Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ташаббуси билан ўқувчиларнинг мукаммал таълим олишларини таъминлаш мақсадида тумандаги 2-сон мактабга видеокузатув камералари ўрнатиб берилди. Мактабнинг 44 та синф, 5 та карридор, спорт зал ва ошхоналари жами 50 та камера билан таъминлаб берилди. Ушбу тизим бир неча қулайликларга эга. Мактаб директори Сайёра Худайберганованинг таъкидлашича, тизим дарсларни белгиланган талаблар доирасида ташкил этилишини назорат қилиш, ўқитувчиларнинг масъулиятини ошириш ҳамда пировардида таълим сифатини янада ошириш имконини беради.

Ушбу таълим маскани бугунги кунда таълим ва тарбия жиҳатидан энг намунали мактаблардан бирига айланди. Ўқувчиларнинг таълим олишлари, фанни яхши ўзлаштиришларига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ўқувчилар ҳар бир фан юзасидан фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида, танловларда иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаб келаётганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Энг қувонарлиси шуки, ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги иштирокини уларнинг ота-оналари ҳам онлайин орқали кузатиб боришади. Эндиликда эса бошқа мактабларда ҳам ушбу кузатув тизимини жорий қилиш таклифлари қўллаб-қувватланмоқда.