Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов бугун навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда фуқаролар томонидан жами 30 та мурожаат билдирилди.

-Ишсизман, мени жамоатчилик йўналишидаги ишларга жалб қилиб берсангиз,-дейди “Шихобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Мадина Рўзметова.

Ушбу фуқаронинг мурожаати инобатга олинди ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишга жойлаштириладиган бўлди.

Худди шу каби ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер, кадастр, моддий ёрдам, йўл, уй-жой, 2 ёшгача бола пули, суд тизими билан боғлиқ кўплаб муаммолар билдирилди.  

Барча масалалар жойида ўрганилди ва ҳоким томонидан тегишли ташкилот раҳбарларига тезда ечимини топиши бўйича топшириқлар берилди.

Уй-жойга эҳтиёжи борлигини билдирган фуқароларга тавсиялар берилиб, муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ