ўқитувчиси

Қўшкўпир тумани халқ таълми бўлими мудири ўринбосари

МТДП

13

13-Боғзор сайлов округи

Рахимова Замира Сапаровна

1962 йил, Қўшкўпир тумани, туркман

Олий, олим хосилот

Қўшқўпир тумани "Қўшкўпир пилла" маъсулияти чекланган жамияти хосилоти

ЎзЛиДеП

14

14-Иттифок сайлов округи

Маметов Султон

1955 йил, Қўшкўпир тумани, туркман

Ўрта-маҳсус, олим хосилот

Пенсияда

Ўз.ХДП

15

15-Юкори қалъа сайлов округи

Явбосаров Сапорбой

1948 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, математика ва чизмачилик  ўқитувчиси

Пенсияда

ЎзЛиДеП

16

16-Ўртаёп сайлов округи

Собиров Илгизар Матякубович

1959 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, хуқуқшунос

Хоразм вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи

МТДП

17

17-Уйғур сайлов округи

Тиллаева Мехрибон Ботировна

1960 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, журналист

Қўшкўпир тумани "Хаёт кўзгуси" газетаси мухаррири

МТДП

18

18-Хосиён сайлов округи

Рахимов Саидназар Шомуротович

1961 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, биология фани ўқитувчиси

Қўшкўпир тумани Оқдарбанд қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари

ЎзЛиДеП

19

19-Тагалак сайлов округи

Ўразметов Султонназир Собирович

1952 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, мухандис гидрогеолог, мухандис гидротехник

Қўшкўпир туман фермерлар Кенгаши раиси

Ўз.ХДП

20

20-Хайробод сайлов округи

Нуруллаев Нураддин Рахимович

1969 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, олим-ҳосилот

Қўшкўпир туманидаги "Нурулло" фермер хўжалиги бошлиғи

ЎзЛиДеП

21

21-Кўназей сайлов округи

Ниёзметов Норбек Давлетович

1972 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, бухгалтерия хисоби ва молия бўйича иқтисодчи

Қўшкўпир туман "Ниёзмат Давлат" фермер хўжалиги рахбари,

ЎзЛиДеП

22

22-Хонобод сайлов округи

Сапаев Одамбой Одинаевич

1962 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, тоғ муҳандиси

Хоразм вилояти "Жанубгазқурилишз" очиқ акциядорлик жамияти бош мутахассиси

МТДП

23

23-Хўжамқул сайлов округи

Рахматуллаева Муборак Бектурдиевна

1960 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, мактабгача таълим ва болалар спорти

Хусусий тадбиркор

ЎзЛиДеП

24

24-Кўктам сайлов округи

Ортиков Бектурди Саъдуллаевич

1960 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, қурувчи техник

Қўшкўпир туманидаги "Хамрох" фермер хўжалиги раҳбари

ЎзЛиДеП

25

25-Хадра сайлов округи

Мискинов Отабек Жобберганович

1968 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, Механик-мухандис

Қўшкўпир тумани Хадра қишлоқ фуқаролар йиғини раиси

Ўз.ХДП

26

26-Незахос сайлов округи

Болтаев Шухрат Ражабович

1959 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Ўрта маҳсус, хисобчи

Қўшкўпир туман Хадра қишлоғи Незахос махалла фуқаролар йиғини раиси

ЎзЛиДеП

27

27-Шихмашхад сайлов округи

Сабиров Комилжон Эркинович

1973 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, олим-аграном, менежер, бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари

Қўшкўпир тумани ҳокими

Ўз.ХДП

28

28-Кенагас сайлов округи

Бобожонов Садуллажон Саидобдуллаевич

1966 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Ўрта-маҳсус, ветеринария врачи

Қўшкўпир туманидаги "Барака" фермер хўжалиги раҳбари

МТДП

29

29-Довуд сайлов округи

Матёқубова Саробиби Идировна

1959 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, ветеринария шифокори, политолог, олий ва ўрта-махсус ўқув юртларида ижтимаий-сиёсий фанлар ўқитувчиси

Қўшкўпир шаҳарчаси “Бахористон” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчаси

Ўз.ХДП

30

30-Котоғон сайлов округи

Рўзметов Хайитбой Ражаббоевич

1967 йил, Қўшкўпир тумани, ўзбек

Олий, инженер-механик

Қуйи Амударё ирригация тизимлари хавза бошқармаси "Полвон-Ғозовот" ирригация

тизими бошқармаси бошлиғи

ЎзЛиДеП

 

 


Батафсил