Бугун Қўшкўпир туманининг  25-сонли ўрта умумтаълим мактабида  ноябрь - рус тили фан ойлиги муносабати билан  адабий-бадиий кеча ташкил этилди.   Унда мактабнинг ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашдилар. Таълим даргоҳининг энг фаол ва ташаббускор ўқувчилари томонидан рус тилида шеърлар ва бахр-у байтлар айтилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Иштирокчилар мусиқий чиқишлари орқали даврага файз ва янада кўтаринкилик олиб кирдилар. Энг аҳамиятли томони шундаки, тадбирда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП туман Кенгашининг ҳам иштироки таъминланди ва партия  сафига янгидан қабул қилинган аъзоларга партия томонидан  гувоҳномалар топширилди. Тадбир якунда эса фан ойлиги доирасида кечани  ташкил қилган ўқитувчилардан  Х.Яқубова, Ш.Ниёзметова, Д.Палвоновалар партия туман Кенгашининг «Фахрий ёрлиқ»лари билан тақдирландилар.