25-07-2017, 14:24
Кўрилди: 1 135

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш СХЕМАСИ

 
 

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳ ТАРКИБИ


1.

А.Худаяров

-

туман ҳокимининг ўринбосари, ташкилий гуруҳ раҳбари

2.

Н.Боймуротова

-

туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-кизлар қўмитаси раиси

3.

М.Матяқубов

-

туман бош имоми

4.

Д.Садуллаев

-

туман ҳокимлиги масъул ходими, ташкилий гуруҳ котиби

5.

М.Аллаберганов

-

туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари

6.

О.Матқурбонов

-

туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори

7.

О.Болтаев

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси

8.

Б.Жуманиёзов

-

"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси

9.

М.Тиллаева

-

“Ҳаёт кўзгуси” газетаси бош муҳаррири




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ““Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сонли ва ушбу юзасидан Хоразм вилояти ҳокимининг 2017 йил 10 июндаги 359к-сонли қарорлари тўғрисида

Вилоятда фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Хоразм вилояти ҳокимининг 2017 йил 10 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ““Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сон қарори ҳақида”ги 359к-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 

2. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

3. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг рўйхати асосида уларни “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимида рўйхатдан ўтказиб борсин. 

4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳозирги вақтга қадар мазкур ўзини ўзи бошқариш органларида навбатда турган зиёратчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, хатлов натижалари бўйича тасдиқланган рўйхатларни туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳга тақдим этилишини таъминласинлар. 

5. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан: Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъати таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги; Ҳайъат ва ташкилий гуруҳлар ““Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом” талабларига қатъий риоя қилиши белгиланганлиги; 

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъати (Х.Атаханов) Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатининг холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантирилишини ҳамда муқаддас зиёратларни амалга оширишда белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаши; 

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолиниши белгилаб қўйилганлиги; Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъати (Х.Атаханов)га: 

- ҳар йили “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган фуқаролар квотасининг рўйхатда турган фуқароларнинг умумий сонидан келиб чиқиб, мутаносиб равишда тақсимлаши; - “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари ҳамда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига борадиган фуқароларнинг квотаси ва унинг ҳудудлар бўйича тақсимоти ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориши; - “Ҳаж” ва “Умра” зиёратлари билан боғлиқ тадбирлар, ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят ҳайъати томонидан қабул қилинган қарорлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишига эътибор қаратиши Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (К.Тангрибердиев) “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган рўйхатдаги фуқароларни тиббий кўрикдан тўлиқ (руҳий-асаб, наркологик, тери-таносил, сил касалликлари юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) ўтказишни Урганч шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул амалга ошириши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ““Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сон қарори билан: - “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

- фуқароларнинг “Умра” сафарига боришлари учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб ҳар йилги “Умра” сафари квотаси олти мингдан ўн мингга оширилганлиги; - “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси авиақатновларида фуқароларнинг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига бориш-келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мазкур тадбирлар учун авиачипталар нархини арзонлаштириш чораларини кўриши; 

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтида “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимини шакллантирилишини ва мазкур онлайн тизимини доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаши маълумот учун қабул қилинсин. 

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклансин.



Батафсил