1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қўшкўпир туман ҳокимлиги биносида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда туманда халқ таълими ривожига салмоқли ҳисса қўшиб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида  тарбиялаб, ўз фаоллиги, илғор тажрибаси билан ҳамкасбларига ибрат бўлиб, фаолияти давомида  қатор ютуқ ва муваффақиятларга  эришиб келаётган устоз ва мураббийлар туман ҳокими Жўрабек Раҳимов томонидан “Ташаккурнома” ҳамда байрам совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил қилинди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ