14-07-2017, 15:16
Кўрилди: 534

Ер муносабатларнини тартибга солиш бўйича ахборотлар ва эрга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш

"Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш ва қарор чиқариш интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ(222кб; ПДФ)


Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарори (3. 3мб; ПДФ)


Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш ва қарор чиқариш (268кб; доc)


Якка тартибдаги уй-жойқурилиши учун ер участкалари бериш (реализация қилиш)


Якка тартибда уй-жой қуришучун ер участкаси — бу қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашган жойга,ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эгабўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер фондининг бир қисми.2008 йил 1 январгача якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси туманлар(шаҳарлар) ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги таркибигакирмайдиган эрлардан белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикасифуқароларига бир оилага 0, 06 гектаргача мерос қилиб қолдириладиган умрбодэгалик қилиш учун берилади. 2008 йил 1 январдан бошлаб якка тартибда уй-жойқуриш учун ер участкалари кимошди савдолари асосида фуқароларга қонунҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжинирингкомпанияси иштирокида қурилган уй-жой жойлашган ер участкаси туман ҳокиминингқарорига биноан, якка тартибда уй-жой қурувчига (Ўзбекистон Республикаси фуқаросига)ҳар бир иморат солувчига 0, 06 гектардан кимошди савдоси ўтказмасдан меросқилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилади.


Ер участкалари беришда(реализация қилишда) фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби


Якка тартибда уй-жой қуришучун ер участкаси олиш учун ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади. Аризагаариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича турар жойларнинг кадастр иши нусхаси(мавжуд бўлган тақдирда) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг оиланингтаркиби тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади. «Қишлоқ қурилиш инвест»инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилиши учун ажратилганер массивида уй-жой қуришга буюртма расмийлаштирган якка тартибда уй-жойқурувчи компаниянинг ҳудудий филиалларига аниқ ер участкасини ва танлаб олинганнамунавий лойиҳани кўрсатган ҳолда ёзма ариза билан мурожаат қилади. Аризатуман (шаҳар) ҳокими бошчилик қиладиган,  ер участкалари бериш (реализацияқилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия (кейингиўринларда «комиссия» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади. Комиссиятаркибига «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш,архитектура ва қурилиш органлари, санитария-епидемиология хизмати, фуқароларйиғинлари вакиллари ва бошқа шахслар киритилади. Комиссия ариза олинган кунданбошлаб 10 кун муддатда ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки еручасткаси бериш асосли равишда рад этилиши тўғрисида хулоса чиқаради.Фуқароларга белгиланган тартибда кимошди савдосида ер участкасини сотишдакомиссиянинг қарори талаб


Ер участкалари биринчи навбатда:


• Ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилаётган фуқароларга;
• Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига;
• Байналмилал жангчиларга;
• Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг оилаларига;
• Меҳнат фахрийларига;
• Ўзлари эгаллаб турган давлат турар жой фондининг турар жойларини шаҳар ва туман ҳокимликларига бераётган фуқароларга берилади.
Туман (шаҳар) ҳокими комиссиянинг ижобий хулосаси асосида 10 кун муддатда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Ер участкасини кимошди асосида сотишда ҳокимнинг қарори кимошди натижалари асосида 10 кун муддатда қабул қилинади.
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш органлари томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда уч кун муддатда ер участкаси ажратиш ва унинг чегараларини натурада чиқариш амалга оширилади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар берилади:
• туман (шаҳар) ҳокимининг қароридан кўчирма;
• участка чегаралари чизилган массивнинг бош режасидан нусха.
Ер участкалари бериш тўғрисида илтимос қилган барча фуқароларга ер участкалари ажратиш имконияти бўлмаган ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкалари олишга эҳтиёжмандларнинг ҳисобини юритади. Навбатда туриш тартибида ер участкалари олишга эҳтиёжманд бўлган фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан бир йилда камида бир марта тасдиқланади. Илтимос қилувчилар ер участкаси беришнинг тахминий муддати кўрсатилган ҳолда тасдиқланган рўйхатга киритилганлик тўғрисида хабардор қилиниши керак. Якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мавжуд эмаслиги ер участкаси бериш рад этилиши учун асос ҳисобланади. Ер участкаси бериш рад этилган тақдирда ҳокимлик уч кун муддатда бу ҳақда ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади. Ер участкаси бериш рад этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.


Батафсил