Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, вилоят ва туман прокуратураси ходимлари, шунингдек, бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида туман ҳудудида куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Яъни, тумандаги мактаблар, кўп қаватли уйларни ис газидан заҳарланишини олдини олиш бўйича профилактика ишлари олиб борилди. Ис газидан огоҳ бўлишлари, газдан фойдаланиш қоидаларига тўлиқ риоя этишлари учун идора ва ташкилот, муассасаларга тарғибот баннерлари илиб қўйилди.


Жойларда аниқланган камчиликлар бартараф қилиниб, аҳолига, муассаса ходимларига тушунтириш ишлари олиб берилди.

 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ