2020 йилнинг 1 октябр ҳолатига Хоразм вилояти аҳолисининг умумий сони 1.884.114 кишини ташкил қилиб, шундан 1.259.733 киши қишлоқларда (66,9%), 624.381 киши шаҳарларда (33,1%) истиқомат қилади. 

Таққослаш учун: 2019 йилнинг мос даврида вилоят аҳолисининг сони 1.856.406 киши бўлган ва ҳисобот даврида 27708 кишига ошган.   

  Ҳисобот даврида Қўшкўпир  тумани аҳолиси сони 172,9 минг киши бўлиб,вилоятда доимий яшовчи аҳолининг 9,2 % ни ташкил қилган.

 Таққослаш учун: 2019 йилнинг мос даврида Қўшкўпир тумани аҳолисининг сони 170,6 минг киши бўлган ва ҳисобот даврида 2,3 минг кишига ошиб,ўсиш 101,3% ни ташкил қилган.   

                                                Хоразм вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати