Барчамизга маълумки, юртимизда 21 Октябрь - Ўзбек тили байрами куни деб белгиланган. Бутун юртимиз бўйлаб мазкур байрамга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Шу қаторида Қўшкўпир  туманидаги мактаблар, мактабгача таълим ташкилотларида, касб-ҳунар мактаблари, корхона ва ташкилотларда тил байрамига бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда. Байрам муносабати билан Қўшкўпир туманининг марказий кўчаларига Давлат тилини  ривожлантириш Департаменти томонидан тайёрланган баннерлар совға сифатида туҳфа этилди ва кўчаларга илиб қўйилди.

Ушбу баннерлардаги маъноли сўзлар юртдошларимиз қалбида она тилимизга бўлган меҳр-муҳаббатни янада ошириши шубҳасиз. Ушбу сўзларни  ўқиган ҳар бир инсон юраги фахр ва ифтихорга тўлиб, ўз тилининг ҳимоячисига айланиши, уни асраб-авайлаш учун масъул эканлигини англаши муқаррардир.

     Келаётган айём – Ўзбек тили байрами барчага қутлуғ бўлсин!

Нодира Эшчанова,

Қўшкўпир туман ҳокимининг маънавий, марифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги  қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси