19-10-2016, 17:31
Кўрилди: 1 021


Туман ҳокимлиги аппарати

Туман ҳокимлиги аппаратида жами 25 киши фаолият кўрсатади. Булар Туман ҳокимининг олтита йўналиш бўйича ўринбосарлари, уларнинг уч нафар бош мутахассислари, ташкилий-назорат гуруҳи, канцелярия бўлими, худудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлимидан иборат.

Бўлинмалар фаолияти уларнинг раҳбарлари томонидан Туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланган Низомлар асосида ташкил этилади.

Туман ҳокимлиги аппарати:

- сохалар ва худудларда ўтказилаётган ислохотларни чуқурлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган мақсадли дастурларнинг амалда бажарилишини таъминлайди

- ҳокимлик муҳокамасига киритилаётган ҳужжатлар лойихаларини белгиланган муддатда ишлаб чикилишини ташкил килади. Юқори ташкилотлар ҳамда ҳоким қарор ва фармойишларининг махаллий бошқарув органлари ҳамда идоралари томонидан ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва назоратини ташкил қилади

- бўлим, гуруҳ ва котибият ваколатига тааллукли масалалар бўйича тахлилий ҳужжатларни тайёрлайди ва ҳокимликка тушган ахборот, таклиф ва мулохазаларни умумлаштиради. Туман ҳокимлиги аппарати бўлинмалари фаолиятига Туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари раҳбарлик қилади. Уларнинг ички аппарат ва хужжатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти ташкилий-назорат гуруҳи томонидан мувофиқлаштириб борилади.


Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасини бажарувчи


Рахимов Жўрабек Рахимович

Мажбуриятлар / Биография 

Қўшкўпир тумани. Беруний кўчаси 14 уй

Тел: 32-95-229
Е-маил: info@qushkupirhokimiyat.uz
Веб-сайт: qushkupirhokimiyat.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 10:00дан Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)


Қўшкўпир тумани ҳокимиинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари

Артиқов Одилбек Саъдуллаевич

Мажбуриятлар / Биографя 

Қўшкўпир тумани. Беруний кўчаси 14 уй

Тел: 32-95-660

Е-маил: info@qushkupirhokimiyat.uz

Веб-сайт: qushkupirhokimiyat.uz

Фуқароларни қабул қилиш кунлари:

Ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 10:00дан Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)

Қўшкўпир тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Умиров Эргаш Усербаевич 

Мажбуриятлар / Биография 

Қўшкўпир тумани. Беруний кўчаси 14 уй

Тел: 32-95-704

Е-маил: info@qushkupirhokimiyat.uz

Веб-сайт: qushkupirhokimiyat.uz

Фуқароларни қабул қилиш кунлари: Ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 10:00дан Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)


Қўшкўпир тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркиниқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Рахимов Хурсандбек Аманбаевич

Мажбуриятлар / Биографя 

Қўшкўпир тумани. Беруний кўчаси 14 уй

Тел: 32-94-408
Е-маил: info@qushkupirhokimiyat.uz
Веб-сайт: qushkupirhokimiyat.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: Ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 10:00дан Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)

Қўшкўпир тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалигимасалалари бўйича ўринбосари

Бекчанов Эргаш Каландарович

Мажбуриятлар / Биографя 

Қўшкўпир тумани. Беруний кўчаси 14 уй


Тел: 32-94-884
Е-маил: info@qushkupirhokimiyat.uz
Веб-сайт: qushkupirhokimiyat.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: Ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 10:00дан Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)

Қўшкўпир тумани ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва  маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Раҳимов Бахтиёр Очилович

Мажбуриятлар / Биографя 

Қўшкўпир тумани. Беруний кўчаси 14 уй

Тел: 329-54-54
Е-маил: info@qushkupirhokimiyat.uz
Веб-сайт:qushkupirhokimiyat.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 10:00дан Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)


Қушкўпир тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

Боймуратова Назокат Камилжоновна

Мажбуриятлар / Биографя 

Қўшкўпир тумани. Беруний кўчаси 14 уй

Тел: 32-95-779
Е-маил: info@qushkupirhokimiyat.uz
Веб-сайт: qushkupirhokimiyat.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: Ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 10:00дан Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)

Мажбуриятлар:

Қўшкўпир туман ҳокими вазифаларининг тақсимоти

Ўз ваколати доирасида туман ҳудудида бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади, ижро этувчи ҳокимият органларида кадрлар сиёсатини амалга оширади.

     Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти тўғрисида туман халқ депутатлари Кенгаши олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.

Марказий давлат ҳокимияти органлари билан муносабатларда туман ҳокимлиги манфаатларини ифодалайди, шунингдек Марказий давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва уларнинг оқибатини тугатиш, иқтисодиётни сафарбарликка тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, туман фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳисобланади.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мулкчиликнинг ижара шакли ва хўжалик тизимларини ривожлантириш бўйича чора тадбирларини амалга оширади.

Қишлоқ ва сув хўжалигини, капитал қурилишни ривожлантиришга раҳбарлик қилади, агросаноат комплексига кирувчи бошқармалар, корхоналар, муссасалар, ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг шериклари ўртасида ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилади.

Хом ашё ва материал ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди, қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларига ер ресурслари ажратишнинг бозор шаклини ривожлантиради.

Қишлоқда бозор тузилмаларини шакллантиришга, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, уларни моддий ва техник жихозланишини яхшилашга имконият яратади.

Ишлаб чиқариш мувозанатини таъминлаш жараёнларини ва туман худудида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни яхшилаш чора-тадбирларини мувофиқлаштиради.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди, ерларнинг мелоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, табиатдан фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида чора-тадбирларни амалга оширади.

Агросаноат комплексида ягона техника ва технология сиёсатини юритишни, илғор технологияларни илмий асослаш ва жорий этишни, қишлоқ ижтимоий инфратузилмаларининг ривожлантирилишини ташкил этади.

Агросаноат комплексининг экспорт потенциалини ошириш ва хорижий инвенстицияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Туман қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли режалари ва дастурларини ишлаб чиқишни таъминлайди ва уларнинг бажарилишини назорат этади.

Қишлоқ хўжалигида ишловчи раҳбар кадрлар малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этишга раҳбарлик қилади.

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва бирга иш олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизматининг туман бўлими;

туман прокуратураси;

туман жиноят, фуқаролик судлари;

туман мудофаа ишлари бўлими;

туман ички ишлар бўлими;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;

туман “Пахта тозалаш” ОТХЖ;

«Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмаси туман филиали;

туман МТП ДАЖ;

туман давлат техника назорати инспекцияси

туман муқобил машина трактор парклари

туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси;

туман ер ресурслари хизмати бўлими;

туман давлат ветеринария бўлими;

туман ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази;

 “Полвон-Ғозовот” ирригация бўлими Қўшкўпир тумани бўлими;

Туман ҳокимлиги аппаратида, худудий бошқарув органларида ва маҳаллий ҳокимият органларида ижро интизомини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари.


Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифаларининг тақсимоти

Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора тадбирларини амалга оширади.

Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни таъминлайди. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди, бюджет маблағлари ҳисобига барпо этилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.       

Қурилиш комплексида пудрат, лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштиришни, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Худудда ер ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.

Қурилиш бош режаси амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек, шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг бориши юзасидан назоратни амалга оширади.

Коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантиришга имконият яратади. Муҳандислик таъминоти тизимлари доимий ишлаб туришини ташкил этади.

Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради, ижро этувчи ҳокимият тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимларини  жорий этишга кўмак беради.

Йўллар таъминотига, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларининг ободонлаштирилишини таъминлаш бўйича дастурларни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Мажмуага кирувчи саноат корхоналари қурилиш индустрияси фаолиятини мувофиқлаштиради, уларга амалий ёрдам беради.

Капитал қурилиш коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича мажмуа фаолиятига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиклаштиради :

-    туман архитектура ва қурилиш бўлими;

Қўшкўпир йўл хўжалигини таъмирлаш ва фойдаланиш пудрат корхонаси ;

Қўшкўпир туман ҳокимлиги хузуридаги “Ободонлаштириш бошқармаси”;

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

“Шимолтаъминотгаз” унитар корхонаси туман филиали;

“Хоразмтелеком” очиқ акциядорлик жамияти туман бўлими;

“Хоразмпочтаси” очиқ акциядорлик жамияти туман бўлими;

“Хоразм электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти туман бўлими;

“Хоразм иссиқлик манбаи” очиқ акциядорлик жамияти туман бўлими;

“Туямуйин-Урганч” минтақалараро сув қувирларидан фойдаланиш бошқармаси туман бўлими;

Уй-жой мулкдорлар ширкати;

“Силикат ғишт заводи” МЧЖ;

Қурилиш пудрат ташкилотлари;

Кўмир тарқатиш шахобчаси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари, вилоят, туман ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуада, ўз тассаруфидаги корхона, муассаса, ташкилотларда такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалаларини амалга оширади.


Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сахоси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият)вазифаларининг тақсимоти


Иқтисодиёт масалаларига раҳбарлик қилади, иқтисодий комплексга кирувчи худудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини шакллантиради, худудлар бюджетини ишлаб чиқишда ва маҳаллий бюджетни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни таъминлашда иштирок этади.

Ташқи иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятни кенгайтиришга, инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.

Ҳокимият тузилмаларининг бозор инфратузилмалари субъектлари, шу жумладан тижорат банклар, биржа ва суғурта кампаниялари билан биргаликдаги фаолиятини таъминлайди.

Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, қимматбаҳо коғозлар бозорида корхоналарнинг акциялар пакетларини сотиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш буйича чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди.

Туман иқтисодиётида хусусий сектр улушининг оширилишига, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шунингдек бозор инфратузилмасини ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни санация қилиш, йўналишини ва тугатиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажариш юзасидан назоратни таъминлайди.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмларнинг жорий этилишини, ёқилғи энергетика ресурслари тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Бандлик ва аҳолининг ижтимоий таъминотини ташкил этиш, давлат статистикасининг  ишончлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради.

Маҳаллий солиқлар ва бошқа йиғимлар ҳажмини белгилаш, нарх-наво сиёсати, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мавжуд қонун ва ҳукумат қарорларининг бажарилишини таъминлайди. Аҳолининг электр, газ, иссиқлик энергияси, ичимлик суви, телефон ва бошқа комунал хизматлар учун тўловлари масалалари бўйича комунал фойдаланиш бирлашмаси фаолиятини мувофиқлаштиради.

Иқтисодий ислоҳатларнинг бориши натижаларини ўрганиб, умумлаштиради, уларни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Туманни иқтисодий ижтимоий ривожлантириш, истиқболни белгилаш, кредит ва пул муомаласи  масалалари билан боғлиқ камиссиялар фаолиятига раҳбарлик қилади.

Ижтимоий соҳа бошқарув органларининг тармоқ ва функционал фаолиятларини мувофиқлаштиради, ижтимоий соҳа бошқарув тизимларини ислоҳ қилиш ва янада такомиллаштириш бўйича чора тадбирларни амалга оширади.

Қадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилишини ташкил этади.

Халқ таълими масалалари бўйича давлат сиёсатини юритишни таъминлайди, умумтаълим мактаблари, касб-хунар коллежлари ва академик лицейларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлашга имкон яратади.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга ошириш ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатишда аҳолининг эхтиёжини қондириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Маданиятни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни амалга оширади, аҳолининг дам олиш соҳасини ривожлантириш, халк ижодиёти ва миллий маданиятини қўллаб-қуватлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижро этишни таъминлайди.

Оммавий жисмоний тарбия ва професионал спортни янада ривожлантириш, маданий бойликлар ва ёдгорликларни сақлаш ҳамда ривожлантириш, минтақанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда туризм тармоғи инфра тузилмасини такомиллаштириш бўйича чора тадбирларни амалга оширади.

Иқтисодий ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича Марказий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилади.

Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятга раҳбарлик қилади.

туман ҳокимлиги аппарати ва унинг самарали фаолият кўрсатишга доир масалалар билан шуғулланади.

Туманнинг, қишлоқларнинг ташқи кўринишини эстетик дид билан безатишни мувофиқлаштириш масалаларига раҳбарлик қилади.

Касаба уюшмалари, жамоат бирлашмалари, сиёсий партияларнинг тумандаги ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Миллий ва давлат байрамларини ўтказишни ташкил қилади.

Илмий муассасалар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг кундалик масалаларини мувофиқлаштиради.

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими;

Қўшкўпир агросаноат касб ҳунар коллежи;

Қўшкўпир транспорт касб ҳунар коллежи;

Ғозовот маиший хизмат касб ҳунар коллежи;

Қўшкўпир Кенагас қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежи;

Қўшкўпир политехника ва тадбиркорлик касб ҳунар коллежи;

Қўшкўпир Хонобод иқтисодиёт касб ҳунар коллежи

Қўшкўпир Оқдарбанд қишлоқ хўжалиги касб ҳунар коллежи;

туман тиббиёт бирлашмаси;

туман давлат санитария-эпидемиология назорат маркази;

“Хаёт кўзгуси” газетаси;

9-сонли дорихона;

Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими;

Ўзбекистон мусулмонлар идораси туман вакиллиги;

“Камолат” ёшлар ижтимоий харакати туман бўлими;

“Маънавият ва маърифат” маркази туман бўлими;

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти;

“Тасвирий ойна” туман ижодий уюшмаси;

туман молия бўлими;

туман статистика бўлими;

туман иқтисодиёт бўлими;

туман бандликка кўмаклашувчи марказ;

туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси;

“Ўзагросуғурта” ДАСК туман бўлими;

туман давлат солиқ инспекцияси;

туман ижтимоий таъминот бўлими;

туман савдо-саноат палатаси Ахборот тахлил маркази;

“Қўшкўпир савдо” корхонаси;

“Қўшкўпир дехқон бозори” МЧЖ;

“Ғозовот Дехқон бозори” МЧЖ;

“Хосиён Дехқон бозори” МЧЖ;

туман Фермерлар кенгаши

“Қўшкўпир чорва озуқа” МЧЖ;

“Қўшкўпир пилла" масъулияти чекланган жамияти;

“Агробанк” ОАТБ Қўшкўпир туман филиали;

“Халқ банки” Қўшкўпир туман филиали;

туман маданият ва спорт ишлари бўлими;

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кўшкўпир туман Кенгаши;

Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қўшкўпир туман Кенгаши;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қўшкўпир туман Кенгаши;

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман Кенгаши;

туман ҳокимлиги хузуридаги идоралараро хўжалик хисобидаги шахсий таркиб архиви;

туман агросаноат ходимлари касаба уюшмалари;

туман ФХДЁ бўлими.

Ўзбекитон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари, туман ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуада ўз тасарруфидаги  корхона, муассаса, ташкилотда такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалаларини амалга оширади.


Туман ҳокииининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси вазифаларининг тақсимоти

Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига, маънавий-маърифий тарбиявий ишларга ҳамда хукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ишларига раҳбарлик қилади.

Оилада, маҳалла ва меҳнат жамоаларида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалалаларга оид фаолиятини ва ҳаракатларини мувофиқлаштириш, корхона, ташкилот ва муасасаларда аёлларнинг ижтимоий муҳофазасини оширишда иштирок этади.

Маҳаллалар, ўқув муассасалари, меҳнат жамоаларида аёлларнинг юксак ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, бегона диний оқимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил этади, аёллар ўртасида жамиятимизга зид ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўради.

Хотин-қизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қуватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этишга йўналтирилган тадбирларни уюштиради. Хотин-қизларнинг маънавий-аҳлоқий ва жисмоний камолотини таъминлашга, сиёсий иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилади.

Хотин-кизларнинг репрадуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммовий спорт турларини ривожлантириш, ушбу соҳага ҳомийларни жалб этиш масалалари билан шуғулланади.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ишларини мувофиқлаштиради.

Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича фаолиятга раҳбарлик қилади, хотин-қизлар қўмитаси ишларини ташкиллаштиради.

           

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман хотин-қизлар Кенгаши;

“Маҳалла” жамғармаси туман бўлими;

“Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими;

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси туман бўлими;

“Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими;

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими;

“Кўзи ожизлар” жамияти туман бўлими;

“Қизил ярим ой” жамияти туман бўлими;

туман жангчи фахрийлар (байналмилалчилар) бўлими.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва Фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари, вилоят, туман ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуада, ўз тасарруфидаги корхоналар, муассасалар,  ташкилотларда такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалаларини ҳал қилади.

2. Туман ҳокимига бўйсунувчи ташкилий-назорат гуруҳи, туман ҳокимлиги канцелярияси туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган низом асосида иш олиб борадилар.

3. Қўшкўпир туман ҳокимининг 2013 йил 18 октябр 1566қ-сонли “Қўшкўпир тумани ҳокими ва унинг ўринбосарлари вазифаларининг тақсимоти тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.  

4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда  қолдираман.


Қуйидагилар туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар,
ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан
чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга
эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини,
ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш
ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича
чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш
ва кадрлар салохиятини ошириш борасида  тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг
иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар
ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар
ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик
ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат
ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш
ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш
чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган,
шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлинмасининг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш;

фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, вилоят ҳокимлиги қарор ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

тасарруфидаги тегишли ходимлар иш фаолиятида ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ҳайъати;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши;

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат  тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш туман комиссияси;

оммавий тадбирларни ўтказиш комиссияси;

таносил касалликларига қарши курашиш туман идоралараро комиссияси;

фавқулодда эпидемияга қарши курашиш туман комиссияси;

жазони ўташ жойларидан озод этилган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишида ёрдам кўрсатиш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;

ҳарбий хизматга мажбурларни захиралаштириш масалалари бўйича туман комиссияси;

Қуролли кучларда хизмат қилишга чақирилувчи ёшгача бўлган ва чақирилув ёшидаги йигитларни тайёрлаш ҳолатини текшириш ва амалий ёрдам бериш комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими Кенгаши;

халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими;

ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари;

туман ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бўлими;

Давлат санитария эпидемиология назорати маркази;

маданият ишлари бўлими;

спорт ишлари бўлими;

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси;

“Маънавият ва маърифат” тарғибот маркази туман бўлими

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими;

туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;

туман матбуот бўлими;

оммавий ахборот воситалари (газета, радио, телевидение);

Ёзувчилар уюшмаси туман бўлими;

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими;

“Рассом” ва “Тасвирий ойна” ижодий уюшмалари;

тумандаги  Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

театрлар.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси туман вакиллиги ва тумандаги бошқа  диний ташкилотлар;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси туман бўлими;

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти туман бўлими;

Ўзбекистон Чернобилчилар ассоциацияси туман бўлими;

Ўзбекистон Республикаси “Кўзи ожизлар” жамияти туман бўлими;

Жангчи фахрийлар (байналминалчилар) бирлашмаси туман бўлими;

Сиёсий партиялар туман бўлимлари;

Биографя

Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасини бажарувчи


Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Шовоттумани   

Туғилган йили: 10.07.1981                                           

Миллати: ўзбек                                                     

Партиявийлиги: ЎзбекистонЛиберал-демократик партияси аъзоси                                                  

Маълумоти: олий                                              

Тамомлаган:

2002 й. Тошкент давлат аграр университети (сиртқи) 

2005 й. Тошкент давлат аграр университети магистратураси (кундузги)

2012 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

Маълумоти бўйича мутахассислиги: олим-агроном

Илмий унвони: йўқ

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):                      

йўқ


МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1997-1998 йй. - Шовот тумани Гулистон ширкат хўжалиги аъзоси

1998-1999 йй. - Шовот тумани "Матқурбон Ботир" фермер хўжалиги раҳбари

1999-2000 йй. - Тошкент давлат аграр университети талабаси

2000-2003 йй. - Шовот тумани "Матқурбон Ботир" фермер хўжалиги раҳбари

2003-2005 йй. - Тошкент давлат аграр университети магистранти

2005-2006 йй. - Шовот тумани "Матқурбон Ботир" фермер хўжалиги раҳбари

2006-2007 йй. - Шовот тумани Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази отряди етакчи аграноми, марказ директори

2007-2008 йй. - Шовот тумани ҳокимлиги иш юритувчиси

2008-2011 йй. - Дехқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси Шовот тумани вакиллиги директори

2011-2013 йй. - Шовот тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари (09.2011-06.2012 йй. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамияти қурилиши академияси тингловчиси)

2013-2013 йй. - Шовот тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

2013-2016 йй. - Хоразм вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи

2016-2018 йй. - Боғот тумани ҳокими

2018 й. – ҳ.в.   -Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасини бажарувчи


Қўшкўпир тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари


Туғилган йили: 10.01.1975

Миллати: ўзбек

Маълумоти: олий

Туғилган жойи:Қўшкўпир тумани

Партиявийлиги:Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзоси

Маълумоти бўйича мутахассислиги: мухандис-гидротехник

Илмий даражаси:

йўқ

Қайси чет тилларини билади:

рус тилини

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

тақдирланмаган

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1991-1996 йй. - Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабаси 

1996-1996 йй. - Қўшкўпир туман сув хўжалиги бирлашмаси ишчиси

1996-1997 йй. - Қўшкўпир туман сув хўжалиги бирлашмаси қурилиш устаси

1997-2002 йй. - Қўшкўпир туман қишлов ва сув хўжалиги бошқармаси қурилиш устаси

2002-2003 йй. - Қўшкўпир туман қишлов ва сув хўжалиги бошқармаси иш бажарувчиси

2003-2011 йй. - Қуйи Амударё ирригация тизимлари хавза бошқармаси "Полвон-Ғозовот" ирригация тизими бошқармаси Қўшкўпир туман бўлими қурилиш устаси

2011-2014 йй. - Қуйи Амударё ирригация тизимлари хавза бошқармаси "Полвон-Ғозовот" ирригация тизими бошқармаси Қўшкўпир туман бўлими бошлиғи

2014-2015 йй. - Қуйи Амударё ирригация тизимлари хавза бошқармаси "Полвон-Ғозовот" ирригация тизими бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2015-2016 йй. - Қўшкўпир тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2016-2017 йй. - Қўшкўпир тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2017- й - ҳ.в. - Қўшкўпир тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари


Қўшкўпир тумани ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари


Туғилган йили:                                            

13.10.1978 

Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани

Миллати:ўзбек      

Партиявийлиги: ЎзМТД аъзоси

Маълумоти:  олий

Тамомлаган: 

2000 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (кундузги),  2011 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси

Маълумоти бўйича мутахассислиги:      иқтисодчи

Илмий даражаси:                                        

йўқ                                                                 

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

тақдирланмаган


МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1996-2000 йй. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси

2000-2001 йй. - Хоразм электр алоқа тармоқлари Урганч филиали бўлими абонент бўлими 1-даражали назоратчиси

2001-2005 йй. - Хоразм вилоят Қўшкўпир туман «Ҳамроҳ» фермер хўжалиги ҳисобчиси

2005-2006 йй. - Хоразм вилояти монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликнит қўллаб- қувватлаш ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси

2006-2007 йй. - Хоразм вилояти монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси «Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилишни таъминлаш ва реклама бозорини тартибга солиш» бўлими бошлиғи ўринбосари

2007-2010 йй. - Хоразм вилояти монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси «Табиий монополия фаолиятини тартибга солиш» бўлими бошлиғи

2010-2012 йй. - Хоразм вилояти Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси «Истемолчилар хуқуқларини химоя қилинишини таъминлаш ва реклама бозорини тартибга солиш» бўлими бошлиғи

2012-2016 йй. - Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

2016-2017 йй. - Қўшкўпир тумани ҳокимиинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари

2017 - ҳ.в. - Қўшкўпир тумани ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари


Қушкўпир тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

Туғилган йили:                                            

04.06.1983

Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани

Миллати:                                                      

ўзбек

Партиявийлиги: партиясиз

Маълумоти:                                                  

олий

Тамомлаган: 2004 й. Урганч давлат университети (кундузги),  2007 й. Урганч давлат университети магистратураси (кундузги)

Маълумоти бўйича мутахассислиги: ўзбек филологияси, филологи (ўзбек тили)

Илмий даражаси:                                        

йўқ                                                                  

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

тақдирланмаган

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2000-2004 йй. - Урганч давлат университети талабаси

2004-2005 йй. - Урганч давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей ўқитувчиси

2005-2007 йй. - Урганч давлат университети магистри

2007-2008 йй. - Урганч давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей ўқитувчиси

2008-2014 йй. - Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали маънавият ва марифат бўлими бошлиғи

2014-2016 йй. - Қўшкўпир тумани ҳокимлиги бош мутахассиси

2016 й.ҳ.в.- Қушкўпир тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси


Қўшкўпир тумани ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Туғилган йили:

07.04.1983

Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани

Миллати:

ўзбек

Партиявийлиги: “Адолат” социал демократик партияси

Маълумоти:

олий

Тамомлаган: 2005 й. Урганч давлат университетини (кундузги), 2015 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

Маълумоти бўйича мутахассислиги:Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари жамият бошқаруви

Илмий даражаси:

йўқ

Қайси чет тилларини билади:

рус ва инглиз тиллари

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2001-2005 йй. - Урганч давлат университети талабаси

2005-2006 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилоят Кенгаши аппарати тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими бош мутахассиси

2006-2012 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилоят бўлими Кенгаши раиси ўринбосари

2012-2013 йй. - Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлими бошқаруви раиси ўринбосари

2013-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси

2015-2017 йй. - Хоразм вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири

2017 й - ҳ.в. - Қўшкўпир тумани ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва  маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


Қўшкўпир тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар,хусусийлаштирилган корхоналарга    кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноатзоналари ҳамда туризмни ривожлантириш      масалалари бўйича ўринбосари

Туғилган йили:                                            

08.08.1988

Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани

Миллати:                                                      

ўзбек

Партиявийлиги: партиясиз

Маълумоти:                                                  

олий

Тамомлаган: 2009 й. Тошкент давлат шарқшуносликинститути (кундузги)

Маълумоти бўйича мутахассислиги:

минтақашунос иқтисодчи (араб мамлакатлари иқтисоди)


Илмий даражаси:                                        

йўқ                                                                  

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

тақдирланмаган


МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2005-2009 йй. - Тошкент давлат Шарқшунослик институти талабаси

2009-2010 йй. - ОАТБ Агробанк Қўшкўпир тумани филиали мутахассиси

2011-2012 йй. - Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

2012-2016 йй. - Қўшкўпир тумани газначилик бўлинмаси "Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва туловларни амалга ошириш" гуруҳи инспектори

2016-2017 йй. - Кўшкўпир туман хокимлигининг молия бўлими даромадларни прогнозлаштириш ва бюджетга тушумларни таҳлил қилиш бўйича бош иқтисодчиси

2017-2017 йй. - Кўшкўпир туманида "Камронбек Хулкарой" фермер хўжалиги раҳбари

2017-2018 йй. - Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасида Макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурлари йигма бўлими бош мутахассиси

2018 й. х.в    - Қўшкўпир тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари



Батафсил