Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

         Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

1.Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 14 январь куни  соат  15-00га  чақирилсин.

2.Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1) 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича  туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

2) Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.

3) Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.

4) Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.

5) Ташкилий масала.

6) Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

3. Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.

 

Қўшкўпир тумани ҳокими                                               Ж.Рахимов