Спорт-саломатлик гарови. Қўшкўпир туманида аҳоли, корхона ва ташкилот ходимлари ҳамда ёшлар саломатлиги йўлида спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.


 

БЎСМ майдонида “Соғлом турмуш тарзи учун-5000 қадам” шиори остида “Хотин-қизлар” спартакиадаси ўтказилди.

Ушбу тадбир кўнгилли хотин-қизларни эрта тонгдан бадантарбия машғулоти билан шуғулланишга, қолаверса, спортнинг 100 метрга юриш, волейбол турларидан мусобақаларда иштирок этишга чорлади.


Мусобақа якунида фаол иштирокчилар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан диплом билан тақдирландилар.

 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ