Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида Қўшкўпир туманида спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.


Бугун Қўшкўпир туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Халқ таълими бўлими ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида 1-сектор ҳудудидаги “Ошаққалъа” маҳаласида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ташкил этилди.

Унда шу ҳудуддаги 27, 28, 40-сон ўрта умумтаълим мактаб ўқитувчиларидан ҳамда аҳоли вакилларидан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кўнгиллилар қатнашдилар.

Иштирокчилар спортнинг миллий кураш, арқон тортиш, тош кўтариш бўйича ўтказилган мусобақаларда беллашдилар. Шунингдек, иқтидорли ёшлар томонидан расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Санъат асарларини чизиш орқали ифодалаган истеъдод эгалари ҳам Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан рағбатлантирилди.


Спорт мусобақаси иштирокчилари эса Диплом билан тақдирландилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ