Миллий бойлигимиз бўлган “оқ олтин” ни далалардан йиғиб-териб олиш жараёнида Қўшкўпир туманидаги теримчилар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Айни вақтда далаларда иш қизғин. Теримчилар бор ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб олишга астойдил бел боғлашган. Терим суратини оширишда, теримчиларга куч-ғайрат бағишлашда, айниқса, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг ташкил этилаётгани қўл келаётир.


Бугун Қўшкўпир туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов пахта топшириш шартнома режасини ошиғи билан уддалаган ва режани бажариш арафасида турган фермер хўжаликлардаги теримчилар билан учрашди.

Теримчиларга куч-ғайрат тилаб, пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда жонбозлик кўрсатаётган фермер хўжалик ва отряд раҳбарлари ҳамда теримчиларга ташаккур билдирди. Энг илғор теримчиларга ҳар хил турдаги совғалар топширди.