25-07-2017, 14:24
Кўрилди: 1 135

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш СХЕМАСИ

 
 

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳ ТАРКИБИ


1.

А.Худаяров

-

туман ҳокимининг ўринбосари, ташкилий гуруҳ раҳбари

2.

Н.Боймуротова

-

туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-кизлар қўмитаси раиси

3.

М.Матяқубов

-

туман бош имоми

4.

Д.Садуллаев

-

туман ҳокимлиги масъул ходими, ташкилий гуруҳ котиби

5.

М.Аллаберганов

-

туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари

6.

О.Матқурбонов

-

туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори

7.

О.Болтаев

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси

8.

Б.Жуманиёзов

-

"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси

9.

М.Тиллаева

-

“Ҳаёт кўзгуси” газетаси бош муҳаррири




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ““Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сонли ва ушбу юзасидан Хоразм вилояти ҳокимининг 2017 йил 10 июндаги 359к-сонли қарорлари тўғрисида

Вилоятда фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Хоразм вилояти ҳокимининг 2017 йил 10 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ““Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сон қарори ҳақида”ги 359к-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 

2. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

3. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг рўйхати асосида уларни “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимида рўйхатдан ўтказиб борсин. 

4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳозирги вақтга қадар мазкур ўзини ўзи бошқариш органларида навбатда турган зиёратчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, хатлов натижалари бўйича тасдиқланган рўйхатларни туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳга тақдим этилишини таъминласинлар. 

5. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан: Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъати таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги; Ҳайъат ва ташкилий гуруҳлар ““Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом” талабларига қатъий риоя қилиши белгиланганлиги; 

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъати (Х.Атаханов) Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатининг холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантирилишини ҳамда муқаддас зиёратларни амалга оширишда белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаши; 

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолиниши белгилаб қўйилганлиги; Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъати (Х.Атаханов)га: 

- ҳар йили “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган фуқаролар квотасининг рўйхатда турган фуқароларнинг умумий сонидан келиб чиқиб, мутаносиб равишда тақсимлаши; - “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари ҳамда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига борадиган фуқароларнинг квотаси ва унинг ҳудудлар бўйича тақсимоти ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориши; - “Ҳаж” ва “Умра” зиёратлари билан боғлиқ тадбирлар, ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят ҳайъати томонидан қабул қилинган қарорлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишига эътибор қаратиши Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (К.Тангрибердиев) “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган рўйхатдаги фуқароларни тиббий кўрикдан тўлиқ (руҳий-асаб, наркологик, тери-таносил, сил касалликлари юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) ўтказишни Урганч шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул амалга ошириши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ““Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сон қарори билан: - “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

- фуқароларнинг “Умра” сафарига боришлари учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб ҳар йилги “Умра” сафари квотаси олти мингдан ўн мингга оширилганлиги; - “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси авиақатновларида фуқароларнинг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига бориш-келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мазкур тадбирлар учун авиачипталар нархини арзонлаштириш чораларини кўриши; 

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтида “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимини шакллантирилишини ва мазкур онлайн тизимини доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаши маълумот учун қабул қилинсин. 

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклансин.



Батафсил
25-07-2017, 10:44
Кўрилди: 527

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарорига 1-ИЛОВА

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

II. Рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга қўйиладиган талаблар.

рухсат гувоҳномасини олиш учун ариза берилган пайтда шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шаклланган устав фонди мавжуд бўлиши; шаҳарларда — алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлиги; турғун савдо шохобчаси таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада жойлашганлиги; савдо шохобчалари жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, шунингдек аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган жойларда жойлашмаганлиги; юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган махсус фойдаланиладиган, ҳимояланган фискал хотирали назорат-касса машинаси ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари мавжудлиги.

III. Рухсат гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

6. Рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахслар турғун чакана савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича Комиссиянинг ишчи органига қуйидагиларни тақдим этадилар: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза; юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади; чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси. (Ҳар ойлик савдо қилиш ҳуқуқи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш баробари) миқдорида тўлов ундирилади.)



Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарорига ИЛОВА

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

II. Рухсат гувоҳномаси олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

2. Умумий овқатланиш корхоналари алкоголли маҳсулотни сотишни фақат: ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсат гувоҳномаси; белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси; ёнғинга қарши, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлган омборхоналарга ва асбоб-ускуналарга эга бўлган ўзининг ёки ижарага олинган умумий овқатланиш объекти мавжуд бўлганда амалга оширадилар. Бунда умумий овқатланиш объектлари таълим, спорт ва диний муассасалар ҳудудларида, жамоат транспорти бекатларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида жойлашмаган бўлиши керак. 5. Рухсат гувоҳномаси олиш учун умумий овқатланиш корхонаси ўзи жойлашган жойдаги ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза, унда умумий овқатланиш корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банкнинг номи ва банкдаги ҳисоб-китоб рақами кўрсатилади; умумий овқатланиш корхонасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза бериш вақтига келиб шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ҳамда қишлоқ жойларда ва узоқ тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар устав фонди пул шаклида шакллантирилган бўлса — бу тўғридаги тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав жамғармаси бошқача мулк билан шакллантирилган тақдирда ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини, унинг қийматини ва унинг устав фондига киритилишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади; хизмат кўрсатувчи банкнинг банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси; аризада кўрсатилган муддатга мувофиқ рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси. (Ҳар ойлик савдо қилиш ҳуқуқи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш баробари) миқдорида тўлов ундирилади.)


Батафсил
21-07-2017, 16:36
Кўрилди: 647
21-07-2017, 15:03
Кўрилди: 532
  

Статистика маркази :Murojatlar statistikasi umumiy.zip [22 b] (cкачиваний: 2)  


Батафсил
21-07-2017, 13:10
Кўрилди: 527

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Фаолиятнинг ушбу турларини амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 31-сон, 411-модда)

2. Белгилансинки, жисмоний шахслар 2011 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга киритилмаган фаолият турларини амалга ошириши мумкин эмас.

3. Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият турлари бўйича хусусий тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга қатъий амал қилсинлар.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси, хусусий тадбиркорлар фаолиятининг таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарор билан тасдиқланган Рўйхатни кенгайтириш ёки ундан фаолият турларини чиқариб ташлаш бўйича таклифлар киритсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2 -иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.2011 йил 7 январь,6-сон




Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига 1-ИЛОВА

Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари

РЎЙХАТИ


Т/р

Фаолият турининг номи

I

Чакана савдо:

1

Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари)

2

Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш

3

Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно)

3-1.

Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш

4

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш)

5

Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш

II

Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти.

III

Маиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари:

6

Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар

7

Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек дазмоллаш хизматлари

8

Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш

9

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш

10

Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш

11

Якка буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш

12

Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш

13

Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш

14

Калитлар тайёрлаш

15

Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш

16

Мотам гулчамбарлари, сунъий ранглар, гирлянд тайёрлаш

17

Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш

18

Ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш.

19

Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо инвентарь) таъмирлаш ва тайёрлаш

20

Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш

21

Мебелни йиғиш ва таъмирлаш

22

Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш

23

Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш

24

Оптика, соатларни таъмирлаш ва ўймакорлик ишлари

25

Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш

26

Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигналларини таъмирлаш ва ўрнатиш, ювиш, текислаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламалари қоплаш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар)

27

Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари

28

Шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш

29

Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари

30

Жамоат ҳожатхоналари хизматлари

31

Ҳаммом ва сауна хизматлари

32

Турар жойларни йиғиштириш хизматлари

33

Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек кўкаламзорлаштириш ишлари

34

Боғлар, полизлар ва дов-дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш

35

Видеога олиш ва фотосуратга олиш хизматлари

35-1

Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебель, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш.

IV

Фаолиятнинг бошқа турлари:

36

Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш.

37

Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш

38

Қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш (капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан ташқари)

39

Репетиторлик хизматлари

40

Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари

41

Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар

42

Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш

43

Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек чизмачилик-графика ишлари, шунингдек рассомлик санъати

44

Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар

45

Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш

46

Муқовалаш ишлари

47

Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш

48

Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар

50

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш

51

Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар)

52

Кўйлак ва костюмларни, шунингдек уларга аксессуарларни прокатга бериш

53

Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари)

54

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари

55

Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш

56

Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)

57

Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари

58

Мол сўйиш хизматлари

59

Уй ҳайвонларига қараш хизматлари

60

Ветеринария фаолияти

61

Юкларни автомобиль транспортида ташиш

62

Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш

63

Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш

64

Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш

65

Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш

66

Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)

67.

Риэлторлик фаолияти

68.

Жисмоний ва юридик шахсларга махсус техникадан (тракторлар, автокранлар, бульдозерлар, экскаваторлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш

69.

Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш

70.

Матрицали принтерлар ва алфавит-рақам ёзадиган қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш

71.

Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш

72.

Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)

73.

Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар

74.

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари

75.

Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туризм фаолияти.




Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 30-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 22 октябрдаги 363-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 60-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 66-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида» 2003 йил 11 мартдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 23-модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 32-илованинг 8-банди

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарори)» 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 38-модда) илованинг 3-банди

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) 3-илованинг 2-банди

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сон қарори)» 2007 йил 27 февралдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 12-модда) илованинг 4-банди

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори)» 2007 йил 27 апрелдаги 85-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 21-модда) илованинг 4-банди

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида» 2008 йил 24 мартдаги ПҚ-843-сон қарори)» 2008 йил 12 июндаги 128-сон қарорига илованинг 1-банди

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарори)» 2009 йил 7 мартдаги 58-сон%3A%5Cpages%5Cgetpage.aspx%3flact_id=1452856">қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 16-модда).

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари (хизматлар)нинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2009 йил 9 июлдаги 190-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 55-модда) илованинг 1-банди



Батафсил

Назад Вперед
Наверх