15-07-2019, 19:07
Кўрилди: 16
Кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида.

Л О Й И Ҳ А С И

 

Қўшкўпирр тумани ҳокимининг қарори 

 

 

Қўшкўпир тумани ҳудудидаги Незахас маҳалласининг “Матонат” кўчасига ҳамда Хайробод маҳалласининг “Ёғду” кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида.

Қўшкўпир тумани маҳаллаларида аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда Хадра қишлоғи ва Хайробод қишлоғидаги фуқаролар томонидан “Незахас” маҳалласининг “Матонат” кўчасига ҳамда “Хайробод” маҳалласининг “Ёғду” кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласидаги қилинаётган мурожаатларидан келиб чиқиб ҳамда ушбу масалада туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 15.05.2019 йилдаги туман ҳокими номига ““Незахас” маҳалласининг “Матонат” кўчасига ҳамда “Хайробод” маҳалласининг “Ёғду” кўчалари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш юзасидан” юборилган 2094-сон таклифини кўриб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 169-сонли Қарорига асосан туман ҳудудидаги “Незахас” маҳалласининг “Матонат” кўчасига ҳамда “Хайробод” маҳалласининг “Ёғду” кўчаларида автомобиль ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

1. Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг туман ҳокими номига, “Незахас” маҳалласининг “Матонат” кўчасига ҳамда “Хайробод” маҳалласининг “Ёғду” кўчалари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш юзасидан ёзган таклифи қаноатлантирилсин.

2. Қўшкўпир тумани Хадра қишлоғи “Незахас” маҳалласининг “Матонат” кўчасига ҳамда “Хайробод” маҳалласининг “Ёғду” кўчаси 4Н1930-сонли автомабил йўлининг            1-3 км.га ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида 3.24 “Юқори тезлик чекланган” (50) йўл белгиси ўрнатилишига ҳамда Хайробод маҳалласи ҳудудидаги 20-сон мактиби биноси олдида 1.21 “Болалар” ҳамда 1.20 пиёдалар ўтиш жойи йўл белгилари ўрнатилишига рухсат берилсин.

3. Қўшкупир туман Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

4. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий Веб-сайти ва “Хаёт кўзгуси” газетасида эълон қилинсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари  Э.Умиров зиммасига юклатилсин.

Қўшкўпир тумани ҳокими                                                                   Ж.Рахимов

Бошқа маълумотлар
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Муҳокама:

Фикр билдириш