Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда 5 та муҳим ташаббуснинг  иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш ва ёшларни жисмонан кучли ва маънан етук қилиб, ватанпарварлик  рухида тарбиялаш мақсадида Қўшкўпир туманидаги 1-сон мактаб  ўқувчилари билан учрашув ўтказилди .

           Унда туман  жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Т.Саттарова  мактабнинг  1-4 синф ўқувчиларига спорт турларининг инсон учун қанчалик аҳамиятлилиги тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Президентимизнинг спортга юксак эътибор бераётганлиги, ўсиб келаётган ёш авлод учун барча шарт-шароитларнинг яратиб берилаётганлиги, манашундай имкониятлардан самарали фойдаланиш лозим эканликлари хусусида тўхталди. Учрашув давомида ўқувчилар ўзлари қизиқтираётган саволларига суҳбат орқали тўлиқ жавоб олдилар.  Суҳбат сўнгида  2-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг шашка,  шахмат турларидан мусобақалар ҳам ўтказилди. Мусобақада жами 80 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этдилар.