-
МУАММО МУАММОЛИГИЧА ҚОЛМАДИ - Yanvar 16, 2021
-
14 январь: Туман ҳокими Ж.Раҳимовнинг байрам табриги - Yanvar 14, 2021
-
14 январь – «ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ» муборак бўлсин! - Yanvar 14, 2021
-
БЎСМ БИРИНЧИЛИГИ мусобақаси ўтказилди - Yanvar 13, 2021
-
ОГОҲ БЎЛИНГ: ИС-ГАЗИ ХАВФЛИ - Yanvar 13, 2021
-
ҚАБУЛ-МУАММО ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ - Yanvar 13, 2021
-
РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Янгилик” маҳалласи Тошкент кўчасининг - Yanvar 12, 2021
-
“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” - Yanvar 12, 2021
-
Эълон - Yanvar 12, 2021
-
РАСМИЙ МУНОСАБАТ:XORAZMBUGUN24 телеграм ижтимоий... - Yanvar 11, 2021
Қўшкўпир туман Кенгашининг сессиясиХалқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг раиси Рўзимбой Дўсчонов очиб берди ва сессияга раислик қилишни депутатлар томонидан номзоди кўрсатилган энг кекса депутатлардан Султонназир Ўрозматовга топширди. Сессиянинг кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди. Туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти, Халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашига сайланган депутатларни рўйхатга олиш, Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш, Хоразм вилояти ҳокими томонидан туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.
Биринчи масала юзасидан туман сайлов комиссияси раиси Рўзимбой Дўсчоновнинг ахбороти эшитилди. Кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилганидан сўнг вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудрат Игемберганов сўзга чиқди ва вилоят ҳокимининг Жўрабек Раҳимовни туман ҳокими лавозимига тақдим этилгани хусусидаги қарорини ўқиб эшиттирди. Жўрабек Раҳимов депутатлар томонидан бир овоздан туман ҳокими лавозимига тасдиқланди. Сессия якунида Халқ депутатлари вилоят , туман ва шаҳар Кенгашлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгашига Султонназир Ўрозматов сайланди ва депутатлар кўрилган масалалар бўйича қарор қабул қилдилар.







Оммабоб янгиликлар
Валюталар курси
Давлат дастури