Бугун Қўшкўпир туманининг “Хайробод”, “Иқбол”, “Незахос”, “Илгалди” маҳаллаларида «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида     маънавий- маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Тадбирда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, жойларда бўлаётган янгиланиш ва бунёдкорлик, истиқболли ишлар видеоролик орқали намойиш қилиб берилди.

 

Тадбирда Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, шунингдек,  тарғибот ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этдилар.  

Ушбу тадбирда бешта муҳим ташаббус бўйича кўргазмалар ташкил қилинди, амалий санъат ишланмалари, ёш рассомлар ижодий ишлари  намойиш этилди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ