18-07-2017, 10:06
Кўрилди: 503

Қўшкўпир тумани ҳокимлигининг 2017 йил I- ярим йиллиги ИШ РЕЖАСИ



Қўшкўпир тумани ҳокимлиги ва унинг мажмуалари, тумандаги идора, ташкилот ва муассасалар

2016 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида.

Январь

Туман ҳокимлиги комплекслари, идора ва ташкилотлар, шаҳарча, қишлоқ  ва маҳалла фуқаролар йиғинлари. 

2017  йилнинг январь-март ойларида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари. 

апрель  

Туман ҳокимлиги комплекслари, идора ва ташкилотлар, шаҳарча, қишлоқ  ва маҳалла фуқаролар йиғинлари. 


2017 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш

1. Туман ҳокимлиги комплекслари, идора, ташкилот ва муассасалар, шаҳарча, қишлоқ  ва маҳалла фуқаролар йиғинлари.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг шу йил 14 январда республика Ҳукумати мажлисидаги белгилаб берилган вазифалар ва талабларнинг;

- 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ўн битта энг муҳим устувор йўналишларининг;

- ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини  янада оширишнинг тармоқ ва худудий дастурларидан келиб чиқувчи вазифалар ва талабларининг; 

Ўзбекистан Республикаси Ҳукумати аъзолари ва ҳужалик бошқаруви
органлари раҳбарларининг хисоботлари юзасидан Ўзбекистан Республикаси Олий
Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорларидан келиб чиқадиган талабларнинг
бажарилишини танқидий таҳлил қилиш, қўшимча заҳираларни аниқлаш ва уларни
руёбга чиқариш юзасидан тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.

2017 йил I ярим йиллиги

Иш режасига мувофиқ 

Туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари.

 

Тумандаги идора, ташкилот ва муассасалар, хўжалик бирлашмалари, шаҳарчи, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари.

2.  Қуйидагиларнинг бажарилишини тизимли таҳлил қилиш:

- 2017 йилги иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий параметрлари;

- Қўшкўпир туманининг 2017 йилги маҳаллий бюджети;

- мақсадли тармоқ дастурлари ва ҳудудий  дастурлар.

Ҳар ойда

Туман ҳокимлиги бўлимлари Туман иқтисодиёт бўлими, Молия бўлими, хўжалик бирлашмалари.

3. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини ишлаб чиқиш, амалда бажариш ва амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш.

                                 

I ярим йиллик

Туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари.

Тумандаги идора, ташкилот ва муассасалар, хўжалик бирлашмалари, шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари.

4. Оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш учун туманда иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгартиришларнинг натижадорлиги тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш.

I  ярим йиллик 

Туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари.

Тумандаги идора, ташкилот ва муассасалар, хўжалик бирлашмалари, шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари.



Туман ҳокимлигининг мажлислари

Туман ҳокимлиги аппарати, идора ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва ҳужжатлар тайёрлаш  тизимини такомиллаштириш масалалари

1. 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим ўн битта устувор вазифалари амалга оширилишини мақсадли ўрганиш ва уларнинг натижадорлиги юзасидан бошқарма, ташкилот ва муассасалар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисидаги ҳисоботларини туман ҳокимлиги мажлисларида эшитиш.

Илова қилинаётган Иш режасига мувофиқ

Тумандаги идора, ташкилот ва муассасалар, хўжалик бирлашмалари, шаҳарча, қишлоқ ва  маҳалла фуқаролар йиғинлари.

Туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим раҳбарлари.

2. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январдаги  мажлиси 1-сон протоколининг,  шунингдек Ҳукумат, вилоят ва туман ҳокимлиги қарорларининг туман ҳокимлигида, тумандаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда бажарилишини мақсадли ўрганиш ва танқидий таҳлил қилиш.

Иш режа

 жадвали бўйича

 

Туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлимлари.



Туман ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштииш масалалари мажмуасининг 2017-йил 1-ярим йилликдаги ИШ РЕЖАСИ


Т/р

Устувор вазифалар.

Ўрганиладиган масалалар мавзулари

Бажариш муддатлари

Масъуллар:

Туман ҳокимлиги, тумандаги корхона ташкилотлар хамда комплексга тегишли идоралари 

I. Комплекснинг 2017 йил I ярим йиллигидаги устувор вазифалари

1

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурини амалга ошириш доирасида аҳоли билан доимий мулоқот қилишни ривожлантириш, Комплекснинг идоравий мансуб ташкилотлари ва корхоналарида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда "Инсон манфаати – ҳар нарсадан улуғ", деган эзгу ғояни ҳаётга изчил жорий этиш.

I ярим йиллик

Туман ҳокимлиги, комплексга тегишли идоралари,

2

Шаҳарлар ва қишлоқ аҳолисининг ҳаёт шароитларини яхшилашни таъминлайдиган арзон уй-жойлар қуриш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш.

I ярим йиллик

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, “Қишлоқ қурилиш банк” Қўшкўпир туман филиали, туман йўл корхонаси, “Қўшкўпиртумангаз” филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, “Туямуйин-Урганч” МСҚФБ Қўшкўпир туман бўлими, туман алоқа боғламаси

3

Иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ролини стратегик ва иқтисодий асосланган ҳажмларгача босқичма-босқич пасайтириш, мулкнинг таркибини янада ислоҳ қилиш ва ўзгартириш, хусусий мулкнинг устувор роли ва аҳамиятини таъминлаш, иқтисодиётнинг ностратегик тармоқларида акциядорлик жамиятларининг давлат улушларини ва давлат объектларини, шу жумладан "нол" сотиш қиймати бўйича хусусий инвесторларга сотишни жадаллаштириш, Комплекснинг идоравий мансуб ташкилотлари ва корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш.

I ярим йиллик

     Туман ҳокимлиги, комплексга тегишли идоралари

4

Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш ва сафарбар қилиш, экспортга етказиб беришлар географиясини диверсификациялашда экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва ташқи бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш.

I ярим

йиллик

Туман ҳокимлиги, туман савдо-саноат палатаси,  комплексга тегишли идоралари

5

Саноатни модернизация қилиш ва диверсификациялашни чуқурлаштиришга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини давом эттириш, хомашёни чуқур қайта ишлашни ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қабул қилинган дастурларни изчил амалга ошириш, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, Комплекснинг идоравий мансуб ташкилотлари ва корхоналарига хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда синовдан ўтказилган илғор хорижий технологияларни жорий этиш.

I ярим йиллик

Туман ҳокимлиги, туман савдо-саноат палатаси,  комплексга тегишли идоралари

6

Комплекснинг идоравий мансуб ташкилотлари ва корхоналарида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни таъминлайдиган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

I ярим йиллик

Туман ҳокимлиги, туман АКТ бўлими, комплексга тегишли идоралари

7

Давлат бошқаруви органлари тизимини тубдан такомиллаштириш ва оптималлаштириш, уларнинг марказий ва ҳудудий бошқарув органлари фаолиятини тубдан яхшилашга, уларни юқори профессионализмга эга бўлган ва замонавий фикрлайдиган малакали кадрлар билан мустаҳкамлашга, кадрларнинг шахсий масъулиятини оширишга ва Комплексга идоравий мансуб ташкилотлар ва корхоналарда тармоқларни ривожлантиришнинг устувор вазифалари амалга оширилиши учун қатъий ижро интизомини таъминлаш мақсадига йўналтирилган асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқлаштириш.

I ярим йиллик

Туман ҳокимлиги, комплексга тегишли идоралари

8

Жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушадиган шикоятлари ва мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш.

I ярим йиллик

Туман ҳокимлиги, комплексга тегишли идоралари

 

2017 йилнинг I ярим йиллигида Комплекснинг устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича таклифлар

Коммунал соҳа бўйича

1

Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича аҳолининг марказлашган сув билан таъминланганлик даражасини ошириш чора-тадбирларни амалга ошириш.


Туман ҳокимлиги, “Туямуйин-Урганч” МСҚФБ

Қўшкўпир туман бўлими

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йилларнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасига ташкилотлар кесимида таклиф киритиш.

май

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълими, “Қўшкўпиртумангаз” филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, “Туямуйин-Урганч” МСҚФБ Қўшкўпир туман бўлими, “Хоразм кўмир етказувчи” ХДМУК

Транспорт шуъбаси

1

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, посёлкалари, қишлоқлар ва кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини жорий йил I ярим йиллигида тугаллаш юзасидан комплекс қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

январь

Туман ҳокимлиги, туман йўл корхонаси

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 январь
 2017 йилдаги ПҚ-2724 сонли “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш               чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш

апрель

Туман ҳокимлиги, туман молия бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси, туман ИИБ, тумандаги тижорат банклари 

3

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  "2017-2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда йўловчиларни автотранспорт билан таъминлашни янада ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тайёрлаш.

Февраль

Туман ҳокимлиги, туман молия бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси 

Қурилиш шуъбаси

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг архитектура қиёфасини яхшилаш, аҳоли пунктларини шаҳарсозликка кўра ривожлантириш вазифаларини бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятининг асосий вазифаларини белгилаш бўйича қарори лойиҳасини тайёрлаш бўйича таклиф киритиш.

февраль

Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси,

Туман ҳокимлиги

2

2017 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни ўз вақтида қуриш ва фойдаланишга топшириш, уйларни қуришда маҳаллий қурилиш, безак ва том ёпиш материалларидан кенг фойдаланишни назарда тутиб белгиланган муддатлар ва параметрларга мувофиқ уйларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

февраль

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва

қурилиш бўлими

Қурилиш индустрияси шуъбаси

1

2017-2021 йиллар даврида импортни босқичма-босқич қисқартиришни, маҳсулотларнинг янги турларини маҳаллийлаштиришни, янги қувватларни ишга туширишни ва ички бозорни қурилиш материаллари билан тўлдиришни ҳисобга олган ҳолда республика қурилиш-материаллари бозорини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

март

Туман ҳокимлиги, комплексга тегишли идоралари

2

Экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспортга йўналтирилган ва рақобатбардошли маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, сотиш бозорларини кенгайтириш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини кўпайтириш бўйича комплекс қўшимча чора-тадбирлар тайёрлаш.

май

Туман ҳокимлиги, туман иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бўлими

 Демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш

Коммунал хўжалиги шуъбаси

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳасини 2016/2017 йилларнинг куз/қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 7 июндаги        ПҚ-2545-сон қарори бажарилишини таҳлил қилиш.

ҳар ўн кунда

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълими, “Қўшкўпиртумангаз” филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, “Туямуйин-Урганч” МСҚФБ Қўшкўпир туман бўлими, “Хоразм кўмир етказувчи” ХДМУК, уй-жой мулкдорлар ширкатлари

2

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  "Республика иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 июндаги 182-сон қарори бажарилишини таҳлил қилиш.

ҳар ойда

10-кунгача

Туман ҳокимлиги, туман иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бўлими туман молия бўлими

Транспорт шуъбаси

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорти инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури ҳақида” 2015 йил         6 мартдаги  ПҚ-2313-сон қарори бажарилишини таҳлил қилиш.

ҳар ойда             10-кунгача

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълими, “Қўшкўпиртумангаз” филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, “Туямуйин-Урганч” МСҚФБ Қўшкўпир туман бўлими, “Қишлоқ қурилиш банк” Қўшкўпир туман филиали, туман йўл корхонаси, туман алоқа боғламаси, туман халқ таълими бўлим, тумандаги   касб-хунар коллежлари

Қурилиш шуъбаси

1

2017 йилги Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилишни таҳлил қилиб бориш.

ҳар ойда

10-кунигача

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, туман халқ таълими, “Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” Қўшкўпир туман бўлими, тумандаги касб-хунар коллежлари, туман тиббиёт бирлашмаси

  

2

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг   "Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарори бажарилишини таҳлил қилиш.

ҳар ойда

10-кунигача

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, манфаатдор ташкилотлар ва идоралар

1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори бажарилишини таҳлил қилиб бориш.

ҳар чоракда

10-кунигача

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, манфаатдор ташкилотлар ва идоралар

 Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорларининг  бажарилишини мақсадли ўрганиш

                   Коммунал хўжалиги шуъбаси

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқларини ва республиканинг ижтимоий соҳасини 2016/2017 йилларнинг куз/қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 7 июндаги ПҚ-2545-сон қарори бажарилишини мақсадли ўрганиш.  

ҳар ўн кунда

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, “Қўшкўпиртумангаз” филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, “Туямуйин-Урганч” МСҚФБ Қўшкўпир туман бўлими, уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси, “Хоразм кўмир етказувчи” ХДМУК

2

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил      2 июндаги “Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 161-сонли қарори ижросини таъминлаш

ҳар ойда

10-кунгача

Туман ҳокимлиги,

туман электр тармоқлари корхонаси

Транспорт шуъбаси


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорти инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури ҳақида” 2015 йил        6 мартдаги  ПҚ-2313-сон қарори бажарилишини таҳлил қилиш.

ҳар ойда             10-кунгача

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, “Қишлоқ қурилиш банк” Қўшкўпир туман филиали, туман йўл корхонаси, “Қўшкўпиртумангаз” филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, “Туямуйин-Урганч” МСҚФБ Қўшкўпир туман бўлими, туман алоқа боғламаси, туман халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, тумандаги касб-хунар коллежлари

 

 

Қурилиш шуъбаси

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори бажарилишини таҳлил қилиб бориш.

ҳар ойда

10-кунигача

Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, “Қишлоқ қурилиш банк” Қўшкўпир туман филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, “Қўшкўпиртумангаз” филиали ва бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини  амалга оширишга доир           чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарори бажарилишини тахлил қилиб бориш.

ҳар ойда

10-кунгача

Туман ҳокимлиги, туман молия бўлими, туман архитектура ва қурилиш бўлими, “Қишлоқ қурилиш банк” Қўшкўпир туман филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, “Қўшкўпиртумангаз” филиали ва бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар

Қурилиш индустрияси шуъбаси

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  "2016-2020 йилларда қурилиш индустриясини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"  2016 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2615-сон қарори бажарилишини мақсадли ўрганиш.

ҳар чоракда

 

Туман ҳокимлиги, бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар

 

 

Туман ҳокимининг ўринбосари

 

 

 

 

Х.Валиев

 


Қўшкўпир тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳининг 

2017 йил I-ярим йиллик 

ИШ РЕЖАСИ

 

Т/р

Ўрганилаётган масаланинг мавзулари

 

Бажариш муддатлари

 

Масъуллар

 

I.боб 2017 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиқадиган гуруҳнипг устувор вазифалари

1.1

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияларини ўтказиш ишларини ташкил қилиш

I – ярим йиллик

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

1.2

“Фуқаролар йиғинлари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш хамда уни ўтказиш

апрел-июнь

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси

1.3

«Наврўз» умумхалқ байрами тантанасига таклиф этиладиганларни рўйхатини тайёрлаш ва уларнинг иштирок этишини таъминлаш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш

17 март

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

1.4

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва туман ҳокимлиги тасарруфидаги лавозимларга амалдаги ва истиқболли заҳирани янгилаш

20 февралгача

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

1.5

Туманда жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг маълумотлар базасини янгилаш

Февраль-март

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

1.6

Давлат мукофотларига тавсия этиладиган номзодлар ҳужжатларини тайёрлаш ва Вилоят ҳокимлигига тақдим қилиш

10 мартгача

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

1.7

Туман ҳокимлиги тасарруфидаги вакант лавозимларга номзодлар юзасидан таклифлар тайёрлаш

Мунтазам

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

1.8

Кадрлар сиёсатини ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг ўзаро мувофиқлик ва келишилганлигини, шунингдек, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамкорлигини танқидий таҳлил қилиш

Мунтазам

Туман ҳокимлиги

ташкилий-назорат гуруҳи

1.9

Ўрта ва узоқ муддатга режалаштирилган раҳбар кадрлар ва мутахассисларга эҳтиёж бўлган тармоқлар талаблари асосида тизимли равишда кадрларни танлаш, ўқитиш, малакасини ошириш, тажрибасини орттириш ва жой-жойига қўйиш ишларини амалга ошириш

1 ва 2 чораклар

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

1.10

Раҳбар кадрлар заҳирасини шакллантириш мақсадида ўрта тизимдаги раҳбар ва мутахассислар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш.  Ротация жараёнининг режали йўли билан уларни горизонтал ва вертикал лавозимларда ишлатиб, малака ва тажрибаларини ошириб, юқори лавозимларга тизимли равишда тайёрлаб бориш.

Мунтазам

Туман ҳокимлиги

ташкилий-назорат гуруҳи

1.11

Кадрлар қўнимсизлиги сабабларини тармоқлар бўйича чуқур таҳлил қилиш.

ҳар

чоракда

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

1.12

Ижро интизоми бўйича вилоят ҳокимлигига 1 ва 2 жадвалларни маълумотларни етказиб бориш.

ҳар ойнинг

3 санасигача

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

II боб.  Туман ҳокимлигида тумандаги идора, ташкилот ва муассасаларда

ижро интизоми ҳолатини мақсадли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш

2.1

Қўшкўпир тумани Тиббиёт бўлимида ижро интизоми ҳолатини ўрганиш.

I-чоракда

ишчи гуруҳ

2.2

Қўшкўпир тумани табиатни мухофаза қилиш бўлимида ижро интизоми ҳолатини ўрганиш

ишчи гуруҳ

2.3

Қўшкўпир қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ижро интизоми ҳолатини комплекс ўрганиш

I-чоракда

ишчи гуруҳ

2.4

Қўшкўпир  тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ижро интизомини комплекс ўрганиш

II –чоракда

ишчи гуруҳ

2.5

Туман Ободонлаштириш бошқармасида ижро интизоми ҳолатини комплекс ўрганиш

ишчи гуруҳ

2.6

Раҳбарият топшириғига мувофиқ Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорлари бажарилишини бошқармалар, идора ва ташкилотларда мақсадли ўрганиш ва туман ҳокимига ахборот тайёрлаш.

мунтазам

Махсус ишчи гуруҳ



Батафсил