25-07-2017, 11:39
Кўрилди: 547

Қўшкўпир туманида Ўзбекистон Республикаси қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларини ҳамда Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ


Ташкилий чора-тадбирлар

Ижро муддати

Маъсул

1

Туман ҳокимлигига келган ҳужжатларни туман ҳокимига киритиш ва уни ўрганиб чиқиб, ҳокимнинг тегишли қарори ёки фармойишини қабул қилиш тўғрисида аниқ ва амалий тадбирларни амалга оширилишини кўзда тутувчи резолюция чиқариш

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорида белгиланган муддатларда

Туман ҳокимининг ўринбосарлари,

туман ҳокимлиги  

ташкилий назорат гурухи,

канцелярия бўлими

2

Ҳоким ўринбосари ёки ишчи гуруҳ томонидан туман ҳокимининг тегишли қарори ёки фармойиши лойиҳаси тайёрлаб, зудлик билан тасдиқлаш учун ҳокимга киритиш

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорида белгиланган муддатларда

Туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, ишчи гуруҳи

3

Тайёрланган қарор ёки фармойишни белгиланган тартибда қабул қилиш ва уни рўйхатдан ўтказиб, назорат карточкаси тўлдириш (компьютер базасига киритиш)

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорида белгиланган муддатларда

Туман ҳокимилиги канцелярия бўлими

4

Қабул қилинган қарор ёки фармойишлар ижроси бўйича аниқ режалар тузиб, тегишли тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижро учун тегишли бўлимларига ҳамда туман ҳокимлиги масъул ижрочиларига етказиш

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорида белгиланган муддатларда

Туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, ташкилий назорат гурухи,

канцелярия бўлими

5

Ҳокимликка келиб тушган ҳар бир янги қонуннинг мазмун-моҳиятини алоҳида кенг тарғиб қилиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

- давра сухбатлари, семинарлар  бошқа тадбирларни турли ижтимоий гуруҳларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш;

- ҳокимликлар хамда ўзини-ўзи бошқариш органлари биноларида  ва  бошқа махсус ажратилган жойлардаги стентларга янги қабул қилинган қонунларни мазмунини акс эттирувчи  ахборотларни аҳоли учун қулай қилиб жойлаштириш;

- қонуннинг матнини ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштириш;

- маҳаллий аммовий ахборот воситаларида ёритиш. 

Алохида чора-тадбирлар режаси шакллантирилган ҳолда

Туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, ташкилий назорат гурухи

6

Ҳокимликда “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотларини жорий этиш ва бунда тумандаги идора ташкилот ва муассасалардаги масъул раҳбар ва ходимларни қатнашишлари ҳамда ушбу тадбирларда малакали мутахассислар ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳодимларнинг маьруза орқали иштирокини таьминлаш.

Ҳар йили икки маротаба

Туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, ташкилий назорат гурухи

7

Туман ҳокимлигида, тумандаги идора ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ўз вақтида ва натижали бажарилиши ва ижро интизоми ҳолати бўйича туман ҳокимига ахборот берилишини таъминлаш

Ҳар куни

Туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, ташкилий назорат гурухи, канцелярия бўлими

8

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишларидаги топшириқларни бажарилиши мониторингини олиб бориш ва ҳокимга ахборат киритиш

Ҳар куни

Туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, Ташкилий назорат гурухи, Канцелярия бўлими

9

Қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлашда, амалий ёрдамга асосланган ўрганиш учун тузилган ишчи гуруҳлари фаолиятини кучайтириш, махсус режа асосида туман худудидаги ташкилотларда ўрганишлар ўтказиш.

Тасдиқланган жадвал ва Иш режага мувофиқ

Туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, Ташкилий назорат гурухи

10

Ўрганиш натижаларини туман ҳокимлигининг ҳар ҳафта алоҳида йиғилишларини ташкил қилган ҳолда муҳокама қилиб бориш, сусткашликка йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар кўриш, юзага келган муаммолар ечими юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш амалиётини кенг жорий қилиш

Ҳар ҳафтада

Туман ҳокими ўринбосарлари, Ишчи гуруҳи аъзолари

11

Туман худудидаги барча идора, ташкилот ва муассасаларда режа асосида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ижросини таъминланиши юзасидан  мониторинг ташкил қилиб, натижаси юзасидан туман Кегаши навбатдаги сессиялари муҳокамасига киритиб бориш

Ҳар ойда

Туман Кенгаши доимий комиссиялар раислари ва туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

12

Қабул қилинган ҳужжатлар ижроси бўйича белгиланган муддатларда вилоят ҳокимлигига ҳисобот бериш

Белгиланган муддатларда

Туман ҳокими ўринбосарлари

13

Ижроси таъминланган ҳужжатларга белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш дафтарлари ва назорат карточкалари расмийлаштириб, компьютер тизимига асосланган электрон йиғма маълумотлар базаси билан биргаликда туман архивига топшириш

Белгиланган муддатларда

Канцелярия бўлими


Батафсил