Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов туманда фаолият олиб бораётган “Қўшкўпир текс” МЧЖ да бўлиб, тикувчилик билан шуғулланаётган ёшлар фаолияти билан танишди. Улар билан суҳбатлашиб, иш юзасидан фикрларини, муаммоларини ўрганди.


Тикувчиликка ихтисослаштирилган “Қўшкўпир текс” МЧЖда бугунги кунда махсус тиббиёт кийимлари, ниқоб, қўлқоп, салфеткалар тикилмоқда. Ушбу корхона 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, айни кунда ушбу корхонада кўплаб ёшлар бандлиги таъминланган.


-Ушбу ҳунарим орқали халқимга хизмат кўрсатаётганимдан жуда мамнунман,-дейди тикувчи Юлдуз Йўлдошева.-Ойлигимиз ишпай усулида бўлиб, вақтимизни зое кетгазмасдан ишласак, 1млн. ёки ундан кўпроқ ойлик оламиз. Тикувчилар учун масус кийимлар берилган, иссиқ овқат билан таъминланмоқдамиз. Бу ерда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иш ташкил қилинган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ