МАЪНАВИЯТ ЙЎҚ ЖОЙДА БАРКАМОЛЛИККА ЭРИШИБ БЎЛМАЙДИ,-

дейилди бугунги бўлиб ўтган Кенгаш йиғилишида

 

Бугун Қўшкўпир туман Маънавият ва маърифат  Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Бекзод Абдиримов иштирок этди.

Кенгаш йиғилишида туман ҳокими Ж.Раҳимов, ИИО ФМБ бошлиғи Ж.Мадаминов, Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари, умумтаълим мактабларнинг  маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари, Давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.

     

Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида жорий йилнинг 19 январь куни Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган Маънавият ва маърифат Кенгашида топширилган бир қатор вазифаларнинг бажарилиши ҳамда 10-13 март кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан умумтаълим мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тумандаги корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича  қилинаётган ишлар танқидий  кўриб чиқилди.

Таҳлиллар давомида  жойларда маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил қилиш, давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Туманда маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ