Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Даврон Назармуҳамедов 15-сентябрь куни Қўшкўпир туманида бўлиб, ёшлар билан учрашув ўтказганида ёшлар томонидан бир қанча саволлар берилган эди, жумладан, таклифлар ҳам. Қўшкўпир туманидаги 2-сон мактабнинг 11-А синф ўқувчиси Лайло Худайберганова томонидан “Ички ишлар музейи” га саёҳат уюштириш таклифи берилган эди.  Таклиф қўллаб-қувватланди.

Тумандаги 2-сон умумий ўрта таълим мактабининг 24 нафар ўқувчиси Урганч шаҳрида жойлашган "Ички ишлар музейи" да бўлдилар. Туман ИИО ФМБ ходимларидан Умид Қурбонов ҳамда мактабнинг ЧҚТБ раҳбари Хуршидбек Мадримов бошчилигида саёҳат қилган ўқувчилар ушбу музейда соҳага бўлган қизиқишларини оширдилар.  Саёҳатга борган ўқувчиларни ИИБ Ахборот хизмати раҳбари подполковник Зокиржон Исмоилов ҳамда ХҚМБ инспектори Юлдуз Ҳамдамовалар музейнинг тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти хусусида тушунтиришлар олиб бордилар.

 Ушбу саёҳат ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдириш билан бирга уларни касбга йўналтиришда ҳам ижобий таъсир кўрсата олди. Туман ИИБ бошқармаси томонидан ташкил қилинган автобус ўқувчиларнинг ҳавфсизлигини таъминлашга катта ёрдам берди. Бундай саёҳатларнинг ташкиллаштирилиши сектор раҳбарларининг ёшлар келажагига бўлган юксак эътибори намунасидир. Саёҳатдан қайтган ўқувчиларнинг қалбида ватанпарварлик, инсонийлик туйғулари  янада жўш урганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ