КУЧЛИ МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТ – ҲАР ҚАНДАЙ БУЗҒУНЧИ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ КУРАША ОЛАДИ

 

Бугун замон шиддат билан ўзгариб, тараққий этиб бормоқда. Бугунимиз эртанги кунимиздан қайсидир жиҳатлари билан фарқ  қилади. Интернет инсониятнинг кундалик ҳаётига айланди. Интернет кўп нарсаларга қулайлик яратди. Масалан, узоқни яқин қилиш, вақт, маблағ сарфлаш каби муаммоларни бартараф этди. Интернет бор жойда ишимиз тез ва осон битадиган бўлиб қолди. Дунёнинг энг четидаги янгиликларни эса бир сонияда билиб олиш имкониятига эга бўлдик. Шу билан бирга электрон кутубхоналар шакллантирилиб, истаган адабиётдан хаҳлаган жойда, хоҳлаган вақтда фойдаланиш имконини берди. Бу яхши албатта. Бироқ танганинг икки томони бўлгани каби интернетдан ёвуз, қабих ниятда фойдаланувчилар ҳам йўқ эмас. Диний экстремизм ва терроризм. Ушбу сўзлар қулоғимизга чалинар экан, бутун гавдамиз жунбушга келади. Диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади. Экстремизм ва терроризм бир-бири билан боғлиқ бўлган ягона жараённинг бирин-кетин ривожланадиган босқичларидир. Улар жамият ўртасида бузғунчилик, нохақ қон тўкилиши каби салбий ҳолатларни авж олишига, халқ тинчлиги бузилиб, икки дунё саодатига, эзгуликга етакловчи ислом динига зарар етказиб, мусулмонлар орасида низо чикариб, нифоқ солишга ҳаракат қилаётганлари жаҳон афкор оммасига сир эмас. Қадимда “Шарқ марвариди” деб аталган Сурия давлатининг бугунги аҳволи айни анашундай терроризм ва диний экстремизм ҳаракатларининг натижаси десак адашмаган бўламиз. Бу - ниҳоятда ачинарли ҳол, албатта.

 Ўзбекистон диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳуқуқий жараёнларни тартибга солиш, экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олиш учун ўзининг ички сиёсатида ҳам тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Шундай экан, ҳозирги глобаллашув даври маънавий тарбияни янада бойитиш, ёшларни ғаразли ғоялар таъсиридан ҳимоялаш муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирги глобаллашув замонда халқимизда, айниқса, ёшларда миллий ғурур, ифтихор, туйғусини, янада чуқурроқ шакллантириш, ёт ғоялардан сақловчи мафкуравий иммунитетни кучайтирмоғимиз лозим.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ