Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан 27 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларинг аксарияти турар жой билан боғлиқ, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш, суд тизимидаги муаммолар, кадастр хизмати, бандлик, кредит масалалари бўлиб, кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан ўрганишлар олиб борилиши бўйича ҳоким томонидан топшириқлар бериб ўтилди.


Қабулда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот мутассадди раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.


ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ