Қўшкўпир тумани Хонобод қишлоғи "Олтин воҳа" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Бобомурод Дарвишев ўз хонадонига суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш бўйича туман прокуратурасига мурожаат қилган. Ушбу фуқаронинг мурожаати вақтида ҳал қилинди, яъни, фуқаронинг яшаш уйига ва шу маҳаллада яшовчи бошқа хонадонларга ҳам туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ф.Жуманазаров ҳамда“Қўшкўпиртумангаз” газ таъминоти ходимлари иштирокида 105 та хонадонга 105 та тўлдирилган, суюлтирилган газ баллонлари тарқатилиши таъминланди.




ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ