4-02-2019, 17:39
Кўрилди: 29

Л О Й И Ҳ А

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Қўшкўпир тумани ҳудудидаги мактаб, мактабгача таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари олдидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида.


Қўшкўпир тумани маҳаллаларида аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда фуқаролар томонидан жойлардаги мактаблар олдида ҳаракат хавсизлигини таъминлаш масаласидаги қилинаётган мурожаатларидан келиб чиқиб ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 29.01.2019 йилдаги туман ҳокими номига “Туман ҳудудида жойлашган             12, 13, 17, 18, 30, 34, 35, 42 ва 44-сон мактаблар олдига йўлларда ҳаракат хавсизлигини таъминлаш борасида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш юзасидан” юборилган 385-сон таклифини кўриб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 169-сонли Қарорига асосан туман ҳудудидаги мактаб, мактабгача таълим муассасалари  ва касб-ҳунар коллежлари олдида автомобиль йўлларида ҳаракат хавсизлигини таъминлаш мақсадида,


Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:


     1. Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг туман ҳокими номига, Туман ҳудудида жойлашган 12, 13, 17, 18, 30, 34, 35, 42 ва 44-сон мактаблар олдига йўлларда ҳаракат хавсизлигини таъминлаш борасида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш юзасидан ёзган таклифи қаноатлантирилсин.

      2. Қўшкўпир тумани Ўзбекёп қишлоғи ҳудудидаги 35 ва 42-сонли, Ғозовот қишлоғи ҳудудидаги йўл бўида жойлашган 30 ва 34-сонли, Хонобод қишлоғи ҳудудидаги йўл бўйида жойлашган 17, 18 ва 44-сонли ҳамда Шихмашхад қишлоғи ҳудудида жойлашган          12 ва 13-сон мактаби олдидаги автомобиль йўлларига пиёдалар ўтиш жойи ётиқ чизиқларини чизиш, ўқув бинолари олдидан ҳар томонга 150 метр масофада 3.24 “Юқори тезлик чекланган” ва 1.21 “Болалар” ҳамда 1.20 пиёдалар ўтиш жойи йўл белгилари ўрнатилишига рухсат берилсин.

       3. Ушбу қарор Халқ депутатлари Қўшкупир туман Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

       4. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хаёт кўзгуси” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

       5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари  Э.Умиров зиммасига юклатилсин.


    Қўшкўпир тумани ҳокими в.б                                                Ж.Рахимов


Батафсил
23-11-2017, 15:19
Кўрилди: 439

Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнн ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида


Батафсил
21-10-2017, 18:53
Кўрилди: 442

“Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси аъзоларининг гувоҳномаси тўғрисида”ги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида

2017 йил 17 мартда қабул қилинган “Сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш тажрибасини янада такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирлар режаси”нинг 23-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига  сайлов ўтказувчи вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган айрим намунавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” ги 2017 йил 5 октябрдаги 853-сонли қарори ва бу юзадан халқ депутатлари вилоят Кенгашини 2017 йил 14 октябрдаги 22-92 сон қарорларига мувофиқ халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгаши

Қ А Р О Р      Қ И Л А Д И :

        1.Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган айрим намунавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” ги 2017 йил 5 октябрдаги 853-сонли қарори ва бу юзадан халқ депутатлари вилоят Кенгашини 2017 йил 14 октябрдаги 22-92 сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

      2. “Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси аъзоларининг гувоҳномаси тўғрисида”ги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва амалиётга жорий этилсин.

         3. Мазкур қарор халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига ижро учун юборилсин.

4. Ушбу Қарор «Хаёт кўзгуси» газетасида ва Қўшкўпир туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси А.Бобожонов ҳамда Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р.Дўсчоновлар зиммаларига юклатилсин. 



                     Халқ депутатлари Қўшкўпир
                        туман Кенгаши раиси                                                               С.Юсупов

 

                                                                                             








                                                                                                   Халқ депутатлари туман Кенгашининг

2017 йил 20 октябрь 32-83-сонли қарорига илова

 

Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов 

комиссияси аъзоларининг гувоҳномаси тўғрисида намунавий

Н И З О М

Ушбу Низом “Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш, уларнинг гувоҳномаларини амалиётга жорий этиш тартибини белгилайди.

Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси аъзоларининг (бундан буён матнда туман сайлов комиссияси аъзоси деб юритилади) гувоҳномаси унинг ваколати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Туман сайлов комиссияси аъзосининг гувоҳномаси тегишли ҳалқ депутатлари Кенгашининг  раиси томонидан имзоланади.

Туман сайлов комиссияси аъзосига гувоҳнома тегишли ҳалқ депутатлари Кенгаши томонидан сайлов комиссияси таркиби тасдиқлангандан сўнг беш кунлик муддат ичида топширилади.

Туман сайлов комиссияси раиси  гувоҳномасида тегишлилиги бўйича “Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси” деб ёзилади.

Туман сайлов комиссияси аъзоси ўз гувоҳномасидан ваколат муддати (5 йил) мобайнида фойдаланади.

Туман сайлов комиссияси аъзоси гувоҳномани авайлаб асраши учун масъулдир.

Туман сайлов комиссияси аъзоси томонидан ўз гувоҳномасини йўқотган ёхуд яроқсиз ҳолга келгани ҳақида тегишли  ҳалқ депутатлари Кенгашига дарҳол ариза билан мурожаат қилиши, ариза матнига “Туман сайлов комиссияси аъзоси гувоҳномани йўқотганлиги  ёхуд яроқсиз ҳолга келганлиги” сабабларини кўрсатиш лозим.

Туман сайлов комиссияси аъзосига гувоҳноманинг ўрнини вақтинча босувчи маълумотнома берилади.

Туман сайлов комиссияси аъзоси гувоҳномани йўқотган тақдирда у ушбу Низомда белгиланган тартибда гувоҳнома йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб бир ой ичида янги гувоҳнома билан таъминланади.

Туман сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари муддати тугагандан кейин гувоҳнома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Туман сайлов комиссияси аъзоси сайлов комиссияси аъзолиги ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда гувоҳнома тегишли  ҳалқ депутатлари Кенгашига ўн кундан кечиктирмай қайтарилиши шарт.

Яроқсиз холга келган, топиб олинган ёки ваколатлари муддатидан илгари тугатилган туман сайлов комиссияси аъзоси гувоҳномалари тегишли  ҳалқ депутатлари Кенгашига қайтарилганидан сўнг фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келтирилади (кесиш йўли билан) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда йўқ қилинади ва бу ҳақда тузилган далолатнома идоравий архивда сақланади.

Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиялари аъзосининг гувоҳномаси

Т А В С И Ф И

Туман сайлов комиссиялари аъзосининг гувоҳномаси 90Х60 миллиметр ўлчамдаги қаттиқ чарм муқовали китобча кўринишига эга бўлади.

Сайлов комиссияси аъзоси гувоҳномасининг муқоваси тўқ қизил рангли бўлади.

Гувоҳноманинг олд томон марказида “ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИ” деган матн жойлашган.

Гувоҳнома ички томонининг чапдан юқори қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербининг тасвири туширилган, пастроқда эса икки сатрда - туман сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган йил ва сайлов комиссияси ваколати тугайдиган йилни кўрсатувчи рақамлар жойлашган.

Гувоҳнома чап томонининг ўнгдан юқори қисмига бир сатрда O”ZBEKISTON  RESPUBLIKASI” сўзлари, пастроқда “GUVOHNOMA” сўзи ёзилган бўлиб, ундан ўнгроқда гувоҳноманинг тартиб рақами қўйилади. Ушбу матндан пастроқда алоҳида сатрда сайлов комиссияси аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек уч сатрда тегишли сайлов комиссияси номи ва “a’zosidir”, “raisi” деган матн жойлаштирилади.

Гувоҳнома ички чап томонидаги ёзувлар  лотин ҳарфларда битилган.

Гувоҳнома ички ўнг томонининг чап қисмида  депутатнинг 30Х40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат ўнг томонининг пастки бурчагига тегишли халқ депутатлари Кенгашининг гербли муҳри босилади.

Гувоҳнома ўнг томонининг юқори қисмида бир сатрда “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ” сўзлари, пастроқда бир сатрда  “ГУВОҲНОМА” сўзи ёзилган бўлиб, ундан ўнгроқда гувоҳноманинг тартиб рақами қўйилади.



Батафсил
12-10-2017, 15:47
Кўрилди: 506

ЛОЙИҲА

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМИ 

Қ А Р О Р И

 

 

2017 йил “  ” октябрь                        №                          Қўшкўпир тумани

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

   “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда
), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
   20 августдаги 186-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 34-сон, 333-модда) билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

  1. Қўшкўпир туманида 2018 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхоналар ва муассасалар ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

   2. Ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 270 кишини ташкил этадиган иш ўрни 100 фоиз миқдорида,

   шу жумладан; ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 17,2 фоиз (46 киши);

   таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 48,2 фоиз (130 киши);

   муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 7,8 фоиз (21 киши);

   ногиронлар учун 3,0 фоиз (8 киши);

   бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 7,3 фоиз        (21 киши);‎‎‎

  жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 3,4 фоиз (9 киши);‎

   одам савдосидан жабрланганлар учун 5,0 фоиз (14 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 8 фоиз (22 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

  3.Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

   ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

    муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

  ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

   бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

  жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган шунингдек, одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари ташкил қилинсин.

  4.Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

   5.Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

   6.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мазкур қарор ижросини бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодексининг 50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади. 

  7.Бандликка кўмаклашиш туман маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

  8.Ушбу қарор 2018 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 03 декабрдаги 1715 қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

  9.Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Ҳаёт кўзгуси” газетасида эълон қилинсин.   

  10.Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (Б.Юсупов);

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг qushkupirhokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

Бандликка кўмаклашиш туман маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушинтириш ишларини олиб борсинлар.  

   11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Артиқов зиммасига юклатилсин.

Қўшкўпир туман ҳокими                             С.Юсупов


Батафсил
20-05-2017, 12:13
Кўрилди: 571

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўригидан ўтказиш тўғрисида

“Махаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги, “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги 54-сонли қарорига асосан тумандаги транспорт воситаларининг 2017 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш максадида,

1. Қўшкўпир туман Ички ишлар бўлими Йўл харакати хавфсизлиги гуруҳи (Х.Якубов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда "техник кўрик" деб юритилади) ўтказилишини таъминласинлар:

   а) туманда юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 10 июнгача;

   б) тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба  (1 мартдан 10 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача);

   в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин;

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг “б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно;

   2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2016 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

   3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташкари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми микдорида;

  мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўриқдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири микдорида йиғим ундирилсин.

   Ушбу қарорнинг 1-банди “б” кичик бандида кўрсатилган тарнспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

  Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган микдорларда йиғим ундирилади.

  Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда ЙҲҲГга туман мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари  жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.

   5.  Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 26 февралдаги 545қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган
деб ҳисоблансин.

   6. Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман
ҳокимлигига 2017 йил 10 ноябргача ёзма ахборат бериш вазифаси топширилсин.

   7. Ушбу қарор Қўшкўпир туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Ҳаёт кўзгуси” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

   8. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Валиев зиммасига юклатилсин.

         


Батафсил