21-02-2019, 13:33
Кўрилди: 31
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

ЛОЙИҲА


ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ



Қўшкўпир тумани ҳудудидаги мактаблар олдидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 

тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида.



    Қўшкўпир тумани маҳаллаларида аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда фуқаролар томонидан жойлардаги мактаблар олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласидаги қилинаётган мурожаатларидан келиб чиқиб ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 02.02.2019 йилдаги туман ҳокими номига “Туман ҳудудида жойлашган 12, 13, 17, 18, 30, 34, 35, 42 ва 44-сон мактаблар олдига ҳамда 4Р-165 рақамли давлат ахамиятидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш юзасидан” юборилган 631-сон таклифини кўриб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 169-сонли Қарорига асосан туман ҳудудидаги мактаб, мактабгача таълим муассасалари  ва касб-ҳунар коллежлари олдида автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида,


Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:


    1. Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг туман ҳокими номига, Туман ҳудудида жойлашган 12, 13, 17, 18, 30, 34, 35, 42 ва 44-сон мактаблар олдига ҳамда 4Р165 рақамли давлат аҳамиятидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш юзасидан ёзган таклифи қаноатлантирилсин.

    2. Қўшкўпир тумани Ўзбекёп қишлоғи ҳудудидаги 35 ва 42-сонли, Ғозовот қишлоғи ҳудудидаги йўл бўйида жойлашган 30 ва 34-сонли, Хонобод қишлоғи ҳудудидаги йўл бўйида жойлашган 17, 18 ва 44-сонли ҳамда Шихмашхад қишлоғи ҳудудида жойлашган 12, 13 ва 52-сон мактаблар олдидаги автомобиль йўлларига пиёдалар ўтиш жойи ётиқ чизиқларини чизиш, ўқув бинолари олдидан ҳар томонга 150 метр масофада 3.24 “Юқори тезлик чекланган” (50) ва 1.21 “Болалар” ҳамда  1.20 пиёдалар ўтиш жойи йўл белгилари ўрнатилишига ҳамда 4Р165 рақамли давлат ахамиятидаги йўлнинг 13-14 километирларига 3.24 “Юқори тезлик чекланган” (50) йўл белгиси ва 14 километрнинг охирги 150 метрига тўхташни тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатилишига рухсат юерилсин.


     3. Қўшкупир туман Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

     4. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий Веб-сайти ва “Хаёт кўзгуси” газета

сида эълон қилинсин.

      5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари  Э.Умиров зиммасига юклатилсин.

 

Қўшкўпир тумани ҳокими                                                                  Ж.Рахимов




Бошқа маълумотлар
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Муҳокама:

Фикр билдириш