Ушбу смарт хонадан  ўқувчилар барча имкониятлардан фойдалана оладилар. Бу смарт хонанинг бошқа ўқув хоналаридан фарқли жиҳати шундаки, ушбу хона юқори тезликдаги интернет билан таъминланган.

Шунингдек, унда ўқувчилар чет тилларни мукаммал ўргана оладилар, халқаро баҳолаш дастури бўйича тақдим қилинадиган материалларни ўрганишда, битирувчиларни олий таълимга тайёрлашда, хорижий давлатлардаги тенгдошлари билан мулоқот қилиш ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйишда, ZOOM дастури орқали хориждаги малакали ўқитувчиларнинг дарсларида қатнашишда, семинар-тренинглар ўтказишда самарали қулайлик яратиб бера олади.

Смарт хонанинг фаолиятини ўрганиш ҳамда ўқувчиларнинг дарс жараёнларини кузатиш мақсадида вилоят ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда туман прокурори Мақсуд Хожаев 2-сон мактабда бўлдилар.

 

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ