ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Жасур Мадаминов бошчилигидаги 3-сектор ҳудуди пахта топшириш бўйича шартнома режасини ошиғи билан уддалади. Яъни, 3-сектор ҳудуди бўйича 6145 тонна “Оқ олтин” хомашёси топширилиши режалаштирилган бўлиб, 19 октябрь ҳолатига кўра 6219 тонна пахта топширилди ва режа 101,2 фоизга бажарилди.
“М.Рахимов”, “Хоразм” ва “Тошкент” худудларидаги энг илғор теримчиларга совғалар топширилди.


Далаларда пахта йиғим-терим жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Тез кунларда илғор теримчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Қўшкўпир туманида ҳам пахта топшириш режаси бажарилиши кутилмоқда.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ