25-07-2017, 10:44
Кўрилди: 527

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарорига 1-ИЛОВА

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

II. Рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга қўйиладиган талаблар.

рухсат гувоҳномасини олиш учун ариза берилган пайтда шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шаклланган устав фонди мавжуд бўлиши; шаҳарларда — алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлиги; турғун савдо шохобчаси таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада жойлашганлиги; савдо шохобчалари жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, шунингдек аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган жойларда жойлашмаганлиги; юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган махсус фойдаланиладиган, ҳимояланган фискал хотирали назорат-касса машинаси ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари мавжудлиги.

III. Рухсат гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

6. Рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахслар турғун чакана савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича Комиссиянинг ишчи органига қуйидагиларни тақдим этадилар: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза; юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади; чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси. (Ҳар ойлик савдо қилиш ҳуқуқи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш баробари) миқдорида тўлов ундирилади.)



Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарорига ИЛОВА

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

II. Рухсат гувоҳномаси олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

2. Умумий овқатланиш корхоналари алкоголли маҳсулотни сотишни фақат: ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсат гувоҳномаси; белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси; ёнғинга қарши, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлган омборхоналарга ва асбоб-ускуналарга эга бўлган ўзининг ёки ижарага олинган умумий овқатланиш объекти мавжуд бўлганда амалга оширадилар. Бунда умумий овқатланиш объектлари таълим, спорт ва диний муассасалар ҳудудларида, жамоат транспорти бекатларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида жойлашмаган бўлиши керак. 5. Рухсат гувоҳномаси олиш учун умумий овқатланиш корхонаси ўзи жойлашган жойдаги ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза, унда умумий овқатланиш корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банкнинг номи ва банкдаги ҳисоб-китоб рақами кўрсатилади; умумий овқатланиш корхонасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза бериш вақтига келиб шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ҳамда қишлоқ жойларда ва узоқ тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар устав фонди пул шаклида шакллантирилган бўлса — бу тўғридаги тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав жамғармаси бошқача мулк билан шакллантирилган тақдирда ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини, унинг қийматини ва унинг устав фондига киритилишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади; хизмат кўрсатувчи банкнинг банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси; аризада кўрсатилган муддатга мувофиқ рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси. (Ҳар ойлик савдо қилиш ҳуқуқи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш баробари) миқдорида тўлов ундирилади.)


Батафсил