“Ўзбекистон-китобхонлар юрти” шиори остида ўтказилаётган  китобхонлик ҳафталиги доирасида тадбирлар давом этмоқда.

Бугун ҳафталикнинг 4-куни туман Халқ кутубхонасида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва “Адолат” СДП туман Кенгаши, халқ кутубхонаси, халқ таълими бўлими ҳамкорлигида туманнинг кўзга кўринган ижодкорлари ҳамда адабиётга ихлоси баланд ўқувчи-ёшлар ҳамда устозлар билан ижодий кеча ўтказилди.

Унга туманда ижод қилиб келаётган ижодкорлардан Б.Матқурбонов, О.Сафар, Р.Сафарбоева таклиф қилиндилар. Учрашув ёрқин лаҳзаларга бой тарзда ўтказилди.

Шунингдек, учрашув давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар, ёд олган шеърларидан намуналар ўқидилар.

Тадбир якунида учрашув иштирокчиларига “Ташаккурнома” ҳамда “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди. Кечага 46-сон мактаб ўқувчилари томонидан тайёрлаб келинган концерт дастури янада файз киритди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ