Кўпчилик инсонларда  эрталабги  жисмоний машқларни, бадантарбия машғулотларини бажаришда эринчоқлик одатга айланган. Бу тўғри эмас, албатта.  Тонги машғулотларнинг ўзига хос саломатлигимиз учун бажарадиган хусусиятлари кўп.  Яъни, эрталабги бадантарбия организмни тетик ҳолатда  бўлишини, ишимизнинг сифатли ва унумдорлигини таъминлаш билан бирга, кайфиятни кўтаради, уйқу ва ланжликни тарқатади, тананинг эгилувчанлигини ошириб, тўғри нафас олишга  ёрдам беради.

Қон айланишини яхшилайди, моддалар алмашинувини фаоллаштиради, уйқудан сўнг организмда сув йиғилишини бартараф этади.

Тонгги машқларни ўрнингиздан турмаган ёки ўтирган ҳолда бажаришингиз ҳам мумкин.

Бу ҳолда спорт машқлари яхши уйғонмаган организмни тетиклаштиради.

Т.САТТАРОВА 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ЖИСМОНИЙ

 ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЛИМИ РАҲБАРИ