Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Унда жами 15 нафар фуқаро ўз мурожаат ва масалалари, таклифлари билан иштирок этдилар. Мурожаатларнинг кўпчилиги тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиб бериш, 2-ёшгача бўлган нафақа пулини тайинлаш, уй-жой,  ишга жойлашиш кабилардир.

-Мен балиқчилик фаолиятини ташкил қилмоқчиман,-дейди “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи Муҳтор Болтаев. –Бу билан мен ўзимни ва оила аъзоларимни ҳам иш билан таъминлаган бўлар эдим.

Худди шундай мурожаатлар бошқа фуқаролар томонидан ҳам айтилди.  Қабул давомида Мурожаатлар ечими юзасидан туман ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ