Юртимизнинг барча гўшаларида-чекка маҳаллаларда ҳам бугун ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, ички ва катта автомабил йўлларининг жорий таъмирланаётгани, тупроқ кўчадан ҳоли сифатида қум ва тош аралашмаси ётқизилиши, асфалт қилиниши албатта аҳоли кайфиятига таъсир этиб, турмуш шароитлари, қолаверса, эртанги кунга бўлган ишончини оширмоқда.

Қўшкўпир туманидаги 4К950 “Қорақум қ-Уйғур қ-Ших қ” автомабил йўлларининг 12-14 км йўл оралиғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Йўлларни асфалт қилиш ишлари 4К946 “Уйғур қ-Ших қ-Пахта қ” автомабил йўлларда ҳам бажарилди.

 

Бу каби саъй-ҳаракатлар албатта, фуқароларнинг йўл билан боғлиқ муаммоларини оз бўлсада, бартараф этишга замин яратади.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ