Қўшкўпир туманида куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига сифатли кўмир маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бериш ҳамда  мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.   

                                                                                                                          

Жумладан, тумандаги ижтимоий соҳа муассасалари ва аҳоли учун жами 8945 тонна кўмир ва кўмир брикети ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ушбу ёқилғи “Кўмир таъминот” МЧЖ ва “Ангрен кўмир конидан”дан  кўмир шаҳобчасига етказиб берилмоқда.   

Аҳоли учун 7521 тонна, яъни, шундан 6348 тонна кўмир ва
1173 тонна кўмир брикети етказиб берилиши ва кўмир газ тармоғидан ажратилган 27 та маҳалладаги 9662 та хонадонга тарқатилиши режалаштирилган.

Ҳозирда аҳоли хонадонлари учун жами 2925 тонна кўмир ёқилғиси келтирилган бўлиб, барча маҳаллаларга жами 2410 тонна кўмир тарқатилган. Газ тармоғидан ажратилган аҳоли учун 1 тонна кўмирнинг нархи 300 минг 300 сўмдан ва 1 тонна кўмир брикетининг нархи эса 412 минг 500 сўм қилиб белгиланган.

Жорий йилнинг 27 август куни тумандаги “Тагалак” ва “Вохимчи” маҳаллаларидаги кам таъминланган оилалардан 10 тасига 500 кг.дан кўмир ёқилғиси бепул тарқатилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа муассасалари бўйича жами 1394 тонна кўмир ва кўмир брикети маҳсулоти етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда халқ таълими муассасаларига 281 тонна кўмир ва 799 тонна кўмир брикети, мактабгача таълим муассасаларига 38 тонна кўмир ва 141 тонна кўмир брикети, соғлиқни сақлаш муассасаларига 25 тонна кўмир ва 110 тонна кўмир брикети  маҳсулотлари етказиб берилди ва белгиланган режа тўлиқ бажарилди. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида туман марказидаги жами 12 та даволаш профилактика муассасалари марказлашган иссиқлик тармоғига уланган бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёр ҳолга келтирилган. Оилавий поликлиникалардан 2 таси табиий газ тармоғидан ажратилганлиги сабабли кўмир ёқилғиси билан тўлиқ таъминланди.

Тумандаги мавжуд 29 та мактабгача таълим муассасасидан 22 таси табиий газ тармоғига уланган, 7 таси кўмир ёқилғиси билан таъминланган, 2 таси марказлашган иссиқлик таъминотига эга. Мавжуд 54 та мактаблардан 42 таси табиий газ тармоғига уланган ва 12 таси кўмир ёқилғиси билан тўлиқ таъминланган.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ