Одамларнинг бугунги кунидан рози қилиб яшаш ҳар бир раҳбар олдида турган асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш, турмуш шароитини яхшилаш, давлат органларига бўлган ишончини оқлаш, ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.   

Қабулда 30 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар. 

Фуқаролар томонидан асосан моддий ёрдам, ишга жойлашиш, 2 ёшгача нафақа пули тайинлаш, болалар майдончаси қуриш, чорвачилик, тадбиркорлик, оталар чойхонаси ташкил қилиш учун ер ажратиб бериш, уй-жой, трансформатор ўрнатиб бериш, йўл, таълим кредити, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизими билан боғлиқ кўплаб муаммо ва масалалар билдирилди.

Барча мурожаатлар ҳоким томонидан бирма-бир эшитилди ва таҳлил қилинди. Масалаларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилотларга шу ернинг ўзида топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 Ижроси эса ҳоким томонидан назоратга олинди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ