Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов “Амирқум” маҳалласида иш бошлаган “Қўшкўпир парранда кластер” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишди.


Савдо, умумий овқатланиш тармоқларига, шифохона ва таълим-тарбия муассасаларига, қолаверса, буюртма асосида сифатли тухум ва товуқ гўшти етказиб бераётган ушбу корхона бугунги кунда ўз маҳсулотлари билан ички бозорларни ҳам таъминламоқда.


Туман ҳокими томонидан маҳсулотларни бозоргача бўлган босқичларида гигиенага янада қатъий риоя қилиниши, сифат устунлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ