Қўшкўпир туманининг “Месит” маҳалласи Аз-Замахшарий кўчасида замонавий лойиҳа асосида кўп қаватли турар жой қад ростламоқда.

Туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ушбу бинонинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

“Аз-Замахшарий текстил” МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилаётган ушбу бино 4 қаватдан иборат бўлиб, 1 ва 2-қавати тадбиркорлар фаолияти учун, 3 ва 4-қавати эса хонадонлар учун мўлжалланган. Бинонинг очиқ том қисмида аҳоли учун кафе-ресторан ташкил қилиш режалаштирилган. Шунингдек, бинонинг орқа томони, яъни, хонадонларга кириш қисмида болалар майдончаси ташкил этилади. Бинонинг биринчи қаватида эса “Месит” МФЙ биноси ҳам жойлаштирилади.


Туман ҳокими қизғин иш жараёни билан танишар экан, бинонинг сифатли қуриб битказилишига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтди ва кўрсатмалар берди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ