Халқ дардини тинглаш, одамлар муаммосига ечим топиш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш ҳар бир раҳбар олдидаги  энг долзарб, энг устувор вазифадир. Анашу масъулиятни сидқидилдан бажариб, элнинг дуосини олиб, олқишига сазовор бўлаётганлар ҳам йўқ эмас.  

Буни эса масъуллар томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар, фуқаролар мурожаатлари бўйича ўтказилаётган қабуллар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бугун Қўшкўпир туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов ўзининг навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда фуқаролар томонидан жами 12 та мурожаат келиб тушди.  Мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиб бериш, қолаверса, кредит масалалари бўлди. Буларнинг 11 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди ва биттасига ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ ва асосли тушунчалар берилди.

-Тадбиркорлик қилиш ниятидаман,-дейди фуқаро Равшанбек Эшчонов,-бироқ кредит олиш масаласида қийналяпман. Шу муаммоим ижобий ҳал қилинишига ёрдам берсангиз.

Ушбу фуқаронинг бу мурожаати ҳам шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди.