14-08-2017, 11:52
Кўрилди: 509
Айнан шу мавзу 2017 йил 11 август куни пойтахтимизда ўтказилган халқаро анжуман иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. 

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) лойиҳалари координатори офиси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Батафсил
20-07-2017, 16:09
Кўрилди: 449

Барча соҳаларда ва ҳамиша инсон манфаати устувор бўлиши керак


Президентимиз Шавкат Мирзиёев 15 июль куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманига ташриф буюрди.

  Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Қўриқлаш бошқармаси фаолияти билан танишди. Мамлакатимизда ички ишлар тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Президентимиз ташаббуси билан профилактика инспекторлари ўзи хизмат қилаётган ҳудудда яшайдиган, фуқаролар йиғинлари билан бирга ишлайдиган янги тизим яратилмоқда. Профилактика инспекторлари уй-жой, автомобиль ва замонавий техника воситалари билан таъминланмоқда. Соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилаётгани юртимизда тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлашда муҳим ўрин тутмоқда. Мамлакатимиздаги барча ички ишлар органларини ўзаро боғловчи оптик толали тизим барпо этилмоқда. Шавкат Мирзиёев 8 июль куни Наманган шаҳридаги “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори хизмат хонасида компьютер орқали Хоразм вилояти Хива тумани ички ишлар бўлими ходимлари билан видеомулоқот қилган эди. Пойтахтимизда ҳам жамоат хавфсизлигини таъминлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Президентимизга ушбу соҳада қўлланилаётган техникалар ва уларнинг ишлаш жараёни, истиқболдаги режалар ҳақида ахборот берилди. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида «Хавфсиз шаҳар» бошқарув ситуацион маркази ташкил этилмоқда. Бу йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш хизмати, патруль-пост хизмати ва бошқа тармоқларни геоинформацион тизим орқали бошқариш имконини беради. Корхона ва ташкилотлар, бозорлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, меҳмонхоналар, йўллар ва бошқа жамоат жойларига ўрнатилган видеокузатув ускуналари, GPS ва ГЛОНАСС глобал навигация тизимлари билан таъминланган хизмат автомобиллари, замонавий сигнал узатиш техникаси бунда қўл келади. Юнусобод тумани ҳудуди уч қисмга ажратилган ва уларда техник қўриқлаш марказлари ташкил этилган. Ҳар бир марказга муайян маҳалла ва ташкилотлар, хонадонлар ва бошқа объектлар бириктирилган. Агар ўша ҳудудда бирор хавф эҳтимоли сезилса ёки воқеа содир бўлса, марказдаги тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ тезда етиб боради.




Аҳоли мамнун


 Президентимизнинг 2017 йил 13 мартдаги “Пенсия ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Самарқанд вилоятида ҳам пенсия ва нафақалар Халқ банки филиаллари томонидан етказилмоқда. –Маҳалламизда 250 га яқин фуқаро пенсия ва нафақа олади, – дейди “Тадбиркорлар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Феруз Мамадалиев. – Белгиланган жадвал асосида банк ходимлари келиб, сайёр касса орқали пенсия тўламоқда. Мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга бўлмаган шахслар, беморларга пенсия ва нафақа пуллари улар яшайдиган манзилга етказиб берилмоқда. Яратилган қулайликлардан аҳоли мамнун.



Тадбиркорнинг муваффақият формуласи

Наманган вилоятининг Наманган тумани Шўрқишлоқ қишлоғидаги тухум ва гўшт етиштиришга ихтисослашган “Golden egg of Namangan” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ошмоқда.

“Golden egg of Namangan” корхонаси билан танишиш, жамоанинг ибратли ишлари ҳақида ёзиш мақсадида йўлга тушар эканмиз, рости, у ерни бир вақтлардагидек ҳовлисида гўнг ҳиди бурқсиган, бинолари абгор, ҳавоси бадбўй, деган хаёлга борган эдик. Йўқ, ташвишимиз ўринсиз бўлиб чиқди. Ҳамма ёқ обод-ораста, 100 минглаб парранда боқиладиган корхонага сира ўхшамайди. Корхона ҳудудига киришингиз билан узуми тарсиллаб турган токзор остида юзлаб тувакларда ноёб гуллар сизни қарши олгандай яшнаб ётибди. Ўнг томон бурилсангиз, мевасининг кўплигидан шохлари эгилган нок, шафтоли ва олмазор боғ. Дарахтлар қатор оралиғига сабзавот ва бошқа экинлар экилган. Қарийб 10 гектар майдонни эгаллаган корхона ҳудудининг бундай манзараси раҳбарнинг ишнинг кўзини биладиган тадбиркор эканидан далолат бериб турибди. 
– Мамлакатимизда яратилаётган шароитлардан фойдаланиб, кўп йиллар давомида ташландиқ ҳолга келиб қолган эски паррандачилик фермасини ижарага олиш билан иш бошлаганмиз, – дейди корхона раҳбари Абдулҳафиз Шамсиддинов. – Ўшанда бу биноларни таъмирлаш билан ўнглаб бўлмайди-ёв, тубдан реконструкция қилиш керак, деган хулосага келдик. Тўғри қилган эканмиз, агар бошида маблағимизни шу ишларга сарфлаб қўйганимизда, асосий иш қолиб кетиб, бугунги даражага етолмасдик. Тадбиркорликни ривожлантириш йўлида яратилаётган кенг имкониятлар туфайли фаолиятимизни йўлга қўйиб олдик, иқтисодий кўрсаткичимиз ортиб бормоқда. Энди эски бино ва иншоотларни замонавий андозаларда реконструкция қилиш ҳақида ўйласак бўлади. 



Батафсил