20-10-2018, 18:03
Кўрилди: 70
18-07-2017, 17:34
Кўрилди: 513

    Қўшкўпир тумани Ўзбекистон Республика Хоразм вилоятининг ғарбида жойлашган бўлиб, 1938 йил 15 январда асос солинган. Ер майдони 0,54 минг кв. км. ни ташкил этади ва Хоразм вилояти ҳудудининг 8,9 % ни эгаллайди. Доимий аҳоли сони 2017 йил 1 январ ҳолатига 162,9 минг кишига тенг бўлиб, зичлиги 1 кв. км. га 331 кишидан тўғри келади. Аҳолининг 11.6% шахарчада, 88.4 % қишлоқда яшайди. Туманнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги «Нуронбобо» тўқайига тўғри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупроққалъадан бир мунча жанубда жойлашган. Туманнинг шимолий ва шарқий томонларида табиий тўсиқларнинг йўқлиги сабабли арктика ва сибирдан совуқ ҳаво массаларининг бемалол кириб келишига шароит яратади. Туман иқлими кескин континентал бўлиб, максимал ва минимал ҳароратлар орасидаги фарқ 780 га тенг. Туман ҳудудининг қумлар билан ўралганлиги сабабли ёз кунлари ҳарорат 430-450 С даражага кўтарилади. Қиш фаслида эса энг паст ҳарорат -300-330 С совуқни ташкил этади. Бу ерда ёз фаслининг иссиқ ва қиш фаслининг совуқ келиши об-ҳавонинг сутка давомида кескин ўзгариши, ёғин-сочиннинг камлиги ҳамда ҳавонинг қуруқлиги Туман иқлимининг асосий хусусиятларидир.

 



Батафсил