Қўшкўпир туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ойбиби Раҳимова ташаббуси билан ўтказилган эркин суҳбатнинг асосий мақсади қизларни гўзал одобли, намунали, меҳнатсевар, ватанга садоқатли, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида, бир сўз билан айтганда уларни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялашга қаратилди. Тадбирда маҳалла мутахассислари, ОАВ лар, мактаб ўқитувчилари ҳам иштирок этдилар ва ўз фикрларини билдирдилар. 9-, 10-, 11-синф ўқувчиларидан Нилуфар Эгамбердиева, Нилуфар Яхшимуратова, Машҳура Пўлатовалар оиланинг мустаҳкам ва фаровон бўлиши учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида ҳам ўз фикрларини билдирдилар.