Намунавий лойиҳада ва арзон уй жойга талабгорларни
танлаш комиссияси 1 ноябрдан иш бошлайди

2017-2021 йилларга мўлжалланган  янги намунавий лойиҳадаги  арзон уй-жойларнинг қурилиши давом этмоқда. 2020 йилда туманда  қурилиши режалаштирилган уй-жойларга талабгор бўлган шахсларнинг аризалари туман комиссияси  томонидан кўриб чиқилади ва танлаб олинади. Яъни, арзонлаштирилган ҳамда сифатли  уй-жойларни сотиб олиш истагида бўлган талабгорлар ўз аризаларини 2019 йил 1-ноябрдан 2019 йил 1-декабргача топшириши лозим. Кўрсатилган муддат ичида қабул қилинган аризалар туман комиссиясида кўриб чиқилади. Ҳурматли маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ўз  ҳудудингиздан уй-жойга эҳтиёжманд фуқароларни аниқлаб, ушбу танловда қанташишини таъминлаб беришингиз сўралади.

 

Туман Комиссияси котиби:                      Ғайрат АБДУРИМОВ