14-07-2017, 12:01
Кўрилди: 680


Туман ташкилотлари

1

Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси

2

Қўшкўпир туман халқ таълими бўлими

3

Қўшкўпир тумани архитектура ва қурилиш бўлими

4

Қўшкўпир туман молия бўлими

5

Қўшкўпир тумани Бандликка кўмаклашиш бўлими

6

Қўшкўпир туман маъданият ва спорт ишлари бўлими

7

Қўшкўпир туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими



Қўшкўпир тумани ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими

 

Қўшкўпир тумани ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири


Исмилов Умид Каримович

Тамомлаган:

1978 й. Тошкент давлат институти (кундузги) математика фани ўқитувчиси

Қайси чет тилларини билади: 

рус тили

Тел:+99897-701-05-80,32-97-302


Умумий қоидалар


1. Узлуксиз методик хизмат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Халқ таълими вазирлиги қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилган ҳолда амалга оширилади.

2. Узлуксиз методик хизматРеспублика таълим маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги Методика (таълим) марказлари, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази, Вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамкорлигида амалга оширилади.

3. Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизими Республикада Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш” кенгаши, вилоятларда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги узлуксиз методик хизмат ишларини мувофиқлаштириш кенгаши томонидан бошқариб борилади.

II. Узлуксиз методик хизматнинг мақсад ва вазифалари

4. Узлуксиз методик хизмат кўрсатишнингасосиймақсади:

халқ таълими тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнининг  долзарб эҳтиёж ва муаммоларини аниқлаш, уларнинг энг оптимал ечимини излаш ва белгилаш, педагогнинг эҳтиёж, талаблари билан мувофиқлаштириш асосида ҳар бир педагогнинг умумкасбий ва педагогик маҳоратини ошириш, ривожлантириш йўлларини белгилаш;

узлуксиз равишда малака ошириш шаклларива мазмунини белгилаш, тузатиш ва ўзгартириб бориш;

мустақил ижодий ишлашлари учун тавсиялар ишлаб чиқиш;

илғор педагогик тажрибаларни аниқлаш, уларни оммалаштириш ҳамда тарғиб қилишнинг мақбул шакл ва мазмунини белгилаш;

таълим-тарбия жараёнининг истиқбол йўналишларини аниқлаш, натижасини олдиндан лойиҳалаш;

 ўқувчиларнинг билим самарадорлигини ошириш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда амалий ёрдам кўрсатиш, таълим-тарбия сифатини ошириш ва такомиллаштиришга оид тавсиялар яратиш каби жараёнлардан иборатдир.

5. Узлуксиз методик хизмат кўрсатишда амалга ошириладиган вазифалар:

халқ таълими тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва мониторингини олиб бориш;

таълим жараёнида педагогларнинг илмий, педагогик, психологик, дидактик ва методик усуллардан фойдаланишидаги бўшлиқларни аниқлаш, тўлдириш йўлларини белгилашни мувофиқлаштиришда ҳамкорлик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

таълим муассасаларида илғор педагогик технологиялар асосида ўқувчи–ёшларга таълим-тарбия бераётган ижодкор, ташаббускор ўқитувчи (тарбиячи)лар ҳақида ахборотлар банкини яратиш;

таълим муассасаларидаги методик ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали  уларнинг фаолиятини такомиллаштириш йўлларини аниқлаш;

раҳбар ҳамда амалиётчиларни педагогика, психология, методикага оид янгиликлар  билан таништириб бориш учун педагогик (меъёрий-ҳуқуқий, илмий-методик, методик ва бошқалар) ахборот банкини ташкил этиш;

мактабгача таълимга қўйиладиган талаблар, умумий ўрта таълимнинг янги таҳрирдаги Давлат таълим стандартлари  ва ўқув дастурлари, дарсликлар янги авлоди, ўқув-методик тўпламлар, видео-материаллар, тавсияномалар, меъёрий ҳужжатлар мазмуни билан таълим муассасалари ҳамда педагогларни хабардор қилиб бориш;

педагог ва раҳбарларнинг методик эҳтиёжларини ўрганиш, аттестацияга тайёргарлик ҳамда аттестация ва малака ошириш курслари оралиқ даврида амалга ошириладиган ишларни белгилаш;

ўқув фанларидаги янгиликлар, таълим-тарбия ишлари бўйича илғор педагогик технологиялар, иш тажрибаларни ўрганишга, ўқитувчи ва тарбиячилар малакасини оширишга йўналтирилган ўқув-методик семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш;

таълим самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга қаратилган методик йўриқномалар, тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш;

таълим-тарбияга оид тажриба-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва унинг боришини назорат қилиш, хулосаларини ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва юқори ташкилотларга ҳисобот тайёрлаш. Таълим  муассасалари негизида янги  педагогик  технологияларни, илғор ғояларни аппробациядан ўтказиш учун тажриба-тадыиот майдончаларини ташкил этиш ва методик ёрдам кўрсатиш;

Давлат таълим стандартлари, ўқув дастури, дарслик, методик ва кўрсатмали қўлланмалар, тавсиялар ҳамда бошқа методик материалларни илмий-методик кенгашдан ўтказиш ва нашрга тайёрлаш ишларини  ташкиллаштириш;

таълим жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шакллари, методлари ҳамда янги ахборот-коммуникатив воситаларни жорий этишда педагогларга кўмаклашиш;

Халқ таълими вазирлиги кўрсатмалари асосида ўқув адабиётларини яратиш бўйича муаллифлар таркиби танлови ва ўқув адабиётлари танлови ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, танловни ташкил этишда амалий ёрдам бериш;

белгиланган тартибда Ўзбекистонда таълим йўналишида фаолият  олиб бораётган ва бошқа халқаро ташкилотлар (ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ ва ҳ..) билан алоқа ўрнатиш;

фан, методик хизмат кўрсатиш ва малака оширишнинг самарадорлигига эришишда ҳамкорлик фаолиятини уйғунлаштириш;

педагог ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг малакасини оширишда ҳозирги замон ижтимоий ва илмий техника тараққиётига жавоб берадиган илғор шаклларни, педагогик технология, инновацияларни таълимнинг техника ва ахборот воситаларини жорий этиш;

матбуот орқали илғор тажрибаларни, таълим соҳасидаги янгиликларни тарғибот қилиш.



Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси

 

Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи


Маткурбанов Алимбай Шахназарович 

Тамомлаган:

1997 й. Урганч давлат университети тиббиёт факультети врач болалар жаррохи

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Тел: +99894-119-89-44      
32-98-402

Умумий коидалар


Ушбу Низом туман (шахар ) тиббиёт бирлашмаси фаолиятини

ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

Туман ( шахар ) тиббиёт бирлашмаси (кейинги уринларда Бирлашма деб аталади). Узбекистон Республикаси Президентининг

«Согликни соклаш тизимини ислох килишни янада чукурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йуналишлари тугрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ -3923-сон Фармонига  мувофик  марказий   туман (шахар ) касалхонаси, куп  тармокли   марказий  туман поликлиникаси (Тошкент   шахрида ) негизида  ташкил   этилади.

2. Бирлашма  уз фаолиятида икки  томонлама – тегишли худуд  хокимлигига  ва  согликни  саклашни  бошкариш  худудий              органига   буйсунади.

3. Бирлашма давлат  муассасаси  шаклида ташкил  этилади,  мустакил  юридик шахс хисобланади , мустакил балансга, банкларда  хисоб  ракамларига , уз номи  ёзилган  гербли мухрга, Шунингдек уз фаолияти  учун      зарур  булган  бошка   атрибутларга эга  булади.

Бирлашма  тиббиёт кадирларни  тайёрлаш, кайта тайёрлаш  ва уларнинг малакасини   ошириш  буйича  килиник укув базаси хисобланади.

4.  Бирлашма  уз фаолиятида  Узбекистон  Республикаси  конунларига Узбекистон Республикаси  олий Мажлиси  палаталарнинг карорларига  ва  бошка  карорларига , Узбекистон  Республикаси     Президентининг фармонлари , карорлари  ва фармойишларига , Узбекистон  Республикаси Вазирлар  Махкамасининг  карорлари ва     фармойишларига, Узбекистон  Республикаси Согликни  саклаш  вазирлигининг   буйруклари  ва  фармойишларига,  бошка конун  жужатларига   хамда  ушбу   Низомга  амал килади.

2 . Бирлашманинг  максади ва асосий вазифалари

5.Куйидагилар Бирлашмани  ташкил этиш фаолиятининг максади хисобланади:

ягона  ташкилий- методик рахбарликни  ва  ахолига   курсатилаётган тиббий  хизматлар  сифатини  назорат  килишни  таъминлайдиган  согликни  саклаш бирламчи бугинининг  замонавий  ташкилий тузилмасини  яратиш;

даволаш- профилактика  санитария- маърифий тадбирларни  ва тиббий   реабилитация  хизматларини  амалга оширишда   кишлок врачлик  пункитларига,оилавий  поликлиникаларга ва бошка тиббий муассасаларига  методологик ёрдам курсатишнинг   сифат жихатидан янги даражасини   ташкил этиш;

6.Бирлашманинг  асосий   вазифалари:  ахолига сифатли   дастлабки   амбилатория – поликлиника ёрдами курсатиш;

дастлабги  шошилинч кечиктириб булмайдиган тиббий ёрдам курсатишни , беморларни  стационар  даволашни шунингдек   кишлок   врачлик пунктларига   оилавий поликлин икаларга  туман  (шахар )  нинг бошка тиббий муассасаларига  ташкилий- методик  рахбарликни   амалга ошириш; 

касалликларнинг, энг аввало юкумли ва  вирусли кассаликларнинг олдини олиш  буйича профилакика ишларини хамда таъсирчан чора 

тадбирларни амалга   ошириш;

самарали  санитария –эпидемиология  назоратини  таъминлаш;

беморларга   тиббий ёрдам курсатишда   диагностика  ва  даволаш стандартларни  жорий этиш,  шунингдек  туман (шахар )  тиббиёт муассасалари  томонидан  уларга риоя  этилишни  назорат  килиш.;

ахоли уртасида оилада  тиббий  маданиятни   ошириш ва  соглом  турмуш   тарзини  таргиб  килиш  ишларини  ташкил  этиш:

тиббиёт   кадрларни  жой-жойига  куйиш , улардан  окилона  фойдаланиш, уларнинг  малакасини  ошириш  хамда уларни  тарбиялаш  чора – тадбирларни ишлаб  чикиш   ва  амалга  ошириш:

туман (шахар ) согликни  саклаш   муассасаларини   прогнозлаштириш,  молиялаштириш ва  уларнинг  моддий- техника таъминотинг ташкил килиш.

Бирлашманинг  хукук  ва мажбуриятлари  

7.  Бирлашма   белгиланган максадларига эришиш  ва зимасига  юкланган вазифаларни   бажариш  учун  конун  хужжатларида  белгиланган тартибда куйидаги  хукукларга   эга.

узининг балансига  берилган  давлат  мулкидан  фойдаланиш ва  уни  тасарруф этиш:

 асосий  воситаларни    ижарага олиш ёки  ижарага  бериш  грантларни  ва  бошка  молиявий  ёрдамни   жалб  этиш:

бюджетдан ажратиладиган маблаглар доирасида  бирлашма   ходимлари  мехнатига хак тулаш  хамда  моддий   рагбатлантириш   микдорларини  мустакил  равишда  белгилаш: конун  хужжатларига бирлашма фаолиятининг максадлари  предметига  зид булмаган  бошка иш   турларини   амалга  ошириш 

Бирлашма:епул асосда  юкори  малакали консультация   ва   даволаш  профилактик  тиббий ёрдам  курсат, беморларини  замонавий талаблардаги  сифат ва   стандартлар  даражасида   диагностика   килиш  хамда  даволашни  таъминлаши ва ривожлантириши, бирлашма  ходимларини мунтазам  равишда   кайта   тайёрлаш ва уларнинг  малакасини  оширишни  амалга  ошириш;

бирлашма  ходимлари учун мехнатни ташкил етиш ва унга хак  тулашнинг  конун хужжатларида  белгиланган шартларини кафолатлаш техника  хафсизлигини ижти  химоя   килишни  таъминлаш:  

бирлашманинг   моддий-техника базасини  замонавий  тиббиёт техникаси ватехнологиялари  билан  мустахкамлаши ва ривожлантириши;

мол-мулкдан   максадли     фойдаланиши ,  унинг сакланишини таъминлаш;

конун хужжатларига мувофик бухалтерия  хисобини ва статистик хисобни  хамда  хисоботларни    юритиши    шарт.



Қўшкўпир туман ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими


 

Рахимберганов Жасурбек Хажибоевич

Тамомлаган:

2008 й.  Ўзбекистон давлат консерваторияси

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Тел: +99897-221-23-32

32-95-272



Умумий қоидалар

Ушбу низом Хоразм вилояти Боғот тумани Маданият бўлимининг ташкилий асосини, фаолиятини – вазифаси, функсиялари , ваколатлари, хуқуқ ва мажбуриятларини булгилайди.Хоразм вилояти Боғот тумани Маданият бўлими (кейигни ўринларда “бўлим ” деб юритилади) Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги  “Маданият ва Спорт сохасидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш  чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4956- сонли қарорига, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги тўғрисида”ги Низомни  тасдиқлаш хақида”ги 141-сонли қарорига  асосан ташкил этилади ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, худудий жихатдан  Хоразм вилояти маданият бошқармаси тизимига киради, унинг таркибий қисми саналади ва унга бўйсунади. Бўлим ўз фаолияти юзасидан Хоразм вилояти маданият бошқармасига ва туман ҳокимлигига ҳисобот беради.

Бўлим Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунлари ва қонуности ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойиларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти маданият бошқармасининг буйруқларига ва бошқа ҳужжатларига, шу билан бирга Боғот тумани ҳокимлигининг қарорлари,фармойилари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларига амал қилади, шунингдек ушбу “Низом” асосида иш юритади.


БУЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

Бўлимнинг мақсади, фаолияти йўналишлари, вазифалари ва функциялари:

Маданият сохасида халқимизнинг  бой маданий меросини, ўзига хос урф-одатлари, анъаналари ва удумларини, миллй қадриятларини  мустақиллик ғоялари асосида қайта тиклаш, асраб – авайлаш, кенг тарғиб этиш, янада ривожлантириш;

Ахоли ўртасида маданий, маънавий-марифий ишларни малга ошириш, уларнинг маданий ва эстетик эхтиёжларини янада тўлароқ қондириш, фуқороларнинг маданий ва маънавий- ахлоқий  даражасини юксалтириш шунингдек уларни миллий ва жахон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасидаги тадбирларни амалга оширишда тштирок этиш;

Бадиий ижод, хусусан, театр,мусика,эстрада,хореография, тасвирий ва халқ амалий санъти турларини шу жумладан профиссионал, халқ ижодиёти ва хаваскорлик санъатини кенг тарғиб этиш, янада ривожлантириш ва юксалтириш, бу борадаги харакатларни рағбатлантириш;

Ахоли, айниқса ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, миллий ўзликни англаш ғояларини, юксак маънавиятни, маърифатни, инсонпарварлик  хислатларини янада чуқурроқ сингдириш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга, анъаналаримизга хурмат, фаҳр-ифтихор, сажжат,эзгулик рухида тарбиялаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган эстетик ва маданий эхтиёжларини қондиришга, шу жумладан ёшларда радикализм ва экстремизм, “оммавий маданият” каби ёт ғоялар ва унсурларга қарши курқш иммунитетини мустахкамлашга  йўналтирилган оммавий маданий- маърифий ишларни амалга ошириш;

Халқимиз тарихи ва бугунги фаровон хаётининг энг ёрқин сахифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчиасарлар яратишда бадиий ижодий жамоаларга, шу билан бирга ижодкор ёшларга хар тамонлама кумаклашиш, ижодий жараёнда уларни қўллаб қувватлаш, ўз иқтидори  ва истедодини  тўла намоён этишлари учун зарур шароитлар, имкониятлар яратиш.




Қўшкўпир тумани архитектура ва қурилиш бўлими

   


Қўшкўпир тумани архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи

Палванов Машариб Ражабович

Тамомлаган: 

1994 й. Самарқанд давлат институти (кундузги)

Қайси чет ва МДҲ халқлари тилларини билади (тўлиқ кўрсатилиши лозим):

рус тили

Тел: 426-38-10

32-95-664


Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси тизимига кирувчи туман архитектура ва қурилиш бўлимлари ҳузуридаги ҳўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳларининг (кейинги ўринларда хўжалик ҳисобидаги гуруҳ деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ўз фаолиятида ўзининг ваколатлари доирасида барча масалалар бўйича туман архитектура ва қурилиш бўлимига бўйсунади.

3. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ўз фаолиятини туман архитектура ва қурилиш бўлими таркибида юритади. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасидан олинган барча даромад (пул маблағлари) туман архитектура ва қурилиш бўлимининг ҳисоб рақамига тушади ва ушбу бўлим тасарруфида бўлади.

4. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ туман архитектура ва қурилиш бўлими харажатларини (бюджетдан ташқари эҳтиёжларини) қоплаш, шу жумладан туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи — туман бош архитектори иш ҳақининг устама қисмини шакллантириш, шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар учун янги қўшимча иш ўринлари яратиш учун ташкил этилади.

II. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

туман архитектура ва қурилиш бўлимига шаҳарсозлик соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли маълумотлар базасини яратиш;

тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш.

6. Қуйидагилар белгиланган вазифаларига мувофиқ хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий функциялари ҳисобланади:

фаолият минтақаси учун шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

ажратилган ер участкаларининг чегараларини натурага кўчириш, қурилиш объектлари ва коммуникация тармоқлари жойлашувини қизил чизиқларга мувофиқ харитага тушириш билан боғлиқ топография ва геодезия ишларида, шунингдек муҳандислик — геология ишларини рўйхатдан ўтказишда қатнашиш;

юридик ва жисмоний шахслар билан туман архитектура ва қурилиш бўлими ўртасида тузилган шартномалар асосида аҳоли пунктлари ҳудудида ер участкаларини танлаш ва ажратиш ҳужжатларини тайёрлаш;

кўчаларнинг, бино ва иншоотларнинг архитектуравий кўринишини яхшилаш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, бадиий-эстетик жиҳатдан безаш, ҳудуднинг кичик меъморий шакллар ва ландшафт архитектураси бўйича лойиҳа таклифларини шартнома асосида белгиланган тартибда тайёрлаш;

юридик ёки жисмоний шахслар билан туман архитектура ва қурилиш бўлими ўртасида тузилган шартномалар асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензия талаб қилинмайдиган шаҳарсозлик фаолияти билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш.



Қўшкўпир тумани Бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази



Қўшкўпир тумани Бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази директор


Ибодуллаев Ибрагим Ражабович

Тамомлаган:  

1987 й. Тошкент политехника институти (кундузги)

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Тел:+99893-286-94-71

32-94-143




Умумий маълумот

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкиллаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498–сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 20 апрелдаги 117-сон қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Хоразм вилояти Меҳнат бош бошқармаси (кейинги ўринларда – бош бошқарма деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.

Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг қарорлари, буйруқлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Хоразм вилояти ҳокимлигининг фармойиши ва қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг ташкилий тизими бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг марказий аппаратига, тегишлилиги бўйича Хоразм вилояти ҳокимлигига буйсунади ва ҳисобот беради.

Бош бошқарма давлат бошқарувининг Меҳнат органи ҳисобланади.

Бош бошқарма ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқарувининг маҳаллий органлари, жамоат ташкилотлари, корхона ва муассасалар билан ҳамкорликда фаолиятини олиб боради.

Бош бошқарма юридик шахс бўлиб, ғазначилик бўлимларида шахсий ҳисоб варақларига ва банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга.

Манзили: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси 53 уй.

Бош бошқарма тизимига туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари киради.

Бош бошқарманинг моддий-техника таъминоти ва унинг тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Меҳнат органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


Вазифалари ва асосий функциялари

Қуйидагилар бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли бандлиги даражасини туман (шаҳар)лар бўйича ёш-жинс гуруҳлари бўйича тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш йиллик ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, аҳоли бандлигини ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, улар бажарилиши доимий мониторингини олиб бориш;

банд бўлмаган аҳолини, биринчи навбатда ёшлар, аёллар ва ногиронларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлашни, касбга ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил қилиш, замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва бандлик соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.

8. Бош бошқарма, ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида:

маҳаллий давлат хокимият органининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси билан биргаликда, жамиятни ислоҳ қилишнинг мақсад ва устуворликларидан келиб чиққан ҳолда, замонавий бозор муносабатлари механизмлари ва воситалари асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудудий меҳнат бозорини изчил ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

маҳаллий давлат хокимият органининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси ва статистика бошқармаси билан биргаликда ҳудудни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозлари асосида меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади;

ҳудудий меҳнат ресурслари сони ҳамда таркибини ўрганади, уни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолининг бандлиги даражаси ва таркибини тўлиқроқ ва холисона баҳолашни таъминлаш, ишга жойлашишга муҳтож шахсларни аниқлаш мақсадида маҳаллий меҳнат бозорининг ҳолати мониторингини ташкил этади, шу асосда тармоқлар ва туман (шаҳар)лар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича янги иш ўринлари ташкил этишнинг йиллик буюртмаларини шакллантиради;

иш ўринлари ташкил этишнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштиради ва манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда уларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

меҳнат миграцияси жараёнларини таҳлил қилади;

ишсизлар ва ишга жойлашишга муҳтож банд бўлмаган аҳоли ҳисобини юритади;

бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни ташкил этади, белгиланган тартибда тақдим этиладиган бўш иш жойлари ҳисобини юритади ва улар ҳақидаги маълумотларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига етказади;

ҳудудий Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти бўйича банд бўлган фуқароларни ҳисобга олишни ташкил қилади;

аҳоли, шу жумладан ёшлар, аёллар, имкониятлари чекланган шахслар, ишдан озод қилинган ходимлар ва аҳолининг бошқа тоифалари бандлигини ва улар ишга жойлаштирилиши бўйича маълумотлар шакллантирилиши ва таҳлил этилишини ташкил қилади;

манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини тадқиқ қилади ҳамда унинг натижалари асосида ишчи кадрларнинг ва таълим муассасаларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш бўйича банд бўлган фуқароларнинг бандлигини тартибга солиш чора-тадбирларини амалга оширади;

илмий-тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда ёшлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказади;

бандлик ва иш ўринларини ташкил этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда туман (шаҳар) ҳокимликларига методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва таркибий қайта ўзгартириш давомида, шунингдек ташкилотлар қайта ташкил этилганда, банкрот бўлиши ва тугатилиши натижасида ишдан бўшатиладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;

касаначилик, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти ва аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлашининг бошқа шакллари ривожлантирилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқарувининг маҳаллий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга йирик корхоналар билан фуқаролар ўртасида кооперация асосида касаначиликни ташкил этишни кенгайтириш, шунингдек оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларида ёрдам кўрсатади;

нодавлат нотижорат ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга ногиронлар учун иш ўринларини ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;

ногиронлар меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ташкил этишга ва ривожлантиришга, ногиронлар бандлигини таъминлашда касаначилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантиришга кўмаклашади;

ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилишини таъминлайди;

ишсизларни ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

меҳнат бозори инфратузилмаси фаолияти такомиллаштирилишини таъминлайди;

вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларининг фаолиятини ташкил этади;

манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари билан биргаликда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларни, шу жумладан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғарма маблағларидан мақсадли  ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;

ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига моддий қўллаб-қувватлаш таъминланишини белгиланган тартибда ташкил этади;

ташкилотларда иш ўринларининг энг кам миқдори ажратилиши ва уларга иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган аҳолининг айрим тоифаларига мансуб шахсларнинг ишга қабул қилиниши масалаларини ўрганади ва таҳлил қилади;

деҳқон ва фермер хўжаликларида ишлаётган фуқаролар, шунингдек тадбиркорлар учун белгиланган меҳнат кафолатлари амалга оширилишини ташкил этади;

одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этади.

б) меҳнат муносабатларини тартибга солиш, моддий рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни нормалаш ва ишчи касбларининг ҳамда мутахассислар ва хизматчилар лавозимларининг тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишчиларнинг асосий касблари бўйича ишчиларга малака разрядлари бериш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

манфаатдор ташкилотлар, бошқармалар ва идоралар билан биргаликда энг муҳим ижтимоий-меҳнат нормалари ва нормативларининг рўйхатини аниқлайди ва улар ишлаб чиқилишда таклифлар тайёрлайди;

меҳнат ва бандлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан белгиланган тартибда давлат назоратини амалга оширади;

ягона техник сиёсатни амалга ошириш, тармоқнинг ахборот тизимларини яратишда ягона усул ва воситаларни қўллаш орқали меҳнат ва бандлик соҳасида ахборот тизими шакллантирилиши ва ривожлантирилишини таъминлашда иштирок этади;

меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини, ягона тариф сеткасини, иш ҳақини туманлар бўйича тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациядан ўтказиш юзасидан методик ёрдам кўрсатади;

меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, шунингдек меҳнат шароитлари ноқулай ишларда ишлаётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар берилиши устидан давлат назорати ва текширувини, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишни белгиланган тартибда амалга оширади;

меҳнат шароитлари, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш материаллари давлат экспертизасидан ўтказилишини ва тегишли хулоса берилишини таъминлайди;

корхона ва ташкилотлар таклифларига кўра имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига ўзгартишлар киритиш, қўшимча таътил, қисқартирилган иш кунини белгилаш бўйича Меҳнат вазирлигига таклиф киритади;

ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзларнинг амалдаги рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича вазирликка таклиф киритади;

меҳнат муҳофазаси бўйича баҳолаш натижаларига кўра белгиланган мезонларга мувофиқ ташкилотларни касбий хавфлилик тоифасига киритади.

в) халқаро ҳамкорлик соҳасида:

вазирлик топшириғига кўра меҳнат ва бандлик масалаларида халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан халқаро ҳамкорлик соҳасида ўзаро самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларининг, меҳнат ва бандлик масалалари бўйича тузилган бошқа халқаро шартномалар бажарилиши мониторингини амалга оширади, белгиланган тартибда тегишли ҳисобот тайёрлайди ҳамда вазирлик марказий аппаратига тақдим этади;

маҳаллий давлат ҳокимият органлари, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳудудий органлари билан биргаликда меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича халқаро ташкилотлар вакилларининг ишини ташкил этишда қатнашади.

г) молия-хўжалик фаолияти соҳасида:                                    

бош бошқарма тизимида молия ишларини, ҳудудий марказлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни, шунингдек ушбу соҳадаги илмий тадқиқотларни маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда ташкил этади;

бош бошқарма тизимига кирадиган ташкилотларнинг марказлаштирилган капитал қўйилмалардан самарали фойдаланишини таъминлайди, бош бошқарма тизимига кирадиган ташкилотларда объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича истиқболли дастурларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади.

д) фаолиятининг бошқа соҳаларида:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек бош бошқарма ваколатига кирувчи масалаларда қонунчилик бузилишини бартараф этиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширади;

ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда, ўзининг ваколати доирасида, одам савдоси жабрдийдаларини реабилитация қилиш ва уларга ёрдам кўрсатишга кўмаклашади, жабрланган фуқаролар ҳуқуқларини тушунтиради;

бош бошқарма ва унинг тизимига кирадиган ташкилотлар ходимларини қайта тайёрлашни ва малакасини оширишни ташкил этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда ваколати доирасида иштирок этади;

маҳаллий давлат ҳокимият органининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси, бошқа вазирликлар, идораларнинг ҳудудий бошқармалари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда аҳоли турмуши даражаси ва фаровонлиги юзасидан тадқиқотлар ўтказишда ва уни янада ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади.

Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бевосита ўзи томонидан ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотлар орқали бажарилишини таъминлайди.




Қўшкўпир туман хўжалик хисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк қадастри хизмати



Қўшкўпир туман хўжалик хисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк қадастри хизмати бошлиғи


Абдуллаев Умрбек Шавкатович

Тамомлаган:

2010 й. Урганч давлат университети

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Тел: +99891-915-30-07
32-97-347


Умумий маълумот

1. Корхонанинг тўлиқ номи: Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

2. Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Хоразм вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг таркибидаги тузилмавий бўлинмаси хисобланади .

         Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонасига бевосита бўйсунади хамда туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимига хисобот беради.

3. Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис карорлари ва бошқа хужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармоишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармоишларига, вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонасининг буйруқ ва фармоишларига хамда туман хокимининг қарор ва фармоишларига, шунингдек мазкур низомга амал қилади.

4. Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ўз фаолиятини вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси, махаллий давлат хокимитяи ва давлат бошқаруви органлари, жамоат уюшмалари ва бошқа ташкилотлар билан хамкорликда амалга оширади.

5. Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш хизматларини кўрсатиш Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан “Бир ойна” тамойили бўйича амалга оширилади. “Бир ойна” бўлими ўз фаолиятини “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ юритади.

6. Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг мулки вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси томонидан тезкор бошқариш хуқуқи билан берилган мулк, корхонанинг ўз фаолиятидан олинган даромадлари ва қонун хужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар хисобидан шакллантирилади.

7. Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг жойлашган манзили:

Хоразм вилояти Боғот туман Ж.Мангуберди кўчаси кўчаси 2-уй

8. Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси юридик шахс хисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи битилган мухр, штамп ва бланкаларига эга .

9. Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига мол-мулк оператив бошқарув хуқуқи билан берилади ва унинг устав фонди унга берилган мол-мулкнинг киймати миқдорида 1211.2 сўмни ташкил қилади.



II. Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадстри давлат корхонасининг вазифалари ва функциялари

         10. Кўчмас мулкка (ер участкаларига, бино ва иншоотларга уларнинг бир қисмига) бўлган хуқуқларни, уларнинг вужудга келишини, бошқа шахсга ўтишини, чекланишини ва тугатилишини хамда ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

          Кўчмас мулкка бўлган хуқуқлар, уларнинг бир хуқуқ эгасидан бошқасига ўтиши, кўчмас мулкка бўлган хуқуқларининг чекланиши тўғрисида автоматлаштирилган маълумотлар базасини ва геоахборот тизимини яратиш ва юритиш;

         Кўчмас мулк мулк кадастрларини яратиш ва юритиш учун кадастр съёмкаси, инвентаризация ва ер тузиш хамда бахолаш ишларини амлага ошириш;

         Кўчмас мулк кадастрларига оид автоматлаштирилган маълумотлар базасини ва геоахборот тизимини яратиш ва юритиш;

         Кўчмас мулк кадастрлари, индекс хариталари ва планларини яратиш ва юритиш;

Ахборот коммуникация технологиясидан фойдаланган холда белгиланган тартибда давлат интерактив хизматларини кўрастиш;

         11. Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга  оширади:

-топография  ва геодезия, кадастр съёмкаси ишларини бажариш;

-кўчмас мулк планлари, кадастр хариталарини тузиш;

-ер участкалари, бино ва иншоотларни инвентаризациялаш;

-бино ва иншоотларни солиққа тортиш мақсадида бахолаш ва кайта бахолаш;

-бино ва иншоотларга эгалик қилишни бўлиш имкониятларинининг вариантлари тўғрисидаги хулосани расмийлаштириш;

- ер тузиш фаолиятини юритиш ер ажратиш учун зарур бўлган материалларни тайёрлашда иштирок этиш;

-ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган хуқуқларни хамда улар билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

-маъмурий худудий тузилмаларнинг чегараларини аниқлаш ва белгилаш ишларида иштирок этиш;

- шахар ва шахарчалар худудларини иқтисодий жихатдан районлаштириш ишларида иштирок этиш;
-манфаатдор юридик ва жисмоний шахслари белгиланган тартибда зарур кадастр маълумотлари билан таъминлаш;

-ходимларнинг малакасини ошириш, уларни кайта тайёрлаш ишларини ташкил килиш;

- Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси фаолиятида янги техника ва технологияларни жорий этиш;

-вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси, статистика ва бошқа давлат бошқаруви  органларига белгиланган тартибда хисоботлар такдим этиш;

-белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)га киритиладиган маълумотларни такдим этиш;

-ўз фаолияти доирасида  конун хужжатлари талабларининг бузилиши холлари тўғрисида тегишли давлат хокимияти ва давлат бошқаруви органларини, хамда юридик ва жисмоний шахсларни хабардор этиш;

-кадастр хужжатларини ва маълумотларини рухсатсиз олиш ва ошкор этишдан химоя этишни таъминлаш;

-архив ишини белгиланган тартибда ташкил этиш ва юритиш;

-давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадатсри маълумотлар базаларини яртаиш ва актуал холатда тутиш, оператив равишда янгилаб бориш хамда уни замонавий савияда бўлинишини таъминлаш хамда бу маълумотларни вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонасига тақдим этиш;

-ўз фаолияти доирасида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда консалтинг хизматларни кўрсатиш;

- Боғот туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадстри давлат корхонаси мутахассис-ходимларини тасдикланган режа-графикка мувофик даврий равишда аттестациядан ўтказиш;

-шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасида 18.02.2010 йилда ўтказилган 03-10-24 сонли йиғилишининг  қароридан келиб чиқан холда ишчи-хизматчиларни озиқ-овкатга бўлган эхтиёжини қондириш ва моддий рағбатлантириш мақсадида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш;

-ундан максадли фойдаланишни йўлга кўйиш ва ёрдамчи хўжаликдан  олинган махсулотларни сотиш хамда ундан олинган фойдани ва махсулотларни бир қисмини ишчи-хизматчиларни ижтимоий мухофазасига йўналтириш;

-хўжалик хисобидан ишлаб топилган маблағни ёрдамчи хўжаликнинг моддий базасини ташкил этиш ва мустахкамлаш ишларига сарфлаш.



Қўшкўпир тумани ҳокимлиги молия бўлими


Қўшкўпир тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири


Гаппаров Ҳамдам Ғайратович

Тамомлаган: 2000 й. Урганч давлат университети (сиртқи)

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Тел:

+99891-916-14-24

32-95-122

32-95-756


Умумий маълумот

Молия бўлимига умумий раҳбарлик қилади, бўлимда ижро интизоми қоидалари ижросини ва бюджет тизими қонунчилик хужжатларига риоя қилинишини таъминлайди;

Туман махаллий бюджети йиғма молия баланси молиявий ресурсларини шакллантиришнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли истиқбол кўрсаткичларини тузиш ва хокимликлар ҳамда юқори турувчи ташкилотларга таклифлар тайёрлайди;

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ маҳаллий бюджетни тузилиши ва ижро этилиши ишларини ташкил этади;

Бюджет муассаларини маблағ билан таъминлаш соҳасида маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотларида харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузилишини, кўриб чиқилишини ташкил этади ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди ва ижро этилишини назоратга олади;

Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва уларнинг харажатларини оптималлаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади ҳамда туман хокимлигига киритади;

Бюджетни мувозанатлаштириш заруратидан келиб чиқиб, солиқлар тизимини ва маҳаллий бюджет даромадларни такомиллаштириш, маҳаллий бюджет маблағларини мустаҳкамлаш, корхоналар, бирлашмалар, ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ҳамда фуқароларнинг тадбиркорлик ишлари учун энг мақбул молиявий шароитларни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли хокимликларга киритади;

Хукумат томонидан тасдиқланган Давлат дастурларининг маҳаллий бюджетларга тегишли қисмини, шунингдек, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида маҳаллий бюджетлардан маблағ ажратилиши кўзда тутилган тадбирларни маблағ билан таъминлаш чораларини кўради ва доимий назоратга олинишини ташкил қилади;

Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари саноат, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўли билан бюджетга тушумлар базасини кенгайтириш орқали махаллий бюджетнинг субвенция улушини қисқартириш бўйича ишлаб чиқилган режаларни амалга оширади;

Маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминланадиган бюджет ташкилотларига бухгалтерия ҳисоби хужжатларини юритилиши ва ҳисоботларни тайёрлаш юзасидан методологик ёрдамни ташкил этади ҳамда тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил қилади;

Маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминланадиган бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини сарфланиши юзасидан мониторинг ўтказилишини ташкил қилади. Бюджет ташкилотларида ўтказилган текшириш ва мониторинг натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарурий кўрсатмалар беради;

Фуқароларнинг молия бўлими ваколатига тегишли хат, таклиф, мулоҳаза ва шикоятларини ўз вақтида ва диққат билан кўриб чиқилишини таъминлайди, шунингдек, фуқаролар томонидан маълум қилинган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради;

Молия вазирлиги, вилоят молия бошқармаси, маҳаллий давлат хокимияти органлари томонидан юклатилган (молия тизимига тегишли) бошқа вазифаларни белгиланган тартибда амалга оширади.



Батафсил