Айни дамда мамлакатимизда давлат тилининг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш, қўлланиш доирасини янада кенгайтириш, унинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини юксалтириш борасида эътиборга молик даражада ишлар йўлга қўйилмоқда. Жумладан, Қўшкўпир туманида ҳам бу каби саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
Бугун ФХДЁ бўлимида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Ўзбек исмларининг диалектал кўринишлари” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимининг тил масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эшчанова ҳамда Республика маънавият-маърифат маркази туман бўлими раҳбари О.Эшчановлар иштирок этди.

 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ