Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари сайлови бўйича Ягона сайлов участкаларини тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10, 22-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 124-Қўшкўпир туман округ сайлов комиссияси Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : 1.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 124-туман сайлов округи ҳудуди бўйича сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан Урганч ва Қўшкўпир туманлари ҳокимларининг тақдимномалари маьлумот учун қабул қилинсин. 2.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 124-туман сайлов округи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари сайлови бўйича ягона сайлов участкалари тузилсин. Белгилаб қўйилсинки, ушбу сайлов участкаларида халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари сайлови ҳам бир вақтда ўтказилади. 3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 124-Қўшкўпир сайлов округи ҳудудида қуйидаги Ягона сайлов участкалари тузилсин: Урганч тумани ҳудуди бўйича: 440-сайлов участкаси: Манзили: Урганч тумани Ғалаба маҳалласи, 31-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғини худуди чегараларида. Сайловчилар сони– 2145 441-сайлов участкаси: Манзили: Урганч тумани Тандирчи маҳалласи, 6-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани Тандирчилар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, Оёқбоғ маҳалла фуқаролар йиғинининг Оташқалб кўчаси 48-110-уйлар, Тинч остона кўчаси 45-120-уйлар, Тинч остона кўчаси 1, 2, 3, 4, 5-йўлаклари. Теракзор кўчаси 60-100-уйлари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони– 2879 442-сайлов участкаси: Манзили: Урганч тумани Чўлобод маҳалласи 42-сон умумий ўрта таълим мактабии биноси. Чегаралари: Урганч тумани Чўлобод маҳалла фуқаролар йиғини худуди, Оёқбоғ маҳалла фуқаролар йиғинининг Равнақ, Осма кўприк, Орол, Коинот кўчаларидаги турар жойлар ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони– 2579 443-сайлов участкаси: Манзили: Урганч тумани Адолат маҳалласи 15-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани Адолат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони– 2878. 444-сайлов участкаси: Манзили: Урганч тумани Шаҳидонлар маҳалласи 3-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани Шаҳидонлар маҳалла фуқаролар йиғинининг Замин 1-155, Хонобод 1-90, Янги ҳаёт 1-58-уйлар, 1-, 2-, 3-йўлаклари, Ёшкуч 1-86, Туркманлар кўчаси чап тарафи 1-, 2-йўлаклари, Бўстон 1-28, 60-88-уйлар, Олтин тепа 1-74-уйлар, Чинобод, Пахтаобод 1-,2-,3-,4-,5-, Замин кўчаси 1-,2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-йўлакларидаги турар жойлар ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони– 2851 445-сайлов участкаси: Манзили: Урганч тумани Ҳожибойлар маҳалласи Ғойбу қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи биноси. Чегаралари: Урганч тумани Ҳожибойлар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, Шаҳидонлар маҳалла фуқаролар йиғинининг Обод кўчаси 3-уй, Чинобод кўчаси 42-уй, Пахтаобод 1-, 2-, 3-, 4-, 5-йўлаклари, Бўстон 29-59-уйлар, Чинобод 1-, 3-, 4-йўлакларидаги турар жойлар ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони– 2781 446-сайлов участкаси: Манзили: Урганч тумани Туркманлар маҳалласи 29-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани Туркманлар маҳалла фуқаролар йиғини худуди чегараларида. Сайловчилар сони– 2596 447-сайлов участкаси: Манзили: Урганч тумани Ҳожибойлар маҳалласи 47-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани Оқ мактаб маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг қолган қисмидаги барча турар жойлар ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони– 2711 448-сайлов участкаси: Манзили: Урганч тумани Оқ ёп маҳалласидаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биноси. Чегаралари: Урганч тумани Оқ ёп маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинининг Туронзамин, Илхомбахш, Улуғ, Валий неъмат, Серғайрат кўчаларидаги турар жойлар ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони– 2597 449-сайлов участкаси: Маркази: Урганч тумани Заргарлар маҳалласи 20-сон мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани Заргарлар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинининг Махорат, Сарбон, Гулёр, Регистон, Дурдона, Халқ сўзи, Қайроққум, Ат-Термизий, Сувчилар кўчаларидаги турар жойлар ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони–2757 450-сайлов участкаси: Маркази: Урганч тумани Қўнғирот маҳалласи 26-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони– 2314 451-сайлов участкаси: Маркази: Урганч тумани Беруний маҳалласи 14-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани Беруний маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, Қорамон маҳалла фуқаролар йиғинининг Ҳалоллик 1- 47, Озода 1- 56, Жаннат гуллари 1-53, Адолатпарвар 1-64, Гулистон 1-йўлаги 1-14-уйлари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони–2792 452-сайлов участкаси: Маркази: Урганч тумани Каттабоғ маҳалласи 23-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани Каттабоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, Қорамон маҳалла фуқаролар йиғинининг Гулистон кўчаси 2-70-уйлари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони– 2877 453-сайлов участкаси: Маркази: Урганч тумани Юқорижирмиз маҳалласи 24-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Урганч тумани Юқорижирмиз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, Қорамон маҳалла фуқаролар йиғинининг Ҳамфикр 25-39, Спортчилар, Қутбара, Шарқ юлдузи, Муҳандислар кўчалари, Муҳандислар 1-, 2-, 3-йўлаклари, Нурли келажак, Кўҳинур, Камоладдин Бекзод кўчалари, Камоладдин Бекзод 1-,2-,3-йўлаклари, Моҳирлар, Омонлик кўчасидаги турар жойлар ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони– 2775 454-сайлов участкаси: Маркази: Урганч тумани Оёқбоғ маҳалласи 26-сон оилавий поликлиниикаси биноси. Чегаралари: Урганч тумани Оёқбоғ маҳалла фуқаролар йиғинининг Ришта, Қоракўл, Олтин, Ором, Жўшқин, Сарчашма, Қобилият, Сабр қаноат кўчалари, Тинч остони 1-44, Оташ қалб 1-47, Теракзор 1-59, Хива йўли 1-28-уйлари, “Оқ сон умумий ўрта таълим мактаби” маҳалла фуқаролар йиғинининг Халклар дўстлиги 5, 6-,7-йўлакларидаги турар жойлар ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони– 2410 Қўшкўпир тумани ҳудуди бўйича: 455-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Маданият маҳалласи, 2-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Гулзор маҳалласи ҳудуди ҳамда Маданият маҳалласининг Шароф Рашидов, Истиқбол, Меъмор, Улуғбек, Навбаҳор, Кенагас ва Ибн Сино кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2831. 456-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Тараққиёт маҳалласи, 1- сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Маданият маҳалласининг Мустақиллик, Адолат, Абдулла Қодирий, Навоий, Феруз кўчалари ҳудудлари ҳамда Тараққиёт маҳалласининг Хонобод, Мустақиллик, Дехқонобод, Хоразм, Умар Ҳайём, Тинчлик, Нафосат ва Олчазор кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2766. 457-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Чаманзор маҳалласи, 25-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Баҳористон маҳалласи ҳудуди ҳамда Чаманзор маҳалласининг Огахий, Бобур, Паҳлавон Маҳмуд ва Ал-Беруний кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2985. 458-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Иқбол маҳалласи, 5-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Чаманзор маҳалласининг Шароф Рашидов кўчаси ҳудуди ҳамда Иқбол маҳалласининг Нажмиддин Қубро кўчасининг 19-уйидан 49-уйигача, Ўзбекистон кўчасининг 1-уйидан 24-уйигача, Нодирабегим, Чўлпон, Беруний кўчалари ва Беруний кўп қаватли уйлари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2953 459-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Янгилик маҳалласи, 4-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Янгилик маҳалласининг Наргиз, Янги Авлод, Фирдавс, Нажмиддин Қубро, Жалолиддин Мангуберди кўчалари ҳудудлари, Ёвғир маҳалласининг Аз-Замахшарий, Шайх аро, Ватан кўчалари барча ҳудудлар ҳамда Тараққиёт маҳалласининг Фурқат, Аз-Замахшарий, Муқумий, Хонобод кўчаларининг ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2883. 460-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Месит маҳалласи, Агросаноат касб-хунар коллежи биноси. Чегаралари: Иқбол маҳалласининг Хамид Олимжон кўчаси, Оқдарбанд кўп қаватли уйлари, Ўзбекистон кўчасининг 24-уйдан 64-уйигача, Нажмиддин Қубро кўчасининг 49-уйидан 102-уйигача, Масит маҳалласи ҳудуди ҳамда Янгилик маҳалласининг Тошкент, Феруз, Алпомиш, Нафосат кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2836. 461-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Айронкўл маҳалласи 6-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Айронкўл маҳалласи ҳудуди ҳамда Бўрлоқ маҳалласининг Бўстон кўчаси, Обод кўчасининг 1-уйидан 104-уйигача ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2263. 462-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Бўрлоқ маҳалласи 36-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Бўрлоқ маҳалласининг Обод кўчасининг 105-уйидан 113-уйигача ҳамда Амирқум маҳалласининг Пахтаобод кўчаси ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2604. 463-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Қоравул маҳалласидаги 35-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Амирқум маҳалласининг Умид нихоллари, Анхор кўчалари, Қоровул маҳалласининг Арчазор, Муқумий, Мевазор, Жайхун, Тўмарис, Мангу Хаёт, Кўхна Замин кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2630. 464-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Вахимчи маҳалласи 42-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Қоравул маҳалласининг Зулфия, Ойдин кўл, Катта боғ кўчалари ҳамда Вахимчи маҳалласи ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2663. 465-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Илгалди маҳалласи 31-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Меҳнатобод маҳалласи ҳудуди Илгалди маҳалласининг Тадбиркорлар, Маданият, Гулзор, Истиқлол кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2818. 466-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Шеробод маҳалласи 30-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Дўстлик маҳалласининг Ёғду, Порлоқ кўчалари, Истиқлол 2-йўлаги Шеробод маҳалласининг Обод, Чаманзор, Соҳил бўйи, Паҳлавон Маҳмуд, Ёшлар, Зиёлилар, Нуронийлар, Бектош кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2500. 467-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Шеробод маҳалласи “Ғозовот маиший хизмат" касб-ҳунар коллежи биноси. Чегаралари: Шеробод маҳалласининг Дўстлик, Гулшан Янги авлод, Гулзор кўчалари ҳамда Пахтакор маҳалласи ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2182. 468-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Бекобод маҳалласи 32-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Шеробод маҳалласининг Ҳунармандлар, Тинчлик, Яшнабод кўчалари ҳамда Бекобод маҳалласи ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2907. 469-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Шихобод маҳалласи 29-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Боғзор маҳалласининг Оқ ёп кўчалари 1-йўлаги, Оқ ёп кўчалари 2-йўлаги ҳамда Шихобод маҳалласи ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2725. 470-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Боғзор маҳалласи 26- сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Ёшлик ҳамда Боғзор маҳалласининг Ватанпарвар кўчасининг 1-йўлаги, Ватанпарвар кўчасининг 2-йўлаги, Фидокор, Ижодкорлар, Кўнгил обод, Гулшан кўчаси ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2737. 471-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Ошоқ қалъа маҳалласи 27-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Ошоқ қалъа маҳалласининг Ўзбекёп, Ошоқ қаъла, Барака, Дарбанд, Тадбиркорлар, Меҳригиё, Ободмаскан кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2770. 472-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Иттифоқ маҳалласи 28-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Иттифоқ маҳалласининг Оқдарбанд, Юқори қалъа, Катта ховли, Қўш ҳовли, Тенгдошлар, Шарқ Гавҳари, Катта ҳовуз, Каттаёқа кўчалари, Равнақ кўчасининг 2-йўлагининг 19-уйидан 57-уйигача ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2501 473-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Адолат маҳалласи 23-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Адолат маҳалласининг Райҳон, Олмозор, Обод, Хонобод, Ўрикзор ҳамда Ўртаёп маҳалласи ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2937. 474-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Ифтиҳор маҳалласи 41-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Адолат маҳалласининг Адолат, Эшонбобо, Ёшлар, Усталар, Бодомзор, Меҳнатобод, Ифтихор маҳалласи ҳудуди ҳамда Уйғур кўчаси ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2832. 475-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Уйғур маҳалла 24-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Уйғур маҳалласининг Ёшлар, Тадбиркорлар, Тинчлиқ, Нурли йўл кўчалари ҳудуди ҳамда Ғалаба маҳалласи ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2980. 476-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Хосиён маҳалласи 47-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Хосиён маҳалласи ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони – 2819. 477-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Тагалак маҳалласи, 39-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Тагалак маҳалласи ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони – 2726. 478-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Хайрабод маҳалласи, 20-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Хайрабод маҳалласининг Гулистон, Ёғду, Олтинвоҳа, Жайҳун, Камолат, Қадрият, Маданият, Мевастон, Орзу, Туркистон, Янги ер кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони –2767. 479-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Кўназей маҳалласи, 21-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Кўназей маҳалласи ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони – 2705. 480-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Хонобод маҳалласи, иқтисодиёт ва маиший хизмат касб-хунар коллежи биноси. Чегаралари: Хонобод маҳалласи ҳудуди ҳамда Олтин воҳа маҳалласининг Машъал 1-, 2-, 3-йўлак кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2435. 481-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Дурдона маҳалласи, 19-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Олтин воҳа маҳалласининг Тотли, Гулола, Эзоз, Олтин чинор, Маърифат кўчалари ҳамда Дурдона маҳалласи ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2669. 482-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Кадрият маҳалласи, 18-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Кадрият маҳалласи ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 1829. 483-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Кўктом маҳалласи, 44-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Кўктом маҳалласи ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони – 2532. 484-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Полвон маҳалласи, 15-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Полвон маҳалласи ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2943 485-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Ўрта қишлоқ маҳалласи, Хадра маданият маркази биноси. Чегаралари: Полвон маҳалласининг Аҳиллик кўчаси 1-,2-,3-йўлак кўчалари Ўрта қишлоқ маҳалласи ҳудуди ҳамда Незахос маҳалласининг Матонат кўча ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2838 486-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Незахос маҳалласи 37-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Незахос маҳалласининг Матонат кўча 1-,2-йўлак,Чиқирчи, Баркамол авлод, Ҳидоят, Турон, Озодлик, Нонвойлар, Оқтепа кўчалари ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони – 2961. 487-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Ўзбекистон маҳалласи, 12-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Ўзбекистон маҳалласи ҳудуди, Шихмашҳад маҳалласининг Фазо, Қувонч, Ифтиҳор, Сервиқор, Беқиёс, Маданият, Олий ҳиммат кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2696. 488-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Зарбдор маҳалласи 13-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Шихмашҳад маҳалласининг Шарқона, Янги сахар, Келажак, Янги қорамон қўчалари ҳамда Зарбдор маҳалласи ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 2401. 489-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Кенагас маҳалласи, 11-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Кенагас маҳалласи ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони – 1710. 490-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Қоромон маҳалласи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биноси. Чегаралари: Қорамон маҳалласи ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони – 2020. 491-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Довуд маҳалласи, 9-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Довуд маҳалласи ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони – 2505. 492-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Баратлар маҳалласи, 3-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Баратлар маҳалласи ҳудуди чегараларида. Сайловчилар сони – 2990. 493-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Араблар маҳалласи транспорт касб-ҳунар коллежи биноси. Чегаралари: Ёвғир маҳалласининг Намуна, Шарқ, Ватан кўчалари ҳамда Араблар маҳалласининг ҳудудлар чегараларида. Сайловчилар сони – 2811. 494-сайлов участкаси: Қўшкўпир тумани Пахтакор маҳалласидаги 9203-ҳарбий қисмга қарашли Ғозовот чегара пости, ёпиқ сайлов участкаси 495-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Дўстлик маҳалласи 45-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси. Чегаралари: Илгалди маҳалласининг Сувчи кўчаси, Илгалди, Саид Бахши, Эшонбобо, Раис Ота кўчаларининг 1-йўлаги ҳамда Дўстлик маҳалласининг Мустақиллик, Тинчлик кўчалари, Истиқлол кўчасининг 1-йўлаги ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 1993. 496-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Боғзор маҳалласи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 22-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси биноси. Чегаралари: Боғзор маҳалласи Ватанпарвар кўчасининг 3- ва 4-йўлаги, Нурли ўлка, Чинор, Оқ ёп кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 950. 497-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Ошоқ қалъа маҳалласи, Оқдарбанд маданият маркази биноси. Чегаралари: Ошоқ қалъа маҳалласи Ободмаскан кўчасининг 1-йўлаги, Заковад кўчаси, Нуржаҳон кўчасидаги намунали уйлар ҳамда Иттифоқ маҳалласи Равнак кўчасининг 1-йўлагидан 18-уйгача, Иноқлар, Нурзамон кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 1000. 498-сайлов участкаси: Маркази: Қўшкўпир тумани Хайробод маҳалласи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 19-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси биноси. Чегаралари: Хайробод маҳалласининг Бўстонлик, Янгиобод, Жазойир кўчалари ҳудудлари чегараларида. Сайловчилар сони – 950. 4. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин. 5. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ўз ҳудудларига кирувчи сайлов участкаларини бириктириш тўғрисида қарор қабул қилишлари тавсия этилсин. 6. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига юборилсин. 7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Н. Аннамуратова зиммасига юклатилсин. 124-Қўшкўпир округ сайлов комиссияси раиси Й.Отаназаров