20-07-2017, 15:17
Кўрилди: 465

РЕЖАББОЙ-ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

Хушхабарнинг қаноти бор. 1-7 июль кунлари Таиланднинг Банкок шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз эришган ғалаба туманимиз аҳлини ғурурлантирди. Қувончига-қувонч қўшди. -Режаббой Отаназаров спорт мактабимизнинг қалдирғочларидан,-дейди фахр билан болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Исмоил Содиқов,-ҳеч эсимдан чиқмайди, у ўн ёшга тўлганида отаси Давронбек Отаназаров етаклаб келиб, “болам боксга қизиқади, сизлардан сабоқ олсин” дея топшириб кетганди. Тренер Қудрат Адамов ўқувчи билан бироз шуғулланиб кўргач, “шогирдликка оламан, шижоатли, зийрак бола, агар астойдил шуғулланса, албатта, ундан чемпион чиқади” деган эди. Башорат ҳақиқатга айланди. 

Режаббой Отаназаров 1999 йилда туманимизда туғилган. 1-сон мактабида таҳсил олган. Болалигидан спортга қизиққани, айниқса бокс билан шуғулланишни севгани боис отаси Давронбек, онаси Шарофатлар фарзандини қўллаб-қувватлашди. Ўғли шуғулланган кунлар улар келиб кузатиб кетишар, фарзандига уйда ҳам шароит яратиб беришга ҳаракат қилардилар. Режаббой туман, вилоят, республика мусобақаларида қатнашди. Дастлабки муваффақияти ўтган йили вилоят чемпиони деган номни олгани бўлди. Шундан сўнг спорт мактаби директори тавсияси билан вилоят чемпиони Урганч шаҳридаги олимпиа заҳиралари коллежига ўқишга қабул қилинди. 

2017 йил ўғлим учун қувончли воқеаларга бой бўлди,-дейди чемпионнинг онаси, туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаётган Шарофат Юсупова,-даставвал Жиззах шаҳрида ўтказилган “Баркамол авлод” спорт мусобақасида Ўзбекистон чемпиони бўлди. Энди эса бокс бўйича Осиё чемпиони! -Менинг кичкина ютуғимда мураббийларимнинг катта масъулияти ва маҳорати мужассам,-дейди Режаббой Отаназаров,-биз учун имкониятлар эшигини очиб берган Ватанимга, Президентимга таъзимлар қиламан. Худо хоҳласа устозларим, ота-онам ишончини оқлаш учун тинмай ҳаракат қиламан, юксак-юксак мақсадлар сари интилишни бахт деб биламан. Интилганга толе ёрдир. Чекка туманда туғилиб ўсган олов қалб ўғлон ҳали кўп нарсаларга қодир эканлигини келажак албатта кўрсатади дея умид ва ишонч билдирамиз.




Батафсил
4-02-2017, 21:52
Кўрилди: 768

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2017 йилнинг 1-6 феврал кунлари Қўшкўпир туманида худуднинг ривожлантиришнинг энг мухим вазифаларини хал этишга, фуқароларнинг хуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга доир ўтказилган ўрганиш. 


Батафсил